Бурги-кран машиналари бургилаш ва кран ускуналари билан жиҳозланиб, автомобиль еки тракторга ўрнатилган бўлади. Улардан коммуникацияларнинг устун қозиқли асослари, бино пойдеворлари қуриш, қудуқлар қазиш, электр ва алоқа тармоқларининг таянчларини, йўл белгилари ҳамда тўсиқлар таянчи ва устунларини ўрнатиш, дарахт ва буталар экиш ҳамда турли мақсадлар учун ҳар хил чуқурлар қазиш ишларида фойдаланилади. Бургилаш ускунаси ердамида музламаган, музлаган ва хамма вакт музлаб етадиган грунтларда диаметри 0,3…0,8 м, чуқурлиги 8 м гача бўлган вертикал ва қия қудуқлар қазилади, кранли ускуналар ердамида эса қазилган қудуқларга устун қозиқ қопламларининг блоклари ва бошқа турдаги массаси 1500 кг гача бўлган қурилиш элементлари ўрнатилади.
Бургилаш чуқурлиги 3 м гача бўлган машиналарда бургини қазимага узатиш ва уни кўтариш икки томонлама ҳаракатланувчи гидроцилиндрлар ердамида бажарилади, ундан катта чуқурликда қазийдиган машиналарда эса узатиш жараени гидроцилиндр ва гидропатрон ердамида кўтариш жараени эса фрикцион чигир ва канат ердамида амалга оширилади. Ҳар бир машина чигир ҳамда юкларни кўтариб-тушириш учун мўлжалланган илгакли осмага эга бўлган юк полистпасти билан бутланади.
ГРУНТ ШИББАЛАШ МАШИНАЛАРИ
Қишлоқ, шаҳар, граждан, саноат ва гидроиншоотлар қурилишида, йўл, майддон ва кўчаларнинг тупроқдан тайерланадиган асослари ва уларнинг устидан солинадган шагал қатламлари, асфальт-бетон аралашмаси қопламлари сунъий равишда зичлаш каби ишлар учун турли-туман машиналар қўлланиб, улар босиб текислаш, шиббалаш, титратиш йўли билан зичлаш ишларини бажаради.
УСТУНҚОЗИҚ ҚОҚИШ ЖИҲОЗЛАРИ
Бино ва иншоотларнинг устунқозиқли пойдеворларини қуришда икки хил устунқозиқ, яъни завод шароитида тайерланган қоқиб киргизиладиган темир-бетон ва металл устунқозиқлар ҳамда тўгридан-тугри иш бажариладиган жойларда тик ва ўта қия қудуқларга қўйиб тайерланадиган темир-бетон устун қозиқлар қўлланади. Сув ҳавзалари, турли чуқурлар, қудуқ ва ҳандақларнинг сувдан сақлайдиган ҳимоя тўсиқларини қуришда металл ва темир-бетон шпунтлардан фойдаланади.
Тайер устунқозиқ ва шпунтларни қоқишда қоқучи агрегатлар, коперлар ва коперли жиҳозлар қўлланади.
Устунқозиқ қоқиш жиҳози сифатида буг-ҳаво билан ишлайдиган болга, дизель-болга трубкали дизель-болга ва титраб ботиргичлар қўлланади.
Буг-ҳаво билан ишлайдиган болгалар буг еки сиқилган ҳаво энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Улар бир ва икки томонлама ҳаракатланувчи, қўлда ва ярим автомат ердамида бошқарилувчи бўлади. қўл билан бошқариладиган богаларда, уришлар сони минутига 15…20 мартага етади, ярим автомат билан бошқарадиганда эса уришлар сони 1,5…1,6 марта ортади. Устунқозиқ массасининг болга уриш қисмининг массасига нисбати 0,5…1,5 га тенг бўлади. Узунлиги 12 м дан катта бўлган устунқозиқни қоқиш учун болга танлашда бу нисбат бирдан кичик бўлмаслиги шарт.
Дизель-болгалар зарб берадиган қисмларининг массаси ҳар хил, яъни 600, 1200, 1800, 300 ва 5000 кг қилиб тайерланади. Юкни кўтариб ташлашнинг максимум баландлиги 2 м бўлади. Кўпинча бу миқдор оз бўлиб, у устунқозиқни грунтга киритиш қаршилигига боглиқ. Кичик қаршиликларда цилиндрдаги сиқиш даражаси ҳам етарли бўлмайди, шунга яраша цилиндрни кўтариб ташлайдиган қувват ҳам ка бўлади.
Дизель-болгаларда, тушадиган юк энергиясининг анчагина қисми цилиндрдаги ҳавони сиқишга ва механик йўқотишларга сарф бўлади.
Трубкали дизелль-болгаларнинг ишлаши ҳам худди штангали дизель-болгалардагидек ўтади, фақат уларда цилиндр қўзгалмас бўлади. Вақт бирлигидаги зарблар энергиясининг йигиндиси штангаликка нисбатан анчагина кўп. Бу афзаллик иссиқлик балансининг яҳшилиги билан изоҳланади. Улар зарб бериш қисмининг огирлиги: 600, 1200, 1800, 300 ва 5000 кг қилиб ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда дизель-болгаларнинг зарб бериш қисми массасини 15 тоннагача қилиб ишлаб чиқиш устида иш олиб борилаяпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |