Буриладиган чумичли тугри курак 4 … 6 улчамли гурухга кирувчи экскаваторларда кенг кулланилади ва узи турган текислик юзасидан юкорида (купрок) ва пастда жойлашган грунтларни казишт хамда юклаш ишлари учун хизмат килади.
Гидравлик экскаваторлар одатдаги ер казиш ишларини бажариш учун турли хил алмаштириладиган иш жихозлари билан таъминланади (12.2- расм).
12.2- расм. Бир чумичли гидравлик экскаваторларнинг
алмашадиган иш жихозлари.
Бир чумичли экскаваторларнинг фойдаланишдаги иш унуми (м3/ соат) куйидагича аникланади:
Пэ = n . q . kн . kв / kю
бу ерда q – чумичнинг сигими, м3; kн – чумични тулдириш коэффициенти (kн – 0,9 … 1); kю – грунтни юмшатиш коэффициенти (kю =1,1 … 1,4); n – бир соатлик ишдаги цикллар сони; n = 3600/Тц (бу ерда Тц – битта иш циклининг давомийлиги, с).
Aйрим жараёнларни бирлаштирган холда иш циклининг давомийлиги Тц:
Тц қ tк + tбб + tб + tзб ,
бу ерда tк , tбб , tб ва tзб лар казиш, чумични бушатишга буриш, бушатиш ва казишга кайтиш вакти давомийлиги, с.
КУП КОВШЛИ ЭКСКАВТОРЛАРНИНГ
ТУЗИЛИШИ ВА УЛАРНИ ИШЛАТИШ
Куп ковшли экскаваторлар махсус ишларини бажаришга мулжалланган бўлиб, улар билан факат бир жинсли грунтларни ишлаш мумкин. Куп ковшли экскаваторларнинг асосий камчиликларидан бири шуки, улар музлаган грунтни, тошли, дарахт ва бошка нарсалар аралашган грунтларни ишлашга мосланмаган.
Лекин шунга карамай куп ковшли экскаваторлар иш унумининг юкорилиги, енгиллиги ва екилгини кам сарфлаши билан бир ковшли экскаваторлардан афзал туради.
Экскаваторининг иш жихози пайвандлаб ясалган рама, куракли иш занжири ва шнеклардан иборат.
Раманинг асоси иккига булинган. Товонлар ердамида уни иш органи юритмасининг рамасига шарнирли бириктирилади. Рамага пайвандланган иккита кулок уларга иш жихозини кутариш ва тушириш цилиндрларининг штокларини махкамлаш учун хизмат килади.
Раманинг олд кисми телескоп куринишида ясалган. Раманинг ичи буш кисига куйрук кириб туради. Унга таранглаш ролиги махкамланган. Куйруқ пружина орқали таранглаш болтига тиралиб туради. Ҳаракатлантириш занжири махсус гпйка билан тарангланади. Бунинг учун қопқоқ очиб, гайкани бураш керак. Пружиналар иш занжирига тушадиган динамик нагрузкаларни камайтиради ва занжирнинг таранглигини сақлайди.
Тутқичлар ердамида иш занжирига уч хил ўлчамдаги кураклар маҳкамланган. Тутқичларда занжир шарнирларига бириктириш учун тешиклар бор.
Куракларни маълум тартибда (энсиз, ўртача, кенг) ўрнатилади. Бу, иш вақтида занжирнинг бир меъёрда юкланишини таъминлайди. Бошқача кенгликдаги траншеяларни қазиш учун кураклар комплекти ўзгартирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |