Таянч сўз ва иборалар
Истиқлол, ислоҳот, Қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти, парламент, кўппартиявийлик, Олий Мажлис, Президентлик–республика бошқаруви, Вазирлар Маҳкамаси, жамият, модернизация, сиѐсий партиялар, мудофаа ва ташқи ишлар вазирликлари, миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона ва солиқ қўмиталари, концернлар, корпорациялар, ҳиссадорлик
жамиятлари, уюшмалар, қишлоқ, овул, маҳалла оқсоқоллари, Хотин-қизлар қумитаси, иккипалатали парламент.
Мавзу: Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг иқтисодий, маънавий, маданий тараққиѐти.
Режа:
Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари.
Иқтисодиѐтда юз берган таркибий ўзгаришлар, бозор инфратузилмасининг шаклланиши.
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар, унинг вазифалари ва йўналишлари. Молия-банк тизими.
Мустақиллик йилларида маънавий ва маърифий ҳаѐт. Миллий истиқлол ғояси ва мафкуравий масалалар.
Мустақиллик йилларида фан ва маданиятнинг ривожланиши.
Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатларининг шаклланиши, унинг йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари.
Давлат мустақиллигини қўлга киритилиши Ўзбекистонда бозор муносабатларига ўтиш учун қулай шароит ва кенг имкониятлар яратди. Бизнинг диѐримизда бозор муносабатлари янгилик эмас. Минг йиллар давомида аждодларимиз ҳунармандлар ишлаб чиқарган ажойиб маҳсулотларини, табиий бойликларини дунѐнинг тўрт томонга чиқариб савдогарлик қилган, мол алмашган.
Ўзбекистоннинг бой имкониятлари, геополитик шароитидан фойдаланиб ўзимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт йўлимизни белгилаш дастлабки кунларнинг энг муҳим вазифаси бўлиб қолди. Ўзбекистон танлаган ислоҳот йўли ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодини шакллантиришга қаратилди.
Бозор муносабатларига асосланган демократик жамият қуришнинг асосий тамойиллари Президент И.Каримов томонидан ишлаб чиқилиб дунѐдаги ривожланган мамлакатларнинг йирик мутахассислари, давлат арбоблари томонидан тан олинди ва ўзининг ҳаѐтийлигини намойиш этмоқда. Бу тамойилларнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат: иқтисод сиѐсатдан устун туриб, мафкуравий тазйиқларсиз, ўзига хос ички қонунларга мувофиқ ривожланмоғи керак; давлат бош ислоҳотчи ўрнида бўлиб, у ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаб бериши ва уларни изчиллик билан амалга ошириши лозим; бозор муносабатларига ўтиш қонун устуворлигини талаб қилади. Бутун халқ томонидан қабул қилинган Конституция ва қонунларга амал қилиниши шарт;
бозор муносабатларини жорий этиш билан бир вақтда аҳолини ҳимоя қилишнинг кучли ижтимоий сиѐсатини ўтказиш;
ижтимоий ислоҳотларнинг ривожланиб бориши ва йўналишини белгилаб берувчи тамойиллардан бири бозор иқтисодиѐтига ўтиш эволицион йўл билан, босқичма-босқич амалга оширилиши зарур.
Янги иқтисодий муносабатларга ўтиш тамойиллари асосида ғоят маъсулиятли ва мураккаб вазифа-иқтисодий ислоҳотлар стратегияси ишлаб чиқилди. Иқтисодий стратегиянинг бошланғич нуқтаси ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг пировард мақсадини белгилаб олишдан иборатдир. Бу вазифа марказлаштирилган, маъмурий буйруқбозликка асосланган иқтисодиѐтдан бозор муносабатларига, бир сифат ҳолатидан иккинчи сифат ҳолатига ўтишдан иборатдир.
Бозор ислоҳотларини амалга ошириш дастурига кўра устувор вазифалар босқичма-босқич ҳал қилинади. Биринчи босқичда тоталитар тизимдан ҳозирги замон бозор муносабатларига ўтиш давридаги бир-бирига боғлиқ, икки вазифани бир вақтда ҳал қилишга-тўғри келди: маъмурий буйруқбозлик тизимининг оғир оқибатларини тугатиб, иқтисодни барқарорлаштириш ва бозор муносабатларининг негизини шакллантириш. Бу босқич жараѐнида иқтисодий ислоҳотнинг ғоят муҳим йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилди: ўтиш жараѐнининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш, ислоҳотларнинг қонуний-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг янги шаклларини вужудга келтириш; ишлаб чиқаришнинг пасайиб боришига барҳам бериш. Иқтисодий ислоҳотларни ҳуқуқий асословчи қонун-қоидалар юридик ташкилотлар ва етук олимлар томонидан тайѐрланди ва жаҳоннинг йирик мутахассислари томонидан қувватланиб тан олинди.
Дастлабки вақтнинг ўзида иқтисодий муносабатларнинг ҳуқуқий негизини барпо этадиган 100 га яқин асосий қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича Президент ҳузурида махсус Идоралараро кенгаш тузилди.
Бозор муносабатларига ўтишнинг асосий шартларидан бири мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш амалга оширилди. Бу билан давлат монополияси тугатилиб, маъмурий буйруқбозлик тизими бузилди ва бозор иқтисодиѐтига асос солинди, хусусий мулкдорларнинг кенг қатлами шакллантирилди ва хорижий сармоядан фойдаланиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш орқали аҳолининг турмуш даражаси яхшилана бошлади.
Мулкни хусусийлаштириш ва кўп укладли иқтисодни шаклантириш Ўзбекистонда ўзига хос йўл билан амалга оширилди. Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдаги мақсад: 1. Давлат монополиясини тугатиб маъмурий буйруқбозлик тизимига барҳам бериш ва бозор иқтисодиѐтига асос солиш; 2. Xусусий мулкдорларнинг кенг қатламини шаклантириш; 3. Xорижий сармоядорларга кенг йўл очиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва аҳолининг турмуш тарзини юксалтиришдан иборат.
1992-1993-йиллар хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида "Кичик хусусийлаштириш" амалга оширилди. Бунинг оқибатида асосан майиший хизмат ва савдо корхоналари, транспорт ва қурилишнинг кичик корхоналари, давлат саноат ва маҳсулот қайта ишлаш корхоналари мулк шаклини ўзгартирди. Булар мулкнинг ижара, жамоа ва акциядорлик шаклига айлантирилди. Уй-жойлар кенг миқѐсда хусусийлаштирилиб, аҳолининг айрим қисмига текин, бошқа қисмига эса арзон нархда хусусий мулк этиб берилди. Дастлабки даврда аграр соҳада ҳам ислоҳотлар амалга оширилди. Натижада қишлоқ хўжалигида 770 колхоз ва давлат хўжаликлари хусусийлаштирилди, жамоа ва ижара хўжаликларига айлантирилди. Лекин қишлоқда бу жараѐн секин ва қийинчликларни бартараф этишга тўғри келди. И.А.Каримов таъкидлаганидек, аграр соҳадаги бюрократик бошқарув тизимининг ҳар хил тўсиқлари қишлоқда ислоҳотнинг боришига халақит берарди. Мулкнинг давлат тасарруфидан чиқариш жараѐнининг биринчи босқичидаги энг муҳим хулоса мулкдорлар синфининг шакллана бошлагани, хусусийлаштириш механизмининг ишлаб чиқилиши, иқтисодий ислоҳотларга нисбатан кишилар психологияси ва муносабатининг ўзгариши бўлди. Мустақиллик йиллари юз берган туб ўзгаришлардан бири мамлакатда икки йўл билан мулкдорлар синфи шакллана бошлади. Биринчидан, кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш, иккинчидан, пул маблағларини омонат кассалари ѐки банкларига қўйиш, қимматбаҳо қоғозларга айлантириш йўли билан. Иқтисодий жиҳатдан эркин бўлган мулкдор "ўз бойлигини кўпайтиришдан манфаатдор бўлибгина қолмай, балки бутун мамлакатни бойитишга ҳам қодир бўлади"-дейди Президент Ислом Каримов.
Давлат мулкини хусусийлаштиришнинг иккинчи босқичи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 1994 йил 21 январдаги "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида олиб борилди. Бу даврда очиқ шаклдаги акциядорлик жамият қуриш, корхоналар акциясининг чиқариш, аукцион (ким ошди) савдоси орқали давлат мулкини шахсларга сотиш, қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва хусусийлаштиришни ѐппасига олиб бориш учун шароит яратиш ишлари амалга оширилди.
Алоқа, транспорт, геология қидирув ѐқилғи-энергетика комплекслари хусусийлаштирилмади. Айрим соҳаларда-кимѐ, олтин қазиш, пахта тозалаш, тоғ-кон саноатида 51% акция давлат ихтиѐрида қоладиган бўлди.
1994-йил охиригача 54.000 корхона мулк шаклини ўзгартирди. Xусусан, 34%-хусусий, 48% акциядорлик, 16%-жамоа, 1% ижара хўжалигига айланди. Иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, унинг тўрт йил давомидаги муваффақиятлари ва муаммоларига республика Олий мажлисининг IV сессияси (1995-йил декабрда) ва Вазирлар маҳкамасининг мажлисида (1996-йил феврал), Президент И.А. Каримовнинг нутқларида кенг ѐритилди.
1995-йил мамлакатнинг барча соҳаларини ислоҳ қилишда туб бурилиш йили бўлди. Энг муҳими ислоҳий жараѐнларга кишиларимизнинг ишончи
ортди. Ишлаб чиқаришнинг пасайиши кескин тўхтади, жамиятимизда иқтисодий-ижтимоий ва сиѐсий барқарорлик юз берди. Молиявий вазият ўнгланиб, инфляцияни 1994-йилга нисбатан уч баробар камайтиришга эришилди. Нархнинг ўсиши йил бошида 16,9 фоизни ташкил этган бўлса, йил охирида 2,2 фоизни ташкил қилди. Валюта бозорида жорий йилда ўтган йилга нисбатан 11 марта кўп, яъни 1,3 млрд доллар сотилди.
Йиллик ялпи маҳсулот 1995-йилда 1994-йилнинг даражасига нисбатан 96 фоиз ўрнига 98,8 фоизни ташкил этди. Ишлаб чиқарилган миллий даромад 98,5 фоизга етди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми шу йили ўтган йилга нисбатан 100,2 фоизга тенг бўлди.
Республикада кичик ва хусусий тадбиркорликни шакллантириш ва ривожлантиришни таъминловчи зарурий ҳуқуқий асос яратилган. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида, Республика Президентининг фармонларида, хусусий тадбиркорликдан солиқ олиш, унга молиявий ѐрдам кўрсатиш борасида имтиѐзлар бериш, имтиѐзли кредитлар ажратиш, моддий-техника ва хом ашѐ ресурслари билан таъминлаш борасида кўмаклашиш назарда тутилган. Ана шу саъйи ҳаракатлар натижасида 1995-йил ўртасида Республика халқ хўжалигида 30770 кичик корхона ва кооператив, 20115 хусусий корхона ишлаб турди. 15600 фермер хўжалиги ташкил этилди, уларга 200 минг ғектарга яқин ер бириктириб берилган бўлиб, 67,5 минг киши меҳнат қилмоқда эди. Фермер хўжаликларининг тасарруфида 190 мингга яқин қорамол ва бошқа ҳайвонлар мавжуд. 1995-йилнинг фақат биринчи чорагидагина фермер хўжаликлари томонидан ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан икки баробар кўп гўшт ва сут маҳсулотлари тайѐрланди.
Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма томонидан республиканинг 187 туман ва шаҳарида банк бўлимлари очилди. 1994 йили ва 1995-йилни олти ойида кичик ва ижара корхоналарига, шунингдек ширкатларга ва тадбиркорларга жами 1.222.3 миллион сўм миқдорда кредит берилди.
Иккинчи босқичда И.А. Каримовнинг "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида" (1995-йил) асарида қўйилган чораларни, хусусан, хусусийлаштириш ва рақобатчилик муҳитини шакллантириш жараѐнларини чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликка эришиш, миллий валютани мустаҳкамлаш, иқтисодий таркибий-структурасини тубдан ўзгартириш чора-тадбирлари амалга оширилди. 2000 йилда хусусийлаштириш давлат дастури бўйича кўзда тутилган 167 обект ўрнига 374 обект хусусийлаштирилди. Уларнинг негизида 152 та хиссадорлик жамияти, 103 хусусий корхона ташкил этилди. Шу йили давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан 14,3 миллиард сўм маблағ тушди. Бу 1999-йилги кўрсатишдан 1,6 баробар кўпдир.
Умуман олганда ўтган ўн йил давомида бозор муносабатларини шакллантиришда туб ўзгаришлар юз берди. Ҳозирги пайтда 87,4 фоиз мулк нодавлат, 12,6 фоизи давлат мулки кўринишида иш юритмоқда.
Республикада жами 60 мингга яқин корхонадан 50,5 мингга яқини хусусийлаштирлиган корхоналардир. Мулкнинг таркиби жиҳатдан 19,5 мингга яқини давлат, 105 мингта хусусий, 3,4 мингдан ортиқ чет эл инвесторлари иштирокида, шундан 442 қўшма корхона, 3,5 мингга яқин акционерлик жамияти, 1,2 мингга яқин жамоа ва 34 мингдан ортиқ бошқа корхоналардир.
Иқтисодий ислоҳотларнинг боришида ўрта ва кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Ҳозирги кунда 180 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес субектлари ва 200 мингга яқин якка тартибдаги тадбиркорлар фаолият кўрсатмоқда.
Янги парламентнинг кўшма Мажлисида (2005-йил 28.01.) И.Каримов 2005-йилнинг иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири кичик бизнес ва фермерликни ривожлантиришни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан иборат. 2007-йил ярмида кичик бизнесни 45%га етказиш, ҳозир 36%ни ташкил қилади, бу кўрсаткич илғор мамлакатларда 60-65% ни ташкил этади. Фермер хўжаликни ривожлантириш учун ширкат хўжаликнинг 2005-2007 йилларда 1100 тасини, 2005-йилда эса
406 тасини қайта ташкил этиш керак. Фермерларга ер ажратишда маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчиликка, порахўрликка йўл қўймаслик вазифасини қўйди.
2004-йилда қишлоқ хўжалигида ялпи ўсиш 10%ни ташкил қилди. Шу жумладан бошоқли дон экинлари беш миллион тоннага яқин, пахта 3,5 млн тоннани ташкил қилди.
Кичик ва ўрта бизнес истеъмол моллар манбаи даромад ва фойда манбаи бўлиб, янги иш ўрнини яратади. Кичик ва ўрта бизнес Японияда 80%, Европа Иттифоқида 67%, Германияда 65%, АҚШда 52% ни ташкил қилади.
1995-йил 5-январда Xусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида Президент фармони, 1995 21 февралда
«Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш тўғрисида» қонунлар қабул қилинди.
1995-йил Xусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилиб, бу тадбиркорларга 10 млрд.сўм. ѐрдам кўрсатди.
Кичик ва ўрта бизнесга чет эллик инвестициялар жалб этилди. 2003- йили 450 млн. доллар хорижий инвестиция сарф қилинди. 1992-1996 85 млн долларга яқин 2001-йил бошларида 190 млн. доллардан ошди. 2003-йил 1- июлга кичик ва ўрта бизнес корхоналари 200 мингдан ошди.
Do'stlaringiz bilan baham: |