Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Ўзбекистоннинг МДҲдаги ўрни ва мавқеининг ошиб бориши



Download 3,43 Mb.
bet93/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Ўзбекистоннинг МДҲдаги ўрни ва мавқеининг ошиб бориши.


1991-йил 8-декабрда Минск шаҳри яқинида собиқ иттифоқнинг барҳам топиши муносабати билан Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига асос солинди. МДҲнинг вужудга келиши ҳақидаги ҳужжатга дастлаб Россия Федерацияси, Украина ва Белорусия давлатлари имзо чекдилар. 13-декабрда Ашхободда ўтган Ўрта Осиѐ ва Қозоғистон Республика раҳбарларининг кенгашида ҳамдўстликни кенгайтириш зарур деб топди. Натижада шу йили 21 декабрда Алматида ўтган учрашувда МДҲ битимини жами 11 давлат МДҲга аъзо бўлиб кирди. Улар бу битимда давлатларнинг ҳудудий бутунлигини тан олиш, амалдаги чегаралар, уларнинг очиқлиги, фуқороларнинг ҳаракати эркинлигига, халқаро тинчлик ва ҳавфсизликни таъминлаш, ҳарбий ҳаракат ва қурол-яроғ тарқатишнинг олдини олишда биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олдилар.
МДҲ аъзоларининг биргаликдаги ҳаракатларига қуйидаги вазифалар киритилди:
-ташқи сиѐсий фаолиятларни мувофиқлаштириш, мудофаа сиѐсати ва ташқи чегарани мухофаза қилиш,
-умумий иқтисодий муҳитни ривожлантириш ва Умумевропа, Евроосиѐ бозорини шакллантириш;
-иқтисодий ислоҳот ўтказиш;
-божхона сиѐсатини бирга олиб боориш;
-тарнспорт, алоқа, энергетика тизимларини ривожлантириш;
-экологик, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлаш;
-уюшган жиноятчиликка қарши курашиш.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиѐсатида ҳамдўстлик мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга алоҳида аҳамият берди. Ўзбекистон ҳам давлатлараро банк ва бошқа ҳамдўстлик иқтисодий тузилмаларининг шаклланишида фаол иштирок этди. "Мустақил давлатлар ҳамдўстлигини ташкил қилувчи мамлакатлар билан бевосита ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш - ташқи сиѐсатимизнинг устувор йўналишларидан биридир" -деган эди И.А.Каримов. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ўз асарларида МДҲ доирасидаги ҳамкорликка катта эътибор бериб, Ўзбекистоннинг МДҲ доирасидаги иштирокини қуйидаги ҳолатларда белгилаб берган эди.
-Янги мустақил давлатларнинг кўп йиллар мобайнида таркиб топган муносабатлари чуқурлашиши халқаро майдонда вазиятни чигаллаштиришга олиб келиши мумкинлиги;
-Республика иқтисодиѐти ягона транспорт ва энергетика тизимига эга бўлган собиқ умумиттифоқ иқтисодий макони доирасида шаклланганлиги, мустақиллик йилларида бўлса, МДҲ доирасидаги -давлатларнинг ўзаро алоқаларини узиб қўйилиши ишлаб чиқариш ҳажмларининг пасайиб кетишига олиб келиши мумкинлиги;
-МДҲ доирасидаги давлатларда чегараларнинг очиқлигини сақлаб қолиш республикада ижтимоий-иқтисодий барқарорликни ва миллатлараро муносабатларда тотувликни таъминлашда муҳим рол ўйнаши;
-Ёш мустақил давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги халқаро мақомда ўз мавқеини сақлаб қолиши учун муҳим омил бўлиб ҳисобланиши;
1991-2000-йилларда МДҲ давлатлари бошлиқларининг 30 га яқин кенгашлари бўлиб ўтди ва муҳим ҳужжатлар имзоланди. Улар орасида хавфсизлик масалалари, тинчликни сақлаш, иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиб олиш учун давлатлараро иқтисодий қўмита тузиш, иқтисодий интеграцияни тўлақонли амалга ошириш, божхона ва иттифоқ тўлови масалаларини изга солиб олиш кабилар муҳим ўрин эгаллади. Ўзбекистон МДҲ доирасида сиѐсий, иқтисодий, маданий соҳалар бўйича шартнома ҳамда келишувларни Россия, Украина, Белоруссия, Молдавия ва бошқа мамлакатлар билан имзолаб ўзаро манфаатли ҳамдўстлик алоқалари учун мустаҳкам асос яратди.
Ўзбекистон МДҲ давлатлари билан ҳамкорликда иқтисодий минтақалараро муносабатларни мустаҳкамлашга киришар экан, уларнинг сиѐсий мустақиллигига дахл қилмаслик нуқтаи назаридан ѐндашди. 1992-йил май ойида МДҲ давлат раҳбарларининг Tошкент учрашувида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ташаббуси билан бошланган коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартноманинг имзоланиши МДҲ доирасидаги давлатларнинг ўртасидаги алоқаларни янги босқичга кўтарилишига сабаб бўлди. 1993-йил МДҲ давлатлари билан имзоланган "Иқтисодий иттифоқ" ҳақидаги шартнома ҳам бу давлатларнинг иқтисодий тараққиѐти ва ўзаро ҳамкорликларининг янада мустаҳкамланишига катта таъсир кўрсатди.
Айни вақтда, Ўзбекистон 1996-йил Венада собиқ иттифоқдош давлатлар Грузия, Украина, Озарбайжон, Молдова давлатлари асос солган ўзига хос тузилмага ҳам 1999-йил апрел ойида аъзо бўлди. Натижада, бу тузилма унга уюшган давлатларнинг номидан олинган бош ҳарфлар асосида ГУУАМ деб юритила бошланди. Мазкур тузилма минтақавий ҳамкорлик доирасидаги Осиѐ-Кавказ-Европа транспорт йўлагини ривожлантириш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилиб олди. 2001 йил июн ойида ана шу ташкилотга аъзо давлатларнинг учрашуви бўлиб, унда Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Ялтада бўлиб ўтган саммитда ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир айрим масалалар кўриб чиқилди.
Сўнгги йилларда ГУУАМ давлатларининг кўпчилигида ички ва ташқи сиѐсатида юз берган кескин ўзгаришлар юз бериши оқибатида Ўзбекистон бу ташкилотга аъзолигини бекор қилди.
Россия Федерацияси билан мустақиллик йилларида бўлаѐтган ўзаро манфаатли ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик яхши самара бераѐтганини таъкидлаб ўтмоқ жоиздир. Бу икки мамлакат ўртасидаги 1992 йил ўрнатилган дипломатик алоқалардан сўнг сиѐсий, иқтисодий соҳаларда 150 дан ортиқ шартномалар имзоланди. Россия Федерацияси бош вазири В.Черномирдин, кейинроқ Э.Примаков 1998-йил Россия Федерацияси президенти Б.Елъсин, 1999-йил декабр ва 2000-йил май ойида президент В.В.Путиннинг Ўзбекистонга қилган ташрифлари Россия ва Ўзбекистоннинг ўзаро
иқтисодий ҳамкорликларини йўлга қўйишда, диний экстеремизм ва халқаро терроризмга қарши биргаликда курашида алоҳида ўрин тутди.
2003-йилнинг августида икки мамлакат Президентларининг навбатдаги учрашуви Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Россиянинг «Газпром» ва
«Лукойл» компанияларининг Ўзбекистонда нефт ва газ манбаларини қидирув ишлаѐтган корхоналарни техника жиҳатидан қайта қуриш масалаларини муҳокама қилди. Икки давлат ўртасидаги товар алмашув 2002-йили бир миллиард АҚШ долларини ташкил этган болса, 2003-йили бу кўрсаткич 25 фоизга ошди.
2004-йили Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яна ҳам мустаҳкамланди. Шу йили икки давлат Президентлари жами етти марта учрашди. Ўзбекистонда 32 маротаба Россия ҳукумати делегациялари ташриф буюрди, шу жумладан, Россия давлати хавфсизлик кенгашининг раиси, Мудофаа, Tашқи ишлар, Tранспорт вазирлари ўзбекистонлик давлат раҳбарлари билан муҳим масалалар бўйича битимлар тузди. 16 июн куни И.Каримов ва В.Путин учрашуви натижасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битим тузилди. Бунда сиѐсий, ҳарбий, ҳарбий-техника, иқтисодий-ижтимоий ва бошқа масалалар бўйича алоҳида битимлар имзоланди. Ёқилғи- энергетика соҳасида нефт ва газ қидирув ишларини бир миллиард долларга,
«Газпром» ва Узнефтгаз бирлашмаси ўртасида мавжуд ѐқилғи корхоналарини техник жиҳатдан қайта қуриш учун 1 миллиард 200 миллион доллар ҳажмда бажаришга келишилди.
Ўзбекистонда 350 корхона Россия инвестицияси асосида ишлаб, шундан 300 таси қўшма корхоналарда, Россияда эса 100 дан ортиқ Ўзбекистон-Россия қўшма корхоналари ишлаяпти.
В.В.Путин: «...биз ҳар хил соҳаларда муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдормиз» деган эди. Ўзбекистонда бир миллиарддан ортиқ рус миллатига мансуб фуқаролар яшайди. Ўзбекистонда рус тилида 159 та мактаб., рус-ўзбек тилларида ишлайдиган 603 та мактаб мавжуд. Ўзбекистон аҳолисининг 84,9 фоизи рус тилида эркин гаплашади. Рус тилида 85 газета ва 52 журнал нашр этилади, 2002-2004-йиллари 500 мингдан ортиқ дарсликларни Россия ҳукумати юборди, Ҳар йили Россия олий ўқув юртларида ўзбек ѐшлари учун текин, барча шароитларга эга ўқув ўринлари ажратилади.
Бундай учрашувлар нафақат Россия Федерацияси билан, балки Украина билан ҳам кенг йўлга қўйилди. 1994-Украина президенти Леонид Кучма давлат ташрифи билан Tошкентга келди. Ўзбекистон ва Украина давлат раҳбарларининг ўртасидаги ўзаро мулоқотда иқтисодий ҳамкорлик, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, минерал хом ашѐ қазиб олиш, фан тахника тараққиѐтидаги ютуқларда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича тузилган битимларни амалга ошириш билан алоқадор бўлган масалалар асосий ўрин эгаллади. Нафақат иқтисодий, балки маданий алоқалар ҳам йўлга қўйилди. Леонид Кучма ўзининг Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон байналминал маданий марказида ҳам бўлди. Ўз навбатида Ўзбекистон Президенти ҳам Украинага уч маротаба сафар қилди.
Бу икки давлат ўртасидаги алоқалар ҳозирги кунга қадар давом этиб, товар айирбошлаш ҳажми 300 миллион АҚШ долларидан ошди. Ўзбекистон Украинага рангли металл, газлама ва бошқа турдаги маҳсулотларни етказиб берган бўлса, Украинадан Ўзбекистонга техника асбоб-ускуналари келтирилди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 20 дан ортиқ ўзбек-украина қўшма корхоналари ишлаб турибди.
2001-йли МДҲ ташкил топганлигининг 10 йиллиги муносабати билан Россия давлати пойтахтида МДҲ давлатлари раҳбарлари иштирокида саммит ўз ишини бошлади. Саммитда ўтган вақт мобайнида қилинган ишлар сарҳисоб қилинди ва ўзаро савдодаги чеклашларни бартараф этиш, товарлар ва хизматлар оқимини кўпайтириш учун ахборот-маркетинг марказларини тузиш, таълим, маданият, солиқ, божхона соҳаларида фаолият кўрсатувчи муассасалар, хўжалик судлари ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. Саммит иштирокчилари МДҲ тузилганлигининг ўн йиллиги муносабати билан ҳамда Афғонистондаги вазиятга доир баѐнотга имзо чекдилар. Ўзаро ҳамкорлик доирасидаги бундай учрашувлар ўз навбатида ҳамкорлик, давлат чегарасини ҳимоя қилиш. МДҲ доирасидаги давлатларнинг фан-техника тараққиѐтидаги ютуқларидан ўзаро кенг фойдаланиш, иқтисодий алоқаларни кенг қамровли олиб бориш, экологик муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.



    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish