Ўзбекистоннинг Марказий Осиѐ республикалари билан ўзаро
ҳамкорлиги.
1993-йил Марказий Осиѐ раҳбарларининг Алматида бўлиб ўтган учрашувидан сўнг Марказий Осиѐ ҳамдўстлигига асос солинди. Ҳамдўстликка аъзо бўлган давлатларга миллий мудофаани кафолатлашга, илмий техника тараққиѐти ютуқлари ва алоқа воситалари, янги технологияга эришиш, хорижий давлатлардан маҳсулот ташиш, зарур хом-ашѐ ва тайѐр маҳсулотларни келтириш ҳамда ўз маҳсулотини жаҳон бозорига олиб чиқиш, табиий офатлар оқибатини тугатиш, экология соҳасида тадбирларни биргаликда ўтказиш учун имкониятлар яратилди.
Дин, эътиқод, тил бирлиги, азалий қардошлик муносабатлари бу давлатлар иқтисодий тараққиѐтида шубҳасиз катта аҳамият касб этади. Айни пайтда ўзига рухан, урф-одатлари ва анъаналари билан яқин мамлакатлар билан мустаҳкам муносабатлар ўрнатиш суверен Ўзбекистоннинг лашқи сиѐсатидаги муҳим йўналишлардан биридир. Бу ишлар Tуркистон халқларининг асосий манфаатларини ифодалагани учун, улар орасида қадимий дўстлик ва биродарликни мустаҳкамлаш, ўзаро иқтисодий муаммоларни ечиш, миллий-маданий алоқаларни тиклаш учун жуда қулай шароит яратиб, кишилар қалбида меҳр-оқибат, биродарлик туйғуларини, уйғотиб келмоқда.
1994-йил 10-январда Қозоғистон Презденти Н.Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифи Марказий Осиѐ ҳамдўстлигига амалий пойдеворни қўйди. Унда иккала мамлакат раҳбарлари "Ягона иқтисодий ҳудуд" барпо
этиш тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Бу шартномада Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида товарлар, хизматлар, сармоялар ва ишчи кучларининг эркин ўтиб туришини назарда тутувчи ҳамда ўзаро келишилган кредит, ҳисоб-китоб, бюджет, солиқ, нарх, бож ва валюта сиѐсатини таъминловчи ягона иқтисодий маконни ташкил этиш кўзда тутилди. Фан, маориф, соғлиқни сақлаш йўлида имзоланган ҳужжатлар бўлса, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи омил бўлиб қолди. Бу шартномага Қирғизистон кейинчалик Tожикистоннинг ҳам кириши Марказий Осиѐ минтақасида иқтисодий интеграция жараѐнининг чуқурлашувига катта имконият яратди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон Президентларининг бу олий даражадаги учрашувининг янги нуқтаси 1994 йил Алмати шаҳрида бўлиб ўтди. Tомонлар Давлатлараро Кенгаш ҳамда унинг доимий ижроия ташкилоти, Бош Вазирлар кенгаши, Tашқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги кенгашини таъсис этдилар. Келишувда қатнашган мамлакат вакилларининг давлатлараро ижроя қўмитаси Алмати шаҳрида жойлашди.
1995-йил 15-декабр Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари давлатлараро Кенгашининг Жамбул шаҳрида навбатдаги кенгаши бўлди. Мазкур кенгашда Президентлар 2000 йилгача бўлган иқтисодий интеграция ва биринчи навбатда сармоя сарфланиши лозим бўлган лойиҳалар дастурларни ҳаѐтга жорий этиш, коммуникация тармоқларини ривожлантириш масалаларини муҳокома этдилар. Интеграция дастурида 53 та лойиҳа ишлаб чиқилди.
Иқтисодий соҳадаги узвий ҳамкороликнинг давоми Марказий Осиѐ республикалари президентларининг 1999-йил апрел ойида Чўлпон Ота шаҳаридаги учрашуви бўлди. Учрашувда И.А.Каримов барчанинг диққат эътиборида турган Афғонистон ҳисобланмиш халқаро терроризм ўчоғининг хавфи масаласи кескинлигини қайд этди. Ўзбекистон Президенти йиғилиш қатнашчилари ҳамда БМTни бутун халқаро ҳамжамиятга таҳдид солаѐтган экстремизм ва терроризмга қарши курашни кучайтиришга чақирди. Учрашувда Tожикистон республикаси раҳбарияти ва жамоатчилиги И.А.Каримовни тожик халқининг оғир кунларда ѐрдам берувчи ва қўллаб- қувватловчи ҳақиқий биродари ва дўсти сифатида қабул қилди. Президент И.Раҳмонов И.А.Каримовни тожик халқининг "бошидаги тожи, кўзидаги нури" деди. Кенгашда минтақанинг сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, Сараз кўлининг тошиш хавфининг олдини олишда Tожикистонга ѐрдам беришга эътибор қаратилди. Бу ҳамдўстлик давлатчилигини қарор топтириш президентимиз таъбири билан айтганда "бозор муносабатларига ўтишнинг мураккаб даврида минтақадаги мамлакатларнинг куч-ғайратлари ва саъй-ҳаракатларини жипслаштиришга қаратилгандир".
Айни пайтда Ўзбекистон Марказий Осиѐ республикалари билан алоқалами йўлга қўйиб борар экан, бу минтақада иқтисодий, маданий ҳамкорликни йўлга қўйишдаги асосий хавф Афғонистон можороси эканлигини доимо диққат марказида сақлаб турди. Буларга сиѐсий жиҳатдан
диний руҳдаги экстремизм, халқаро терроризм. коррупция ва жиноятчилик, наркотик моддаларни тарқатиш, қурол-яроғ савдоси каби муаммоларни киритиш мумкин. "Бошқача айтганда,- дейди Президентимиз,-юқорида санаб ўтилган таҳдидлар, гарчи турли минтақаларда турлича куч билан намоѐн бўлсада, инсониятда бир хил ташвиш, туғдирмоғи даркор".
Марказий Осиѐ республикаларининг диққат марказида турган халқаро терроризмга қарши жипслашиш масаласи минтақадаги республикалар раҳбарларининг 2000-йил 20-23-апрел кунлари Tошкентда Президентнинг Дўрмон қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда яна юзага чиқди. И.А.Каримовнинг халқаро терроризмга қарши кураш Xалқаро маркази тузиш ҳақидаги ташаббусини қўллаб-қувватладилар. Tўрт давлат раҳбарлари минтақада халқаро терроризм, сиѐсий ва диний экстремизм ва бошқа таҳдидларга қарши биргаликда ҳаракат олиб бориш ҳақида ҳужжатни имзоладилар. Шунингдек, учрашувда икки давлат Қозоғистон ва Ўзбекистон республикаси президентлари чегаралар масаласида иккала давлат орасида эркин ҳаракатланиш тўғрисида, йўловчи ва юк ташиш транспортларини кенгайтириш тўғрисида келишиб олинди.
Ушбу мамлакатларни бирлаштириб турган муҳим муаммолар қаторида Орол денгизи масаласи катта ўрин тутади. Шу боис бу масалани тўла қонли ҳал этиш минтақадаги давлатларнинг глобал муаммолари қаторига киради. Президентимиз сўзи билан айтганда "Орол бўйининг барча неъматларини "ягона совет халқи" билан баҳам кўрилган‖ бўлса, "унинг аччиқ меваси Орол бўйи фожиасидан қутулиш Марказий Осиѐ халқларининг иши бўлиб қолди." Собиқ иттифоқ парчаланиб кетгандан бери бу муаммони ҳал этиш Марказий Осиѐ республикаларининг ўзаро алоқаларида ўз аксини топиб бормоқда. Орол денгизи муаммоси бўйича Марказий Осиѐ давлатлари раҳбарларининг Қизил Ўрда (1993), Нукус (1994), Tошҳовуз (1995) учрашувлари бўлиб ўтди. Бу учрашувларда асосан Орол денгизи муаммосига бағишланган чора-тадбирларни кўриш белгилаб олинди. Ўзбекистоннинг ташқи сиѐсатидаги ҳар томонлама ҳамкорликлар қаторида Орол масаласи ҳам ўзига хос ўринга эга. Республика раҳбариятининг Орол бўйи масаласини ҳал этишда нафақат Марказий Осиѐ, балки Осиѐдаги бир қанча ташкилотлар билан ҳамкортикни йўлга қўйди. Жумладан, 2001 йил Осиѐ тараққиѐт банки президенти Tадао Чино Ўзбекистонга ташриф буюриб, Орол бўйида юз берган ҳолат билан танишиб чиқди. Ушбу ташриф натижасида Tадао Чино Ўзбекистон ҳукуматининг Орол бўйидаги сув тақчиллигини тугатишга қаратилган саъйи- ҳаракатларини қўллаб-қувваллади. У Япониянинг махсус жамғармасидан беғараз грант ажратишни жадаллаштиришини таъкидлаб
ўтди.
2002-йил 28-феврал 1-март кунларида Алмати шаҳрида Марказий Осиѐ давлатлари раҳбарларининг учрашувида "Марказий Осиѐ ҳамкорлиги" ташкилотини тузиш тўғрисидаги шартномага имзо чекилди ва мазкур ташкилотнинг раиси этиб Ўзбекистон президенти И.А.Каримов сайланди.
Марказий Осиѐ давлатлари ҳамкорлигининг тузилиши уларнинг бошқа давлатлардан узоқлашишини кўрсатмайди, балки мураккаб ўтиш даврида
минтақа мамлакатларининг ўзаро ѐрдам ва ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қаратилгандир. Республиканинг геосиѐсий ва геостратегик аҳволи, иқтисодий салоҳияти, ижтимоий, иқтисодий тараққиѐти ва бошқа омиллардан қатъий назар давлатнинг ташқи сиѐсатидаги устувор принципи давлатларнинг суверен тенг ҳуқуқлилик принципи бўлиб қолди.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳуқуқий ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти олдида турган минтақавий ва глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилгандир. Умуман, Ўзбекистон тарихий жиҳатдан қисқа бир даврда халқаро муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантириш борасида бир неча йилларга арзийдиган ишларни амалга оширди. Ўзбекистон ўзининг тинчликсевар, яхши қўшничилик, ўзаро фойдали ҳамкорликка қаратилган сиѐсати ва фаолияти билан бутун дунѐга танилди, жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади, унинг мавқеи йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда.
Совет давлати парчаланиб кетгандан сўнг Марказий Осиѐга, хусусан, Ўзбекислонга халқаро террористлар ва диний эктремистлар қўпорувчилик ҳаракатлари билан тазйиқ ўтказишга ҳаракат қилмоқдалар. Ислом Каримов Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб БМT Бош Ассамблиясининг сессияларида, халқаро ташкилотларнинг мажлисларида Tожикистондаги фуқаролар уруши, Афғонистондаги толибонлар ва диний экстремистларнинг бутун жаҳон халқлари учун хавфли эканини қайта-қайта таъкидлаб айтган эди.
1997-йили ўзининг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: ҳавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари» номли асарида
«ҳудудий можаролар диний экстремистлар Ўзбекистон мустақиллигига хавфли таҳдиддир» деган эди. Ҳақиқатан ҳам, «Афғонистонда ўрнашиб кўп мамлакатлар томонидан мадад олиб турган диний экстремистлар 1999-йил 16-февралда, 1999-2000-йил.лари давлат чегараларини бузишлар, 2003-2004 йилларда Tошкент ва Бухорода амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатлари Ўзбекистон Президентининг фикрларини тасдиқлади. 2001-йил 11- сентябрда Нью-Йоркдаги қўпорувчилик ҳаракатлари йирик давлатлар раҳбарларининг кўзини очди ва Ўзбекистон раҳбарининг қанчалик ҳақ эканлигини кўрсатди. 2001-йили охирида Ислом Каримовга АҚШда халқаро етакчи (лидер) унвонини бcрди.
Tерроризм бутун дунѐни қамрамоқда, унинг учун диний, миллий ажратувчилик, давлат чегаратари ҳам йўқ. 1995-2003-йилларда фақат МДҲ давлатлари ҳудудида 4.500 уюшган жиноятчилар гуруҳи тор-мор қилинди, 300 минг ўқотар қуроллар, 400 тонна портловчи моддалар йўқ қилинди.
Xалқаро террористлар ва диний экстремистлар ўзларининг ѐвуз ниятларини амалга ошириш, яъни Ўзбекистонда конституцион тузумни ағдариш, Фарғона водийсида халифаликни ўрнатиш учун 2005-йил 13-майга ўтар кечаси Андижон шаҳрида амалга оширишга уринди. Бу кимсаларнинг бузғунчилик ҳаракатларини Андижон халқи қўлламади. Шунинг учун ҳам Афғонистон, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан молиявий, техникавий ѐрдам олиб, шундан бери тайѐрланган бир гуруҳ диний экстремист,
қўпорувчилар мамлакатимиз Президенти И.Каримовнинг шахсий раҳбарлигида Республика қуролли кучлари томонидан бостирилди, уларнинг ѐвуз ниятлари пучга чиқди. Дунѐнинг кўплаб давлат раҳбарлари, тинчликсевар халқлари И.Каримов ҳаракатини, ўзбек халқининг кўрсатган жасоратини қўллаб-қувватламоқда, чунки Ўзбекистонда дунѐвий, демократик тинчликсевар тузумнинг сақлаб қолиниши Марказий Осиѐда, балки МДҲнинг бошқа мамлакатларида ҳам террористик, экстемистик ҳаракатлар олди олинди.
Юртбошимиз илгари сурган «Огоҳ бўлайлик», «Ҳушѐр бўлайлик» шиѐрлари ҳақли тарзда давр талабларига айланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |