Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Иқтисодиѐтда юз берган таркибий ўзгаришлар, бозор инфратузилмасининг шаклланиши



Download 3,43 Mb.
bet86/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Иқтисодиѐтда юз берган таркибий ўзгаришлар, бозор инфратузилмасининг шаклланиши.


Собиқ СССРнинг тарқатиб юборилиши билан республикалар ўртасидаги иқтисодий алоқалар узилди, оқибатда Ўзбекистонинг бир қанча саноат корхоналари тўхтаб қолди ва маҳсулот ишлаб чиқариш камайди. Эндиликда иқтисоднинг таркибий тузилишини янгидан қуриш керак эди. Жаҳон бозорида рақобатга бардош бера оладиган ва аҳолининг истеъмол


талабларини қондирадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш зарур бўлди.
Президент Ислом Каримов иқтисодиѐтдаги таркибий тузилишни тубдан ўзгартириш тўғрисида: "Иқтисодий ислоҳотларнинг иккинчи босқичида иқтисодиѐтимизнинг таркибий тузилишида туб ўзгаришларга асос солишдан иборат ғоят муҳим вазифани ҳал этиш керак бўлади. Бу республика учун стратегик аҳамиятга эгадир. Tаркибий тузилишда чуқур ўзгаришларни амалга ошириш макроиқтисодий барқарорликка эришишнинг, истиқболда Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ўсишини ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг, жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишнинг энг асосий шартларидан биридир"-деб ѐзади. Президентнинг кўрсатмаларидан келиб чиқиб, иқтисодиѐтда таркибий ўзгаришларнинг олдига қўйилган аниқ вазифалар қуйидагилардан иборат бўлди: иқтисодиѐтнинг бир томонлама ривожланишига чек қўйиш; импортга қарамликни тугатиш; мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш; халқ истеъмоли молларига аҳолининг талабини қондириш ва бошқалар.
Иқтисодиѐтда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш йўлида республикада ғоят йирик қурилишлар амалга оширилди. Мамлакатимизнинг ѐқилғи мустақиллигига эришиш сиѐсати изчиллик билан амалга оширилди. Истиқлолга эришган Ўзбекистон тарихда илк бор 1995-йилда нефт мустақиллигига эришди. Мамлакат эндиликда нефт маҳсулотларига бўлган ўз ички эҳтиѐжларини тўла қондирибгина қолмай, катта салоҳиятга эга бўлган истиқболли ва ишончли экспортѐр сифатида жаҳон бозорига йўл олди.
Ўзбекистонда нефт ва газ конденсатини ишлаб чиқариш 1990 йили 2,8 млн. тоннани ташкил қилган бўлса, 1997-йили бу кўрсаткич 7,9 млн. тоннага етди ва четга нефт маҳсулотларини сотиш қобилиятига эга бўлди. Жумладан, 1997-йили 250 минг тонна бензин, 600 минг тонна дизел ѐқилғиси, 450 минг тонна мазут, 100 минг тонна авиация керосини экспорт қилинди. Tабиий газ ишлаб чиқариш 1990-йилги 40,8 млрд. кубометрдан 1998-йил салкам 54 млрд. кубометрга кўпайди. Аҳолини табиий газ билан таъминлаш юзасидан катта ютуқларга эришилди. Xусусан, мустақиллик арафасида шаҳар аҳолисининг 43 фоизи, қишлоқларда эса 17 фоиз аҳоли табиий газ билан таъминланган бўлса, бу кўрсаткич 1997-йили 64 ва 48 фоизни ташкил қилди. Нефт-газ саноатини ривожлантиришда чет эллар сармоясидан кенг фойдаланилмоқда. 1995-2000 йилларда 1.5млрд. доллар хорижий инвестиция ажратилди. Шу ҳисобдан Бухоро - Қоракўл нефтни қайта ишлаш заводи қурилишига 262 млн. доллар сарф қилиниб 1997-йили 22 августда ишга туширилди. Фарғона нефтни қайта ишлаш заводига 178 млн. доллар сарф қилиниб қайта қурилди.
Tабиий газнинг Бухородаги Газли корхонаси қайта таъмирланди. 1997- йили Кўкдумолақ газ копрессор станцияси ишга туширилди. Натижада Ўзбекистон аҳолисининг 75% 2003-йилда табиий газдан фойдаланиладиган бўлди. Бу кўрсаткич айрим вилоятларда айниқса кўзга кўринарли бўлди. Масалан: 1990-2003-йиллари табиий газдан фойдаланиш Сурхондарѐ
вилоятида 3,2%дан, 59%га, Қашқадарѐда 5,7%дан 66%гача, Наманганда 10,5%дан 70,5%га, Андижонда 11%дан 68,5 гача ошди.
Сўнгги йилларда нефт-газ саноатини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. 2004-йилда И.Каримовнинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувлари натижасида Ўзбекистонда бу тармоқларининг ривожланишига 2,2 млрд.доллар ажратилди. 2005-йил май ойида Президент И.Каримов XXРда олиб борган музокаралари натижасида Ўзбекистонда нефт-газ ривожланишига 600 млн.доллар сармоя ажратилди. Мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун ишончли энергетик базаси яратилган.
Ҳозирги кунда республика энергетика тизими 37 иссиқлик ва гидро- электростанциялардан иборат бўлиб, уларнинг умумий қуввати 11 миллион киловаттни ташкил этади. У йилига 55 миллиард киловатт соатгача энергия ишлаб чиқариш имкониятига эга.
Йирик иссиқлик электростанциялар, жумладан қуввати 3 миллион киловаттсоат Сирдарѐ ГРЕСи, қуввати 2,1 миллион киловатт Янги Ангрен, қуввати 1.86 миллион киловатт Tошкент, қуввати 1,25 миллион киловатт Навоий ГРЕСлари республикамизнинг асосий электроенергетика манбаи ҳисобланади.
Иссиқлик электростанцияларидан ташқари, нисбатан арзон ва экологик тоза электр энергиясини етказиб берувчи гидроелектростанциялар, жумладан, Чорвоқ, Xўжакент, Фарғона, Ғазалкент ва бошқа бир қанча электростанциялар ишлаб турибди.
Ўзбекистон энерготизимининг Марказий Осиѐ Бирлашган энерготизимидаги улуши 40 фоизни ташкил этади. Республикамиз электр тармоқлари орқали электр энергияси Қозоғистон, Қирғизистон, Tожикистон ва Tуркманистонга узатилмоқда.
Ўзбекистоннинг жаҳондаги кўплаб мамлакатлар билан ташқи иқтисодий алоқалари кенгайиб мустаҳкамланиб бормоқда. Эндиликда жаҳоннинг 35 мамлакати билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида битим тузилганлиги ва бир қанча жаҳон банклари билан шартноманинг имзоланиши Ўзбекистоннинг халқаро савдо ва хорижий инвестициялардан унумли фойдаланиш учун шарт-шароитларни яхшилади.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги тарих шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда ривожланган давлатларнинг ҳеч қайсиси хориж мамлакатларининг сармоясисиз, инвестициясисиз тараққий этмаган. Ўзбекистон ҳам ўзининг ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий барқарорлиги билан чет давлатларнинг инвестициясини ўзига тортмоқда. 1999 йил 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистонда 3.592 Корхона хорижий инвестициялардан фойдаланмоқда. Шундан 1917таси қўшма корхоналардир. Ишлаб турган қўшма корхоналарнинг асосий қисми: 1400 таси Tошкент шаҳрида, 107 таси Tошкент, 85 таси Самарқанд, 51 таси Андижон, 49 таси Фарғона ва Наманган вилоятларида жойлашган. Чет эл сармоялари, айниқса нефт ва табиий газ тармоқларида катта ўрин тутади. Бу соҳаларга 1994 йил атиги 10 млн. доллар
хорижий сармоя жалб қилинган бўлса, бу кўрсатгич 1995-йил -395, 1996-йил- 546, 1997-йил-845, 1998-йили деярли, 1.145 млн. доллардан ошди.
1998-йил айрим ривожланган мамлакатлардаги молиявий кризис, жаҳон бозорида Ўзбекистоннинг муҳим экспорт маҳсулотлари-пахта толаси, рангли металларнинг нархини тушиб кетиши мамлакатимизнинг иқтисодий ва молиявий аҳволига таъсир қилмай қолмади. Жаҳон иқтисодий кризиси шароитида Республика раҳбари қайд этганидек, муҳим стратегик вазифани ҳал қилишга муваффақ бўлинди. Жаҳон бозорида олтин, пахта, мис нархининг тушиб кетишига қарамасдан мамлакатимизнинг олтин валютаси заҳираси ўтган йилги даражасида сақланиб қолди. Бу борада Навоий, Олмалиқ тоғ- металлургия комбинатлари, "Зарафшон-Нюмонт" қўшма корхонасининг ҳал қилувчи ролини кўрсатиш ўринлидир.
Эндиликда жаҳондаги энг йирик конлардан ҳисобланган Қизилқумнинг олтин ва уран бойликлари малакатимиз тараққиѐтига хизмат қилмоқда. Собиқ СССРнинг парчаланиб кетиши оқибатида Россия корхоналари ҳамда Ўзбекистон уран ва олтин қазиб олиш саноати ўртасидаги кооператив алоқаларнинг узилиши натижасида ҳарбий саноат комплексининг Навоий вилоятидаги 50 минг нафар инженер ва малакали ишчилари қийин аҳволда қолдилар. Ўзбекистон Президенти йирик, иқтисодчи мутахассис И.А.Каримов вазиятни ҳар томонлама ўйлаган ҳолда Навоий тоғ-кон металлургия комбинатини тиклаш ва ривожлантириш ишларини давлат зиммасига ўтказди.
Комбинатни қайта қуриш мақсадида хориждан олинган қарздан тушган фойдаларни беш йил давомида корхона ихтиѐрида қолдирилди. Xорижий давлатлар корхоналари билан битим тузиш, қарз олиш, инвестициялардан фойдаланишда комбинатга тўла мустақиллик берилди. Ҳисоб-китоблар, катта жамоанинг меҳнати ўз натижаларини берди. Беш йилдан кейин Мурунтовдан тонналаб олинган олтинлар давлатни валюта заҳирасини тўлдирди. Арзон ва сифатли уран олиш ҳам йўлга қўйилди. Бозор иқтисодиѐти шароитида аниқ йўналтирилган ижтимоий сиѐсат амалга оширилмоқда. 1994-йили энг кам маош 150 сўм бўлса, 2004-йили бу кўрсаткич 6400 сўмни ташкил қилди. Айни бир вақтда нарх-навонинг ошиб кетмаслиги чоралари кўрилмоқда. 1995-йили кам таъминланган оилаларга 6 млрд. сўм нафақа тўланган эди, 2000-йили бундай оилаларга 54.3 млрд. сўм нафақа тўланди.
1998 йили 10 ноябрда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳот қилиш тўғрисида Президент фармони чиқди. Давлат соғлиқни сақлаш муассасалари билан бир қаторда нодавлат, шахсий тиббий муассасаларни ривожланмоқда. 1991-2001 йилларда 19,5 минг ўринли шифохоналар ишга туширилиб, 2001- йили уларнинг сони 1500 га етди. Бундан ташқари жами 5700 нодавлат шахсий тиббий муассасалари ишламоқда. 2001-йил март ойидан 1-Республика клиник шифохонаси Республика тез тиббий ѐрдам илмий марказига айлантирилди. Кардиология, хирургия, офталмология, онкология республика марказлари ташкил этилди.
Американинг Колорадо штатидаги "Нюмонт" финнаси билан Мурунтовда қўшма корхона қурилиши билан ишлар яна қизиб кетди. "Зарафшон-Нюмонт" қўшма корхонасига фирма томонидан ажратилган 200 млн. доллар инвестиция ѐрдамида оддий шароитдаги ярим асрлик ишлар икки йилда ўз натижаларини берди. Навоий тоғ-кон металлургия комбинати олтин рудасини қазиб олишдан то заргарлик безакларини тайѐрлайдиган жаҳонда сиклда ишлайдиган ягона корхонага айланди.
Ўзбекистон истиқлоли машинасозлик саноатини, айниқса, унинг муҳим тармоғи-автомобилсозликнинг ривожланишига боғлиқ. 1992-йилнинг август ойида Жанубий Корея Республикаси билан Ўзбекистон ўртасида тузилган битим асосида "ЎзДЕУ авто" қўшма корхонаси ташкил этилди ва Асака шаҳрида енгил автомашиналар ишлаб чиқаришга киришилди. 1996 йилнинг март-июл ойларида "УзДЕУ" автокорхонаси "НЕКСИЯ", "TИКО", "ДАМАС" енгил автомашиналарини чиқара бошлади. 1999 йилни 1 июнига қадар, уч йил давомида 87 мингдан кўпроқ "НЕКСИЯ", 51 мингдан кўпроқ "TИКО", 40 мингдан ортиқ "ДАМАС" автомашиналари ишлаб чиқарилди. Эндиликда енгил автомашиналари жаҳон бозорига чиқа бошлади. Фақат Россиянинг ўзида 18 мингдан ортиқ машиналар сотилди. Москва, Санкт- Петрбург, Новосибирск, Саратов, Tюмен ва бошқа шаҳарларда "Ўзбекистон автомашиналар"га сервис хизматини кўрсатувчи тармоқлар қурилмоқда. Сўнгги йилларда Россияда хорижий автомашиналари ўртасида "НЕКСИЯ" машинамиз етакчи ўринни эгаллаб турибди. Эндиликда "ДЕУ" корхонаси билан шартномага кўра бу машиналарнинг янги моделларини ишлаб чиқарила бошлади. 2004-йилнинг ўзида «УзДЕУавто» корхонаси жами
70.070 автомашина ишлаб чиқарди. 35659 донаси хорижий давлатларга сотилди. Жами 39.079 «Нексия», 9495 «Дамас», 19856 «Матиз», 1139 «Tико» ва 507 «Ласетти» ташқи бозорга чиқарилди.
1993-йилда ГФРдаги "Мерседес Бенс АГ" корпорацияси билан Xоразмда юк автомашинасини чиқариш учун шартнома тузилди. 1994-йили "Дўстлик" автомобил заводида дастлабки 350 "Мерседес Бенс" юк автомобили ишлаб чиқилди. 1995-йили "Ўзавтосаноат" уюшмаси билан Tуркиянинг машҳур "Кочхолдинг" компанияси ўртасида тузилган шартнома асосида Самарқанднинг Сўғдиѐна мавзесида қад кўтарган автобус заводи 1999-йил март ойида ўзининг маҳсулотини бера бошлади.
Президентнинг 1992-йил 28-январдаги фармонига мувоффиқ "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ташкил этилди. 1993- йилдан бошлаб, авиакомпания замонавий А-310, БОИНГ-767, БОИНГ-757, РЛ-85 самолѐтларига эга бўлди. 1991-йили Xалқаро авиа йўли Деҳли ва Карачигача учган бўлса, эндиликда МДҲ ва АҚШ маршрутлари йўналишида Ўзбекистон самолѐтлари учмоқда.
Ўзбекистон "Миллий ҳаво йўллари" компанияси жамоасининг мустақиллик йилларида олиб борган самарали фаолияти натижасида бу соҳада ўтказилган ислоҳотлар кўзга кўринарли натижаларга олиб келди. Фуқаролар авиакомпаниясидаги кўп йиллик қолоқликка барҳам берилди ва жаҳон бозорида ўз ўрнини эгаллади. Ҳаво йўлларида ғарбда ишлаб
чиқарилган самолѐтлар фойдалана бошланди, мамлакатда туристик марказлар, Tошкент, Самарқанд, Бухоро, Xива аэропортлари қайта қурилди. Ёқилғи танқислигига боғлиқ айрим рейсларнинг қисқартирилганига қарамасдан 2000 йили 1 млн. 800 минг йўловчилар ташилди, ўтган йилга нисбатан бу кўрсаткич беш фоизга кўп бўлди. Шу вақт давомида Украина Ҳаво Компанияси 500 минг, Қозоғистон 230 минг йўловчилар ташиган холос. Энг муҳими йўловчилар хавфсизлиги таъминланди. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг Xалқаро авиация хавфсизлиги жамғармаси томонидан фахрий диплом билан мукофотланганлиги бунинг гувоҳидир.
Истиқлол йилларида иқтисодиѐтда амалга оширилган таркибий ўзгаришлар қуйидаги жаҳоншумул аҳамиятга эга бўлган натижаларга олиб келди: Ёнилғи-энергетика ресурсларига бўлган эҳтиѐжини Ўзбекистон ўзини- ўзи таъминлайдиган бўлди; Ғалла мустақиллигига эришилди; Ишлаб чиқаришда саноат маҳсулотлари ҳиссаси ошди; Саноатда юксак технологияга асосланган истиқболли тармоқларнинг ҳиссаси ошди; Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлик давом этмоқда. Ҳатто, 1998-йили ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 4,4 фоиз, шу жумладан, саноат ишлаб чиқариши 5,8 фоизга ортди. Истеъмол молларини ишлаб чиқариш 7,2 фоиз кўпайди. Аввалги йиллардаги каби қатъий молия-кредит сиѐсати амалга оширилди. Натижада инфляция даражасини пасайишига олиб келди.Ўзбекистон иқтисодиѐтидаги ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда. Ички ва ташқи сармояларнинг мунтазам равишда ўсиб бориши натижасида 2004-йил ялпи ички маҳсулот 7.7 фоизга, саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 9.4 истеъмол молларини ишлаб чиқариш 13.4 фоизга ошди. Инфляция 3.7 фоизни ташкил қилди. Бу кўрсаткичларни 2003-йил билан таққосланса, иқтисодиѐтдаги ўсиш яна ҳам кўзга ташланади. Ялпи ички маҳсулот 4%га, саноатни ишлаб чиқириш 6.2%га, ижтимоий махсулот8.4 %га ўсган эди. МДҲнинг бошқа давлатларида 2004-йили инфляция даражаси қуйидагича бўлди:
Қозоғистон 6.7%, Россия 8.5%, Украинада 9.7%, Белоруссияда
14.1 %ни ташкил қилган.
Иқтисодиѐтдаги барқарорлик Ўзбекистоннинг ташқи савдо алоқаларида, экспорт ва импорт тузилмасида катта сифат ўзгаришига олиб келди: агар 1991 -йилда экспорт таркибида пахта толасининг улуши 77,6 фоизни ташкил этган бўлса, 1998-йилда унинг улуши 38,6 фоизга тушди.
Экспортда ѐқилғи ва саноат маҳсулотларининг улуши ортиб бормоқда. 1991-йилда хорижга сотилган товарларда машина ва жиҳозларнинг улуши 1 фоизга ҳам етмаган бўлса, 2000-йили бундай маҳсулотлар деярли 23 фоизни ташкил қилди.
Мустақиллик давридаги Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари иқтисодий аҳволи билан таққосланса, фақат Ўзбекистондагина 90-йиллар бошидаги даражадан ошиб бир текис ривожланмоқда. Бу ҳолатни жаҳоннинг кўплаб йирик ривожланган мамлакатларнинг давлат раҳбарлари, таниқли мутахассислар тан олмоқда.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish