Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Мавзу: V-IХ асрларда ўзбек давлатчилиги: сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий хаѐт



Download 3,43 Mb.
bet25/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Мавзу: V-IХ асрларда ўзбек давлатчилиги: сиѐсий, ижтимоий ва иқтисодий хаѐт.


Режа:
  1. Хионийлар ва кидарийлар. Эфталийлар.


  2. Эфталитлар ҳукмронлиги давридаги ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаѐт
  3. Туркий ҳоқонлик ҳукмронлиги даврида Ўрта Осиѐ


  4. Ислом дини. Ўрта Осиѐга араб босқинининг дастлабки даври. Қутайба юришлари
  5. Араблар босиб олгандан кейин Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ижтимоий-сиѐсий аҳвол. Халқ ҳаракатлари





    1. Хионийлар ва кидарийлар. Эфталийлар.

Бу давр кўчманчи қабилаларнинг кириб келиши, қабилалар иттифоқи (конфедерация)нинг юзага келиши-янги сиѐсий кучларнинг пайдо бўлиши билан изоҳланади. Шундай кучлардан бири - Кидарийлар хусусидаги асосий маълумотлар Хитойнинг Бейши солномасида ҳамда ғарб тарихчиларидан бири Приск Панийский маълумотларида учрайди. Бу маълумотларга кўра Кидорийларнинг юечжилар ҳукмдори Сидоло ѐки тадқиқотлар фикрича Кидор (баъзан "Кидара") IV-асрда ҳукмронлик қилган.


Япониялик тадқиқотчи К. Еноки брахмий ѐзувидаги бир қатор "Кидара Кушон ша" деб ѐзилган тангаларни тадқиқ қилган. Бу тахминан 390-430 йилларга мансуб бўлиб, ҳинд тадқиқотчиси А. Биварнинг хулосасига кўра бундай тангалар 2 та ҳоким томонидан бир вақтнинг ўзида зарб этилган. Енокининг фикрича Кидорийлар Тоҳаристон ва Гандхарни 412-437 йиллар оралиғида ўз қўлларида бирлаштирганлар.
Кидарийлар масаласи нисбатан анча кам ўрганилган ва тадқиқотлар давом эттирилиши керак бўлган масаладир. Чунки юқоридаги маълумотларни (жумладан Бейши) кейинчалик бошқа манбалар тилга олмайди. Ҳиндистонга (456 й) кетиб Гупта давлатини босиб олганларидан кейинги кидорийлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам деярли йўқ. Фақатгина улар Ҳиндистонда 15 йил ҳукмронлик қилганлари, 477 йил Гандхардан Хитойга элчилар юборганликлари маълум холос. Баъзи тадқиқотчилар уларни Шарқий Туркистондан кириб келган кушонлар қолдиғи деб ҳам тушунтириш беришади. Шунингдек, кидорийларнинг Ўрта Осиѐнинг жанубида хиѐнийлар билан бирга иттифоқчилиги ҳамда уларнинг Эронга қарши биргаликдаги ҳаракатлари тўғрисида ҳам турли тахмин ва фикрлар мавжуд. IV-аср ўрталарида Турон ўлкасига шимолдан кўчманчи хион қабилаларининг ҳужуми бошланади. Тарихда улар хиѐнит ѐки хионийлар номи билан танилганлар. Хионийларнинг 353 йил Сўғд устига юриш қилганликлари маълум. Хионийлар ҳукмдори ўрта ѐшлардаги тадбиркор ва ақлли давлат арбоби Грумбат исмли шахс бўлган. 359 йил хионийлар ўз иттифоқчилик бурчларига кўра Шопур II билан Суриянинг Амида (Умда) шаҳри учун бўлган жангида қатнашишади. Бу жангда Грумбатнинг ўғли ҳалок бўлади.
IV-асрнинг 60-70 йилларда Эрон билан муносабатлар яна кескинлашиб, Эрон шоҳи Шопур II хионийлар билан кураш олиб боради ва икки маротаба енгилади. Бу курашда хионийлар кидорийлар билан иттифоқчиликда бўлган бўлишлари ҳам эҳтимолдан хол эмас. Бу даврда Сирдарѐ бўйидан Амударѐгача чўзилган ҳудуд хионийлар таъсири остида бўлган.
Умуман олганда, хионийлар кидарийлар билан кўпинча иттифоқда ҳаракат қилган бўлишлари керак. Чунки тадқиқотларда уларнинг номи кўпинча биргаликда учрайди. Уларни баъзида эфталитларнинг бир қисми деб ҳам ҳисоблашади. Фикримизча, улардаги ўзаро фарқланиш фақат сулолавий бўлган. Чунки уларнинг ҳаммаси қон-қардош туркий халқлардан бўлишган.
Эфталитлар тарихи юзасидан маълумотлар, рим, византия, сурия ва арман тарихчилари асарларида ҳамда Хитой солномаларида, паҳлавий матнларида, Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарида ҳам учрайди.
Ушбу манбаларнинг маълумот беришича, ўша даврда эфталитлар билан Эрон сосонийлари ўртасида бир неча марта тўқнашувлар бўлиб ўтади. Улар ўртасидаги биринчи тўқнашувлар V-асрнинг 30-йилларидаѐқ содир бўлган эди. Арман тарихчиси Вардапетнинг маълумотига кўра V асрнинг 50- йилларига келиб Эфталитлар конфедерацияси ниҳоятда кучайиб кетади. 456 йилдаѐқ эфталитлар ўз элчиларини Хитойга жўнатадилар. Эфталитлар тобора жанубга қараб силжий бошлайдилар ва ўз навбатида уларнинг Эрон билан муносабатлари кескинлаша боради. Сосонийлар билан ҳал қилувчи курашлар даври шоҳ Пероз (Феруз) даврига (459-484 йй.) тўғри келади. Тахминан 457 йили Вахшунвор (Ахшунвор) Эфталон бошчилигидаги эфталитлар Чағониѐн (Сурхондарѐ вил. Термиз шаҳридан шимолдаги ерлар), Тоҳаристон, Бадахшонда ўз ҳокимиятларини ўрнатадилар.
459-йилда Эрон тахтига Пероз чиқади. Манбаларда Перознинг ҳокимиятга келиши эфталитлар билан боғлиқ равишда баѐн қилинади. Пероз Эфталитларнинг кучайиб боришини вақтинчалик деб билиб, улар кучидан Эрон тахтига келиш учун фойдаланган бўлиши керак. Аммо, эфталитлар қудрати ошиб тез орада улар сосонийларга ҳам қарши туришларини англаган Пероз эфталитларга қарши жангга киради. Бу тўғрисидаги маълумотлар "Бахман-Яшта"да ҳам, араб тарихчиси ат-Табарийнинг асарларида ҳам учрайди. Пероз (459-484) 3 маротаба эфталитларга қарши юриш қилади.
Биринчи курашдаѐқ Пероз мағлубиятга учрайди ва асирга тушади. Византия императори Зенон ўртага тушиб уни озод қилиб олади. Пероз чегарадаги Талқон (Таликон) шаҳрини эфталитларга топшириш ва Варахран V Баҳромгўр белгилаган Тошминордаги чегарадан ўтмаслик мажбуриятини олади. Бу мағлубиятдан хулоса чиқариб олмай, у яна 2- маротаба эфталитлар устига юриш бошлайди. Бу курашда ҳам мағлубиятга учрагач Пероз асирга олинади ва 30 хачир кумуш танга тўлаш мажбуриятини олади. Бироқ хазинадан 20 та хачирга етгулик маблағ топилади холос. Перознинг ѐш ўғли Кубод эфталитлар қўлида гаровга қолдирилади, шундан кейингина Пероз тутқунликдан халос этилади. У эфталитларга 2 йил мобайнида солиқ тўлаб туриш мажбуриятларини ҳам олади.
Приск Панийскийнинг маълумотича, 3-урушга баҳона бўлиб Перознинг эфталитларни алдаши хизмат қилган. Пероз ўлпон тўлаб бўлгач, эфталитлар билан муносабатни яхшилашга ҳаракат қилади. У эфталитларга сулҳ тузишни ва ўзининг тинч мақсадларини намоѐн этиш мақсадида "Хуннлар ҳукмдорига" ўз таклифини кафолати сифатида синглисини унга турмушга беришини таклиф этади. Синглиси ўрнига эса ўз канизак аѐллардан бирини жўнатиб юборади. Иззат-нафси топталган эфталитлар ва сосонийлар ўртасида 484 йили охирги кураш бошланиб кетади. Бу кураш Марв яқинида сосонийларнинг тугал мағлубияти билан якунланади.
Сосонийлар қудратига эфталитлар томонидан шундай қилиб чек қўйилди. Эроннинг ўзида шу вақтга келиб ички сиѐсий аҳвол кескинлашиб кетган эди. Оғир иқтисодий аҳвол, қулчиликнинг емирилиши, солиқларнинг ўсиши, қуйи табақаларнинг қашшоқланиши, урушдан кейинги хонавайронликлар натижасида бу ҳудудларда норозилик ҳаракатлари бошланиб кетади. Халқ ғалаѐнлари диний тус олиб кенг тарқалади.
Маздак Ҳамадон (470-529) зардўштийликнинг асл ғояларининг ҳаѐтга тадбиқ қилмоқчи бўлиб, ўз ҳаракат мафкурасини яратди. Маздак таълимотича, кишилар бу дунѐнинг неъматларидан баробар фойдаланишлари лозим, Унинг фикрича, ижтимоий ҳаѐтга жамоа ҳуқуқларини тиклаш, ер-сув, мол-мулкка баробар эгалик қилиш ҳамманинг ўзаро тенглигига эришиш лозим эди. Маздак таълимоти асосида уч "злик-"зан", "зар". "замин" тенглиги ғояси ѐтар эди. Маздак тарафдорларининг сони Эронда жуда кўпайиб кетди.
Маздакийлар ҳаракати ниҳоятда кучайиб кетгач Кубодшоҳнинг (488- 531) ўзи у билан ҳисоблашишга мажбур бўлди. Кубод Маздак тарафига ўтиб уни Эроннинг бош коҳини этиб тайинлади. Маздак ҳокимиятни ўз қўлига киритиб олгач, унинг тарафдорлари охир-оқибатда Кубодни 496 йилда тахтдан ағдариб ташлаб зиндонга ташлайдилар. Унинг ўрнига укаси тахтга чиқади. Кубод зиндондан қочиб, эфталитлар даргоҳидан паноҳ топади. У ѐшлигиданоқ эфталитлар ҳузурида ўсган ва эфталитлар ҳукмдорининг синглисига уйланган эди. Кубод эфталитлардан етарлича ҳарбий ѐрдам олиб 499-йили Эронга юриш қилади. Чегарага етган пайтдаѐқ укаси буни эшитиб тахтни ташлаб қочади. Кубод шоҳ I яна тахтга ўтирганидан сўнг аввал маҳфий, кейинчалик ошкора маздакийликка қарши кураш олиб боради. 529- йилда Маздак қатл эттирилиб, унинг тарафдорларига қарши аѐвсиз кураш олиб борилади. Кубоднинг ўғли Хусрав I Анушервон (531-579) даврида кенг миқѐсли ислоҳотлар ўтказилиши билан бирга маздакийлар ҳаракатига буткул чек қўйилади.
Эфталитлар эса ўз қўллари остида Тоҳаристон, Бадаҳшон, Сўғд, Шарқий Туркистон ва Ўрта Осиѐнинг бошқа баъзи ерларини бирлаштирдилар. Хитой муаллифи тили билан айтганда "Конгюст (Хоразм, Сўғд, Шош), Хўтан, Шале (Қашқар), Анси (Парфия) ва ўттизга яқин бошқа (катта)-кичик вилоятлар эфталитлар ҳукмдорига қарам бўлди". V асрнинг 2- ярмида Гандҳар, кейинчалик шимолий Ҳиндистоннинг баъзи ҳудудларини, Қобул ва Панжоб водийларини ҳам Эфталитлар истило қилдилар. Шимолий
Ҳиндистонда аввал Тўрамон, сўнгра унинг ўғли Меҳиракула эфталитлар давлатини ташкил этдилар.
Кубодшоҳ эфталитлар билан деярли тинч-тотув яшади. У 502-506 йилларда эфталитлар билан иттифоқчиликда Византияга қарши юришларида иштирок этди. Эфталитлар Ўрта Осиѐ, Шарқий Туркистон, Шимолий Ҳиндистон, Шарқий Эронни бирлаштирган улкан давлатга асос соладилар. Эфталитлар давлати давридаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ер эгалиги муносабатларнинг шаклланиши билан изоҳланиб, бу даврдаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаѐт ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради.

    1. Download 3,43 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish