Тошкент архитектура-қурилиш институти фалсафий ва ижтимоий-сиёсий фанлар кафедраси


Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий асослари ва усуллари



Download 3,43 Mb.
bet7/95
Sana23.02.2022
Hajmi3,43 Mb.
#174765
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   95
Bog'liq
maruza-matni-zbekiston-tarihi

Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий асослари ва усуллари.


Ҳар қандай фан каби Ўзбекистон тарихи фани ҳам ўзининг методологик илмий-назарий асослари ва тамойилларига эга. Булар Ўзбекистон тарихи фанининг асосини ташкил этиб, уни ривожланиши, жамият ва миллат манфаати йўлидаги нуфузининг ортиб бориши учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Энг муҳими, илмий-назарий тамойиллар Ватан тарихининг ҳаққоний ѐзилиши, тарихий ҳақиқатни юзага чиқишига хизмат қиладилар.
Агар тарих инсоният яшаб ривожланиши учун ижтимоий зарурият ва маънавий-маърифий эҳтиѐж бўлса, тарих фани эса, бу эҳтиѐжларни рўѐбга чиқиши учун маъсул бўлган юксак интеллектуал илмий-амалий фаолиятдир. Бунинг самарали бўлиши, яъни тарих фани ривожланишида методологик илмий ғоя ва назариялар ҳамда усул ва услубий тамойилларнинг аҳамияти бениҳоя каттадир. Чунки булар тарихнинг мазмун ва моҳияти ҳамда фалсафасини чуқурроқ очиб беришга, шунингдек, тарих фанининг мақсад ва вазифасини тўлароқ рўѐбга чиқишига бевосита ѐрдам беради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон тарихи фанининг методологик илмий-назарий асослари, ғоя ва таълимотлари нималардан иборат бўлиши ўта муҳим масала ҳисобланади. Юртбошимиз Ислом Каримов тарихнинг энг муқаддас миллий ва
умуминсоний хотира ҳамда қадрият эканлигини таъкидлаб, «Тарихий хотирасиз келажак йўқ", "Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади, "Тарих халқ маънавиятининг асосидир" деган тарихий ҳақиқатни тўғри англатувчи ўта теран тарих фалсафасига оид фикрларни олға сурди.
Бу каби тарих фалсафасига оид юксак хулосаларни ўз вақтида буюк миллатпарвар жадидлар ҳам жуда аниқ англаган ҳолда Ватанни озод этиш, миллатни ижтимоий ғафлат уйқусидан уйғотиб тараққий эттириш учун асосий эътиборни тарихга қаратдилар. «Тарихи йўқнинг ўзи йўқ» деган фалсафий тушунчага амал қилиб, тарихда илк бор тарихни ўзлари ташкил этган жадид мактабларида ўқита бошлаши билан, миллатни ўз тарихидан баҳраманд қилишдек ўта буюк маърифат ишига тарихда биринчи бор асос соладилар.
Буюк жадид Абдулла Авлоний сўзи билан айтганда, жадидлар умуман тарбияни, шунингдек, тарих таълими тарбиясини миллат учун «ѐ ҳаѐт- ѐ нажот, ѐ ҳалокат - ѐ саодат, ѐ фалокат масаласидир» деб билдилар. «Қайси миллат яшашни (равнақу, тараққиѐтни) истаса, - дейди Абдурауф Фитрат - тарихини билиши лозим бўлади, зеро, тарих бир кўзгуга ўхшайди».
Тарих фалсафаси тарих фанининг методологик илмий-назарий асослари тўғри ва ҳаққоний белгиланишида ўта муҳим аҳамиятга эга. Тарихчи олимлар тарих фалсафасини қанчалик чуқур ва тўғри англасалар, улар тарих фани методологиясини шунчалик мукаммал қилиб белгилай оладилар.
Тарих фалсафаси тарих ва умуман тарихий жараѐн олимлар томонидан ақлан ҳар томонлама тўғри тасаввур ва ҳис этилишидир. Янада аниқроқ айтсак, тарих фалсафаси тарихий жараѐннинг мазмуни ва моҳияти ҳамда ривожланиш қонуниятларини ўзида акс эттириш билан бирга, уларни билиш ва ўрганиш, ѐзишнинг энг қулай, тўғри ҳамда мақсадга мувофиқ йўли- усулларини белгилайди. Умуман олганда, тарих фалсафаси тарих сабоғи ва тажрибасидан келиб чиқиб, белгиланган объектив хулосадир. Лекин, бу объективлик субъектив характер ва мазмун ҳамда моҳиятга эга бўлади. Чунки бари бир субъект, яъни олим ўз интеллектуал билим салоҳияти, тафаккур доирасидан келиб чиқиб, объективликка ҳаракат қилади.
Бунинг учун эса, тарихчи олимлар бутун инсоният, миллат, халқ ва ўрганиш объекти (маълум мавзу) эволюциясини, унинг маъно ва мазмунини тўғри билиши, таҳлил қила олиши керак. Агар тарих фалсафаси тарихий воқеаликлар таҳлилидан келиб чиқадиган ҳақиқат (хулоса)ларнинг сўздаги аниқ ифодаси бўлса, тарих фани методологияси ана шу тарихий ҳақиқатларни рўѐбга чиқиши - тарих ҳақиқий ѐзилиши учун бирдан-бир тўғри йўл кўрсатувчи дастурамалдир. Энг қисқа ва тушунарли қилиб айтсак, умуман методология фанларнинг фани яъни дирижѐри.
Дастлабки пайтда ҳозирги мустақил давлатлар ҳамжамияти таркибидаги собиқ иттифоқдош мамлакатлар, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ғоявий-назарий, мафкуравий-фалсафий бўшлиқ пайдо бўлди. Бу эса, ўз- ўзидан бошқа мамалакатларда бўлганидек, бизнинг Ватанимиз - Ўзбекистон
тарихи фани услубияти (методолгияси) қайта ишланиши, аниқроғи, бутунлай янгидан яратилишини илмий-ҳаѐтий заруриятга айлантириб қўйди.
Бу ўта муҳим илмий амалий масалани ишлаб чиқиш, ўз-ўзидан тарихчи ва бошқа олимлар эски, мажбуран, қон ва қатағонлик билан сингдирилган коммунистик ғоя, таълимот ва мафкурадан ҳоли бўлиши учун тарихан ўтиш даврини талаб этиши табий бир ҳол бўлди. Мана шунинг учун ҳам истиқлолдан сўнг тарих ва бошқа гуманитар фанлардан ѐзилган дастлабки дарсликларда бу фанларнинг методологик илмий -назарий ва ғоявий асослари ҳамда усулларини кўрсатишнинг иложи бўлмади.
Ўтган истиқлол йилларида тарихчи олимларимиз Ватанимиз тарихини бутунлай янгидан ўрганди ва ўзлаштирди, уни дарсликлар асосида қайта ѐзишга муваффақ бўлдилар. Бир қатор монографик асарлар ѐзилди ва энг долзарб мавзуларда ўнлаб илмий тадқиқот ишлари олиб борилди ҳамда диссертациялар ҳимоя қилинди.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва ҳукумат Ватан тарихини қайта ѐзиш ва уни асосий тарбия қуролига айлантириш учун «янги тарих» ғоясини олға сурди. Ўзбекистон тарихи етакчи фан сифатида мактаб, лицей, коллеж ва олий ўқув юртларида илк бор, кенг миқѐсда, энг қадимги даврдан бошлаб то ҳозиргача ўрганила бошланди.
Буларнинг самараси ўлароқ, кейинги пайтда Ўзбекистон тарихи фани методологиясини яратиш имконияти пайдо бўлди. Аввало, методология ҳақида тўхталсак, методологиянинг луғавий маъноси грекча «methodos» ва
«logos» деган икки сўз бирикмасидан иборат бўлиб, метод яъни усул тадқиқот олиб бориш усули (йўли), назария, таълимот, логия эса фан деганидир. Демакки, методология, яъни услубият илмий тадқиқот олиб бориш ѐки бирор бир масалани илмий ўрганишнинг энг қулай усуллари, энг тўғри ва мукаммал ғояси, назарияси ва таълимотлари мажмуйидан иборат бир бутун фандир. Бошқа маънода эса, методология илмий билиш ѐки маълум бир илмий фаолиятни ташкил этиш ва амалга оширишда қўлланиладиган усуллар ҳақидаги фандир. Демак, тарих фани методологияси тарихни ўрганувчи ва ўқитувчиларни аниқ мақсад сари тўғри етаклайди, яъни тарих ҳаққоний ѐзилиши ва ўрганилишига йўл-йўриқ кўрсатади.
Тарих фанининг ривожи, унинг методологияси ривожига боғлиқ бўлганидек, тарих фани методологияси юксак даражада такомил топиши тарих фани қай даражада эканлигига ҳам боғлиқ. Бу ҳолдаги узвий икки томонлама боғлиқлик умумий қонуниятидир. Мана шу ўзаро алоқадорлик қонунияти, қадим мумтоз тарихшунослигимиз ва ҳозирги замон тамаддуни цивилизациясига асосланган ҳолда Ўзбекистон тарихи фани методологиясини қуйидаги икки қисмга бўлиш мумкин.

  1. Ўзбекистон тарихи фанининг услубий (методологик) илмий- назарий, ғоявий-мафкуравий ва фалсафий асослари. Бунга қуйидагилар киради:

  • дин билан дунѐвийлик ўртасида мўтадил муносабат бўлиши ва дунѐвийлик асло даҳрийлик эмаслиги;

  • тарихни миллий, умуминсоний, муқаддас ҳодиса ҳамда қадрият деб тушунмоқ;

  • тарихга ҳозирги замон цивилизацияси нуқтайи назари ва бағрикенглик асосида ѐндашиш;

  • тарихий тараққиѐт асосини эволюцион тадрижий йўл ва ислоҳотчилик ташкил этади деб англамоқ;

  • тарих ва жамият тараққиѐтини марксча - ленинча сохта инқилобий таълимотга боғлаш, мутлоқ хато, ѐввоийлик, аксилинсоний ҳатти- харакат бўлган деб тушунмоқ;

  • тарих, жамият ва табиат ҳамда инсоният (барча тарихий воқелик ва жараѐнлар) диалектика (Гегел) ҳамда синергетика (Пригожин) қонуниятлари асосларида ривожланиши ҳақиқат эканлиги;

  • тарих миллий ва умуминсоний хотира миллат ва халқларнинг жони, тани ҳамда ғоявий-мафкуравий муҳофаза қуроли эканлиги.

  1. Ўзбекистон тарихи фанининг методологик (услубий) илмий-усул ва тамойиллари қуйидагилардан иборат:




    • илмий холислик (объективлик);

    • тарихий таҳлилийлик;

    • мантиқий узвийлик;

    • ворислик ва изчиллик;

    • хронологик изчиллик;

    • ғоявийлик ва ватанпарварлик;

    • ҳалоллик ва холислик;

    • қиѐслаш ва кузатиш;

    • кузатиш ва умумийлаштириш;

    • бахслашиш, мунозара юритиш ва исботлаш;

    • математик ҳисоблаш;

    • шакллаш ва моделлаштириш;

    • айримликдан умумийликка (индуксия) ва умумийликдан айрим (жузъий)ликка (дедуксия);

    • этнография, археология, антропология, генеология, математика ва бошқа фанларнинг ютуғлари ҳамда усулларидан ҳам кенг фойдаланиш;

Бизнинг тарихимиз ҳам, жаҳон тарихи ҳам дин (аниқроғи динлар) тарихи билан узвий боғлиқ. Ижтимоий ҳаѐтни диндан, динни ижтимоий ҳаѐтдан ажратиб бўлмайди. Агар ажратилса, тарихга ҳам, динга ҳам мантиққа ҳам зид бўлади. Маълумки, совет тарих фани тарихни сохталаштирди, дин илмга зид. Тарихий тараққиѐтга тўсқинлик қилади деган даҳрийликка амал қилди. Тарих қандай бўлса, уни шундайлигича ўрганиш устивор бўлмоғи керак, шунинг учун ҳам у дин билан мўтадил, мутаносиблик асосида ўрганилмоғи ҳозир энг асосий зарурият бўлиб турибди. Бу эса, ѐшларни ҳар хил дин ниқобидаги динга алоқаси йўқ террористик гуруҳларга адашиб
кириб қолишларининг олдини олади, шунингдек, тарихимизни ҳаққоний ва тўла ѐзилишига имкон беради.
Тарихий-танқидийлик илмий усул тамойили тарихимизда қадимдан муарриҳлар томонидан қўланиб келинган энг қулай усул ҳисобланади. Бу усул тарихий воқеа ва ҳодисаларнинг нечоғлиқ тўғри ҳамда нотўғрилигини аниқлашга, тарихни ҳаққоний ва тўғри ѐзилишига яқиндан ѐрдам беради.
Истиқлол туфайли ўз тарихимизни ўзимиз ѐзиш ва тарих фани методологиясини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлдик. Ўтган давр ичида Ўзбекистоннинг янги тарихи ѐзилди ва тарих фани тез ривожланди. Бутунлай янги руҳ ва мазмундаги илмий қараш (консепция)лар пайдо бўлди, ўқув қўлланма ва дарсликлар, тарихий асарлар чоп этилди. Бу ўринда юқоридаги методологик илмий-назарий асос ва уларнинг аҳамияти катта бўлди.

  1. Download 3,43 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish