Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар


Конструкцияларнинг иссиқлик изоляцияси хусусиятларини яхшилаш



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Конструкцияларнинг иссиқлик изоляцияси хусусиятларини яхшилаш 
 
Биноларнинг тўсувчи конструкциялари атроф муҳитга иссиқликни тарқатиб 
юбормаслиги ҳамда бино хоналари ичида талабдаги ҳароратни ушлаб туриш 
мақсадида иссиқлик изоляцияси қўлланади. 
Иссиқлик изоляцияси асосий иссиқлик изоляция қатлами, ташқи ҳимояловчи 
қоплама ва маҳкамламадан иборат бўлади. Иссиқлик изоляцияси материаллари 
сифатида минерал ва шиша пахта, доломит, кўпиксимон шиша, кўпиксимон бетон 
ва газ-бетон, ёғоч толали плиталар, алюминий фольгаси ва ҳ.к. 
Ташқи ҳимояловчи қоплама асосий иссиқлик изоляция қатламини механик 
шикастланишлар, намланиш ва бошқа ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш учун 
мўлжалланган. 


78 
Иссиқлик изоляциясининг қуйидаги турлари мавжуд: мастикали, қуйма, ўраб 
оладиган, тўкиб тўлдириладиган, қолипланган материаллардан тайёрланган, сепма 
иссиқлик изоляциялари. 
Мастикали иссиқлик изоляцияси кукунсимон ёки толасимон материаллардан 
тайёрланган мастикалардан олинади. 
Қуйма иссиқлик изоляциясида изоляция қилинаётган юза ва опалубка 
оралиғидаги жой кўпиксимон бетон ёки газ-бетон билан тўлдирилади. 
Ўраб оладиган иссиқлик изоляцияси рулонланган минерал пахта, турли матлар, 
шнурлар, тортқичлар, фольга ва ҳ.к. каби эгилувчан материаллардан тайёрланади. 
Тўкиб тўлдириладиган (тиқиб тўлдириладиган) иссиқлик изоляцияси 
гранулаланган, кукунсимон ёки толасимон сочилувчан материаллардан тайёрланиб, 
улар изоляция қилинаётган юза ва тўсувчи девор орасига тўкилади. 
Қолипланган материаллардан тайёрланган иссиқлик изоляцияси плиталар, 
блоклар, ғиштлардан ва ш.к. ўрнатилади. 
Иссиқлик изоляциясининг тури изоляция қилинаётган объект тури ва 
бажарадиган вазифасига боғлиқ.
Изоляция қилиниши мўлжалланган юзалар ифлосликлар, чанг, занглардан 
тозаланган бўлиши, яхшилаб қуритилиши керак. Иссиқлик изоляцияси чораларини 
асосан деворлар ва томлар каби конструкцияларга нисбатан қўллаш лозим. 
Деворлар ғиштли, панел, пахса, каркас-панел, ёғоч ва ҳ.к. бўлиши мумкин. 
Ғишт деворларнинг иссиқбардошлилигини ошириш мақсадида қолипланган 
материаллар (плиталар, блоклар, кошинлайдиган ғишт ва ҳ.к.), сепма иссиқлик 
изоляцияси, қўшимча сувоқ қатлами, ўраб оладиган изоляция (минерал пахта ва б.) 
қўлланади. 
Панел деворларнинг асосий камчилиги шундаки, улар кўпинча ташқи томондан 
музлайди. Бунинг асосий белгиси ўлароқ ички ва ташқи девор панелларида нам ва 
моғор доғлари пайдо бўлади. 
Деворларни иситишга оид ишлар турар жой хоналари томонидан олиб 
борилади. Деворларнинг музлаб қолишини бартараф этиш учун, музлаш даражасига 
қараб, деворларни иситишнинг учта вариантидан бирини қўллаш тавсия этилади: 


79 
- ички деворлар юзаларида намланиш белгилари, нам доғлар, моғорлар унча кўп 
кузатилмаса, бу ҳолда деворларни 30 мм қалинликдаги цемент-қум қоришмаси 
билан суваб чиқиш кифоя қилади; 
- ички деворлар юзаларида намланиш кучли бўлса, ички юзада ўрни-ўрни билан 
қиров излари, муз пайдо бўлса, бундай ҳолларда деворларнинг ички юзаси 
керамзит-бетон қоришмасидан 50-70 мм қалинликда қўшимча иссиқлик ушлайдиган 
қатлам билан суваб чиқилади ёки бўлмаса керамзит-бетон плиталари ёки иссиқлик 
сақлайдиган материаллардан ишланган бошқа плиталар билан қоплаб чиқилади; 
- деворларни иссиқлик сақлаш хусусиятини оширишнинг нисбатан кам меҳнат 
талаб қиладиган жараёни бу ички ва ташқи юзаларга иссиқлик сақлайдиган кимёвий 
таркибларни сепиб ёки сачратиб чиқишдан иборат. 
Плиталарни маҳкамлашни ҳам бир нечта усули мавжуд: 
- механик (плиталарни шуруплар ёки михлар билан маҳкамлаш); 
- плиталарни иситилаётган юзаларга елимлар, мастикалар билан ёпиштириш; 
- механик усулни ёпиштириш билан қўшиб олиб бориш. 
Биринчи усулда изоляция қилинаётган девор юзаларига ёпиштирилаётган 
плиталар (минерал пахтали, пенопласт, гипс ва б.) ўлчамларига мос келадиган 
масофада вертикал ёғоч рейкалар маҳкамланади. Бунда энг чеккадаги рейкалар 
билан металл бурчаклар ва откослар ўртасидаги масофа 120-200 мм оралиғида 
бўлиши керак. Рейкаларни маҳкамлаш учун деворларга 50 мм дан ошмаган 
чуқурликда ёғоч ёки пластмасса тиқинлар ўнатилади. Тиқинлар орасидаги вертикал 
йўналишдаги масофа 500 мм га тенг қилиб олинади. Рейкалар орасига иссиқликни 
изоляция қиладиган материалдан тайёрланган плиталар зич ўрнатилади. 
Плиталарни маҳкамлашнинг иккинчи усули қўлланганда, плиталар изоляция 
қилинаётган юзаларга цемент ва поливинилацетат дисперсиясидан таркиб топган 
полимерцемент билан, синтетик елимлар ва битум мастикаси билан ёпиштирилади. 
Рулонли материаллардан буғ изоляцияси ўрнатилаётганда, у бир бутун яхлит 
қатлам ҳолида, бирикувларда бир-бирининг устига қопланиб бажарилиши лозим. 
Иссиқлик изоляцияси ёғоч рейкалар билан баб-баравар, орасида ҳеч қандай 
тирқишлар қолдирилмай жойлаштирилади. 


80 
Бу усуллар катта меҳнатни ҳамда мутаҳассислиги турлича бўлган ишчиларнинг 
жалб қилинишини талаб қиладиган ҳар хил турдаги технологик операцияларни ўз 
ичига олади. 
Тўсувчи девор конструкцияларининг ички юзаларини иситадиган таркибларни 
сепиш ёки пуркаш йўли билан иситиш усули бошқаларига нисбатан 
самаралироқдир. 
Иссиқликни изоляция қиладиган қатламларни бажариш учун мўлжалланган 
мосламалар қандай амал қилишига қараб икки турга бўлинади: пуркайдиган 
пистолетлар ҳамда иссиқликни изоляция қилувчи таркибни босим остида узатиб 
берадиган сув қоришмали (растворовод) пистолетлар. 
Деворларни қўшимча сувоқ қатлами билан иситиш қуйидагича амалга 
оширилади: 
- деворлар гулқоғозлар, моғор ва кўчган сувоқдан тозаланади; 
- кўчган бетон қисмлари олиб ташланади ва янгисига алмаштирилади; 
- плинтус (часпак) олинади ва пол ораёпма плитасигача тозаланади; 
- иситилаётган деворда кертмалар қилинади ёки металл тўр қоқилади; 
- девор сувоқ қоришмаси билан қопланади. 
Металл сеткани қоқишда қуйидаги операциялар бажарилади: 
- деворда электр парма билан диаметри 20 мм, чуқурлиги 70 мм ва орасидаги 
масофа 300 мм бўлган уячалар тешилади ва уларга тиқинлар қоқилади; 
- бу тиқинларга мих қоқилади ҳамда 10х10 мм катакли металл тўр тортилади; 
- тўр устидан икки марта 30 мм қалинликдаги сувоқ қоришмаси қопланади. 
Бу конструкция бирикмаларини изоляция қилиш йўли билан иситишда 
қуйидаги операциялар бажарилади: 
- гулқоғозлар кўчириб олинади, сувоқ ва бетон 100 мм чуқурликкача олиб 
ташланади; 
- шифтдан оҳак ва бўёқ қатламлари олиб ташланади ва шифтнинг нам жойлари 
яхшилаб қуритилади; 
- кўчиб тушган жойлар сувалади; 
- девор юзасида кертмалар қилинади; 
- шифт ва деворда электр парма билан ёғоч тиқинлар учун уячалар тешилади; 


81 
- металл тўр маҳкамланади; 
- 30 мм қалинликда цемент-қум қоришмаси билан сувалади ёки керамзит-бетон 
плиталар билан қопланади. 

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish