Тошкент архитектура – Қурилиш институти муталова барно иргашевна таълимда инновацион технологиялар


Ораёпмаларнинг темир-бетон конструкцияларини таъмирлаш ва алмаштириш



Download 3,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/92
Sana11.04.2022
Hajmi3,96 Mb.
#541889
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92
Bog'liq
ҚУРИЛИШ РЕМОНТ ИШЛАРИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Ораёпмаларнинг темир-бетон конструкцияларини таъмирлаш ва алмаштириш 
 
Йиғма темир-бетон бўшлиқли тўшамалардан иборат ораёпмаларни ўрнатишга 
оид ишлар қуйидаги технологик кетма-кетликда бажарилади: 
- капитал деворлар билан тўсилган участкаларда ишлар пастдан юқорига қараб 
олиб борилади. Бунда йиғма темир-бетон тўшамалар ўрнатилиш жойига кўтарма 
кранлар ёрдамида етказиб берилади; 
- тўшамаларни лойиҳада кўрсатилган ҳолатда ўрнатиш учун деворлардан 
бирида чуқурлиги 1-1,5 ғиштга, эни 1 ғиштга ва баландлиги ғишт термасининг 5-6 
қаторига тенг уялар ўйилади; 
- иккинчи деворда худди шундай баландликда чуқурлиги 0,5 ғиштга тенг 
ариқча ўйиб очилади. Ариқчалар ва уялар инвентар ҳавозалардан (подмости) туриб 
аввалдан қўйиб чиқилган белгилар бўйича бирданига бир неча тўшамалар учун ўйиб 
чиқилади. Уяларнинг пастки юзаларида қаттиқ цемент қоришмасидан тўшак 
ўрнатилади. Ариқчаларнинг пастки юзалари бўйлаб ҳам цемент қоришмасидан 
худди шундай тўшак тайёрланади. 
Тўшамалар монтаж қилиш жойига қия ҳолатда узатилади ҳамда қаватлараро 
ораёпма юзасида айлантирилиб, лойиҳада кўрсатилган ҳолатга ўрнатилади. 
Тўшамалар ўрнатилгач, ташқи деворларда анкерлаш амалга оширилади, уялар ва 
ариқчалар тўлдирилиб, барча бўшлиқлар ғишт билан зич беркитилади. 


94 
Реконструкция амалиётида қаватлараро ораёпмаларни ясси темир-бетон 
плиталар билан тўлдирилган пўлат тўсинлардан ўрнатиш варианти ҳам кенг 
қўлланади. 
Бундай ораёпмаларни ўрнатишга оид ишлар қуйидаги бажарилиш кетма-
кетликда бажарилади. 
Капитал деворлар билан тўсилган участкалар баён этилган ишлар мавжуд 
деворлар билан чекланган участкаларда пастдан юқорига қараб олиб борилади. 
Бунда конструкциялар ўрнатилиш жойига монтаж крани ёрдамида етказиб 
берилади. Биноларнинг реконструкцияси пайтида кўтарма кранлардан фойдаланиш 
имкони бўлмаган ҳолларда, қаватлараро ораёпмаларнинг мана шу конструкцияси 
қўлланади. 
Пўлат тўсинлар шаблонларга қараб тайёрланади ҳамда устидан занглашга 
қарши қоплама суртиб чиқилади. Ораёпмаларни монтаж қилиш ишлари 
бошлангунга қадар отбойка болғаси билан пўлат тўсинлар учун уялар уриб очилади. 
Бу уяларнинг чуқурлиги 20 – 25 см га тенг бўлади. Деворлардаги ғишт термасининг 
бузиб олинишига йўл қўймаслик учун, тўсинлар уяларга ўрнатиладиган ёки 
бевосита пастки тўсинларнинг учига пайвандланадиган темир-бетон ёки пўлат таянч 
ёстиқларга таяниши мумкин. Тўсинларни лойиҳада белгиланган ҳолатда ўрнатиш 
учун, тўсиннинг бир учи уяга охиригача тиралгунча киритилади, кейин унинг бошқа 
учи иккинчи уяга критилади. Ясси темир-бетон плиталар тўсинларнинг пастки 
токчаларига вақтинча ўрнатилган тўшама устидан туриб ўрнатилади. Плиталар 
ўртасидаги чоклар цемент қоришмаси билан зич беркитилади. 
Турли кесим ва турли хилдаги қистирмаларга эга бўлган юк кўтарувчи йиғма 
темир-бетон тўсинлардан ишланган қаватлараро ораёпмалар ҳам турар жой ва 
жамоат биноларини реконструкция қилиш амалиётида кенг қўлланиб келмоқда. 
Агар 
тури 
ва 
ўлчамларига 
кўра 
фарқланадиган 
темир-бетон 
конструкцияларининг сони жуда кўп бўлса, бу ҳолда уларни қўллаш мақсадга 
мувофиқ эмас (норационал). Шунинг учун кўпроқ ораёпмаларнинг яхлит қуйма 
конструкциялари қўлланади. Шунингдек, агар мавжуд ораёпмаларни сақлаб қолиш 
мумкин бўлса ёки реконструкция кетаётган объектларда тегишли юк кўтарувчи 


95 
механизмлардан фойдаланиш имкони бўлмаса, бу ҳолда ҳам қаватлараро яхлит 
қуйма ораёпмалар қўлланади. 
Яхлит қуйма бетон ва темир-бетон ораёпмаларни ўрнатиш қуйидаги технологик 
жараёнлардан таркиб топади: 
1. бетон қоришмасини тайёрлаш, етказиб бериш ва жойлаштириш; 
2. опалубкани монтаж ва демонтаж қилиш; 
3. қотиш пайтида бетонни парваришлаш; 
4. қиш мавсумида иссиқлик билан ишлов бериш (термообработка). 
Ишларнинг умумий ҳажмидан 35-65% ни ташкил қилган опалубка ўрнатиш 
ишлари меҳнат сарфлилиги энг катта ишлар ҳисобланади. Ундан кейин ишларнинг 
умумий хажмидан 15-25% ни ташкил қилган арматура ишлари ва 15-45% ни ташкил 
қилган бетон ишлари туради. 
Ораёпмаларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш варинтларини кўриб 
чиққач, солиштирма меҳнат сарфлилигига қараб уларнинг технологик нуқтаи 
назардан конструктив ечимларига баҳо берилади.

Download 3,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish