II.3. VPNтармоқларини қуриш учун ечимлар
Маршрутизаторлар асосидаги VPN.
Ташқи дунё билан локал тармоқ
алмашадиган
барча
ахборот
машрутизатор
орқали
ўтади.
Бу
маршрутизаторларни чиқувчи пакетларни шифрловчи ва кирувчи пакетларни
расшифровка қилувчи табиий платформага айлантиради. Бошқача
айтганда,
маршрутизатор, умуман, маршрутлаш вазифасини VPN вазифасини қўллаб-
қувват-лаш билан бирга олиб бориши мумкин. Бундай ечим ўзининг
афзалликлари ва камчиликларига эга. Афзаллиги-маршрутлаш ва VPN
вазифаларини биргаликда маъмурлаш қулайлигидир. Корхона тармоқлараро
экранни ишлатмасдан корпоратив тармоқ ҳимоясини фақат ҳам тармоқдан
фойдаланиш бўйича, ҳам узатиладиган трафикни шифрлаш бўйича ҳимоялаш
вазифала-рини биргаликда ҳал етувчи маршрутизатор ёрдамида ташкил етган
ҳолларда машрутизаторларни VPNни қўллаб-қувватлашда
ишлатилиши
айниқса фойдалидур. Ушбу ечимнинг камчилиги маршрутлаш бўйича асосий
амалларнинг трафикни кўп меҳнат сарфини талаб етувчи шифрлаш ва
аутентификациялаш амаллари билан бирга
олиб борилиши натижасида
маршрути-затор унумдорлигига қуйиладиган талабларнинг ошиши билан
боғлиқ.
Маршрутизаторларнинг
унумдорлигини
оширишга
шифрлаш
вазифаларини аппарат қўллаб-қувватлаш орқали эришилади. Ҳозирда барча
маршрутизатор ва бошқа тармоқ қурилмаларини етакчи ишлаб чиқарувчилар
ўзларининг
маҳсулотларида
турли
VPN-протоколларини
қўллаб-
қувватлайдилар. Бу соҳада Cisco Systems ва 3Cом компаниялари лидер
ҳисобланадилар. Cisco Systems компанияси ўзлари ишлаб чиққан
маршрутизаторларга энг кенг тарқалган стандартлар
асосида VPNларни
қуришга имкон берувчи канал сатҳи протоколини қўллаб-қувватловчи IOS
11.3 (Internetwork operation system 11.3) ва тармоқ сатҳи протоколи IPСеcни
киритди. L2Ф протоколи аввалроқ IOS операцион
тизимнинг компонентига
айланди ва Cisco ишлаб чиқарадиган барча тармоқлараро алоқа ва масофадан
фойдаланиш қурилмаларида қўллаб-қувватланади.
Cisco маршрутизиторларида VPN вазифалари бутунлай дастурий йўл
билан ёки шифрлаш сопроцессори бўлган махсус кенгайтириш платасидан
фойдаланилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Охирги вариант VPN
амалларида маршрутизатор унумдорлигини анчагина оширади. Cisco Systems
компанияси томонидан ишлаб чиқилган VPN қуриш технологияси юқори
унумдорлиги ва мосланувчанлиги билан ажралиб туради. Унда "тоза" ёки
инкапсуляция қилинган кўринишда узатилувчи ҳар қандай IP-оқим учун
шифрлаш билан туннеллаш таъминланади. Cisco компаниясининг
маршрутизаторлари асосида VPN-каналларини қуриш операционтизимининг
воситалари ёрдамида CiscoIOS 12.х. версиясидан бошлаб амалга оширилади.
Агар мазкур операцион тизим компаниянинг бошқа бўлимларидаги
Cisco
чегара маршрутизаторларида ўрнатилган бўлса, бир маршрутизатордан
иккинчисига "нуқта-нуқта" туридаги виртуал ҳимояланган
туннеллар
мажмуасидан иборат бўлган корпоратив VPN тармоқни шакллантириш
имконияти бўлади (2.7-расм).
2.7-расм. Cisko маршрутизаторлари асосида корпоротив VPN тармоғини
Do'stlaringiz bilan baham: