Тошкент ахборот технологиялари университети


Адаптив фильтрлардан амалий фойдаланиш



Download 447 Kb.
bet5/8
Sana23.02.2022
Hajmi447 Kb.
#166066
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Lobaratoriya ishi 16

16.3. Адаптив фильтрлардан амалий фойдаланиш




Адаптив фильтрлардан сигналларга ишлов бериш билан боғлиқ тизимларда кенг фойдаланилади. Адаптив фильтрлашни амалга ошириш идентификациялаш масаласини ечиш, яъни тизимнинг баъзи характеристикаларини аниқлаш орқали амалга оширилади. Идентификациялашни амалга оширишнинг икки: тўғри ва тескари усули мавжуд. Биринчи ҳолатда адаптив фильтр тадқиқот этилаётган тизимга параллел уланади (16.3а-расм). Бунда кириш сигнали тадқиқот этилаётган тизим ва адаптив фильтр учун умумий бўлади, чиқиш сигнали эса адаптив фильтр учун намунавий сигнал вазифасини бажаради. Адаптацияланиш жараёнида фильтрнинг вақт ва частота характеристикалари тадқиқот этилаётган тизимнинг мос характеристикаларига интилади.
Иккинчи ҳолатда, тескари идентификация усулидан фойдаланилганда адаптив фильтр тадқиқот этилаётган тизимга кетма-кет уланади (16.3б-расм). Бу усулда тадқиқот этилаётган тизимнинг чиқиш сигнали адаптив фильтр киришига берилади, тизим кириш сигнали эса адаптив фильтр учун намунавий сигнал вазифасини бажаради.




16.3-расм. Адаптив фильтр ёрдамида тизим идентификацияси: а – тўғри, б – тескари.
Шундай қилиб, адаптив фильтр тадқиқот этилаётган тизим таъсирини – бузулишларни бартараф этиб бирламчи кириш сигналини тиклайди. Энди умумлашган схемалардан адаптив фильтрлардан фойдаланиб аниқ бир вазифани бажарувчи қурилмаларни кўриб чиқамиз.


16.3.1. Чизиқли башоратлаш




Башоратловчи фильтрлар сигналнинг аввалги оний қийматлари асосида ўз чиқишларида ҳақиқий кириш сигналидан энг кам ўртача квадратик хатолик билан фарқланувчи сигнални тиклайди. Ушбу вазифани биз кўриб ўтган Винер фильтри ҳам бажариши мумкин, бунда намунавий сигнал сифатида сигналнинг жорий оний қийматидан ва фильтр кириш сигнали сифатида бир тактга кечитирилган сигналдан фойдаланилади. Адаптив алгоритмлар иш жараёнида Винер оптимал ечимини таъминлашга интиладилар. Шунинг учун чизиқли башоратлаш масаласини ечиш учун структуравий схемаси 16.4-расмда келтирилган адаптив фильтрдан фойдаланиш мумкин. Адаптация (мослашиш) жараёнида фильтр коэффициентлари авторегрессия модели коэффициентларига интилади, натижада хатолик сигнали ушбу моделни қўзғатувчи “оқ шовқин” моделини беради.



16.4-расм. Адаптив фильтр ёрдамида чизиқли башоратлаш.



Download 447 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish