Рақамли телевидениенинг ISDB Япония стандарти.
Хизматлар интеграциясига эга, ер усти ва кабель тизимлари учун умумий ISDB (Integrated Services Digital Broadcasting) рақамли эшиттириш концепцияси NНК (Япония) компанияси томонидан таклиф этилган.
Американинг ATSC тизими юқори аниқликдаги ер усти телевизион эшиттириш ва кабелли телевидениеси тармоқларида маълумотлар оқимини шакллантириш ва узатиш мақсадида ишлаб чиқилган эди. Ҳозирда DVB рақамли телевидениенинг барча йўналишларида маълумотларни узатишга мўлжалланган, умумий ядро тизимига эга бир оилани ташкил этади, улар: сунъий йўлдош, кабель ва ер усти рақамли телевидение эшиттиришни ташкил этиш ва турли частота диапазонлари учун рақамли телевидение сигналлари тақсимоти тизимларидир. Япония ISDBнинг тизимининг мақсади телевидение эшиттиришлари учун турли хилдаги хизматларнинг интеграциясини таъминлашдир. Келажак телевизорини ишлаб чиқарувчи операторлардан қуйидагиларни: сунъий йўлдош, ер усти ва кабель телевидениелари сигналларини қабул қилиш, юқори аниқликдаги монитор, катта ҳажмли хотирага эга компьютер, аудио ва видео сигналларни қайта ишлаш, шунингдек, коммуникация тармоқлари интерфейсини мужассам этган интеграллашган қурилма бўлиши кераклигини таъминлаш талаб этилмоқда. Шунинг учун ISDB стандарти ва юқори аниқликдаги рақамли телевидение, рақамли радиоэшиттириш, шунингдек турли хилдаги комбинацияли ва матн билан, статик тасвир, графика ва бошқа маълумотлар билан ҳамоҳанг, (масалан: компьютер дастурлари) радиоэшиттириш ва рақамли телевидение сигналларини узатиш учун қўлланилади.
ISDB ва DVB тизимларининг техник ишлашида жуда кўп умумийликлар мавжуд. Иккала тизимда ҳам,маълумотлар узатиш тезликлари диапазони чегараларига яқин қийматларга олиб келадиган, стандарт ва юқори частотали рақамли видеосигналларни сиқиш учун қўлланиладиган MPEG – 2 компрессияси тизими қўлланилади. ОFDM модуляцияси усулидан фойдаланиш ер усти эшиттиришлари учун радиотўлқинларни кўп нурли тарқалиш ва ҳаракатдаги қабул шароитларида узатиш самарадорлигини оширади. Шунингдек, дастурлар тарқатишнинг бир частотали тармоғини яратиш истаги маълумотларни кодлашда ва ташувчиларни модуляция қилишда ўхшаш тузилмалар ва омилларни танлашни талаб этади. Шунингдек (1\4, 1\8, 1\16, 1\32) ҳимоя интервали нисбий катталиклари мос келади ва мос режимлар учун абсолют қийматлари яқин ҳисобланади. Иккала тизимда ҳам Рид - Соломон коди ёрдамида ташқи кодлаш қўлланилади, бу жараёнда MPEG – 2 транспорт оқими пакетининг 188 байтига 16 та текширувчи байтлар қўшилиши натижасида 204 байт давомийлигидаги кодли сўз шаклланади. Ички код сифатида иккала тизимда ҳам 1\2, 2\3, 3\4, 5\6, 7\8 тезликдаги йиғувчи кодлаш схемаси қўлланилинади. Алоҳида ташувчиларни модуляциялаш усуллари: QPSK, 16 QAM, 64 QAM лар ҳам бир хил ҳисобланадилар. Бироқ ISDB – T тизимида, асосий маълумотларни олиб ўтадиган ташувчилар модуляцияси учун, узатишни шовқиндан ҳимояланишнинг юқори қийматига эришишга имкон берувчи DQPSK- дифференциал квадратуравий фаза манипуляцияси қўлланилади. Модуляциянинг бундай усулида модуляциялаш символлари худди QPSK ҳолатидагидек икки разрядли иккилик сўзлардан шаклланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |