fр.таш =4,21 (4,41) МГц, fдис = 34,21 (4,41) = 12,63 (13,23) МГц.
Назорат саволлари
Видеомаълумотларни рақамли ҳолатга ўтказишда уларни қайта ишлаш жараёнининг биринчи босқичи қандай босқич дейилади?
Квантлаш жараёни деб қандай жараёнга айтилади?
Квантлаш қадами деб қандай катталикка айтилади?
Квантланган сигнал маълум бир чегарада яхлитланади. Шу чегара қандай номланади?
Квантланиш шовқини нима ва у нима сабабдан пайдо бўлади?
Квантланиш шовқинини бартараф қилиш учун қандай ишлар амалга оширилади?
Адабиётлар ва интернет ресурслар
1“Digital Television. Satellite, Cable, Terrestrial, IPTV, Mobile TV in the DVB Framework Third Edition, by Hervé Benoit, printed at Focal Press Elsevier, USA 2013.
2.http://dspdav.nm.ru/
3.http://center.neic.nsk.su/
3 – амалий машғулот: C++ дастури асосида яратилган дастурда Дискрет косинус алмаштириши асосида видеомаълумотларни сиқишни тадқиқ қилиш.
Ишдан мақсад. Турли ранг стандартларида (R, G, B) ҳамда, ёритилганлик ва рангфарқ сигналларини (Y, U, V) 8x8 ўлчамдаги блокларда дискрет-косинус алмаштириш усулида қайта ишлаш жараёнини тадқиқ қилиш.
Масаланинг қўйилиши. Дискрет-косинус алмаштириш принципини ўрганиб чиқиш. Кодер сиқиш коеффициентининг ўзгаришини қайта тикланган тасвир сифатига таъсирини амалиётда синаб кўриш ва ўрганиб чиқиш.
Қисқача назарий маълумот. Замонавий телевизион тизимларда сигналларни сиқиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Тасвир ва видео сигналларни сиқишнинг бир қанча усуллари мавжуд. Жорий амалиёт ишида ДКА усулида тасвир сиганлларига рақамли ишлов бериш алгоритмини таҳлил қиламиз. ДКА усули кам хатолик қилувчи ишлаш тезлиги бўйича юқори кўрсатгичга эгалиги билан ажралиб туради.
Тўғри ва тескари ДКА усуллари қуйидаги тенгликлар ёрдамида амалга оширилади (1, 2)
(1)
(2)
бу ерда: график блокнинг u -вертикал v –горизонтал координаталари;
x – ички блок вертикал координатаси;
y - ички блок горизонтал координатаси;
u,v = 0 учун C(u), C(v) = 1/2
ва u,v ≠ 0 учун С(u), С(v) = 1
Ушбу усул кадрни сигналли матрицалар деб аталувчи 64 (8х8) пиксел ўлчамдаги блокларга бўлишга асосланади. (1.расм). Сўнгра ушбу сигналли матрицалар мос катталикдаги частотали матрицаларга айлантирилади ва икки ўлчамли матрица сифатида горизонтал ва вертикал йўналишлар бўйича кўриб чиқилади. Кейинги босқичда ушбу матрица алгоритм қўлланмасига киритилган махсус математик формула ёрдамида қайта ишланади. Натижада матрицанинг юқори-чап қисми элементлари юқори частотали ва қолган элементлари паст частотали элементларга айлантирилади (2 расм).
-
Do'stlaringiz bilan baham: |