Тошкент ахборот технологиялари университети “телевидение асослари”



Download 9,14 Mb.
bet9/74
Sana01.03.2022
Hajmi9,14 Mb.
#477003
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74
Bog'liq
Адабиётлар рўйхати

Методнинг мақсади: мавжуд назарий билимлар ва амалий тажрибаларни таҳлил қилиш, таққослаш орқали муаммони ҳал этиш йўлларни топишга, билимларни мустаҳкамлаш, такрорлаш, баҳолашга, мустақил, танқидий фикрлашни, ностандарт тафаккурни шакллантиришга хизмат қилади.



Намуна: Аналог телевизион тизимнинг SWOT таҳлилини ушбу жадвалга туширинг.



S

Тасвир сигналларини модуляциялаш, узатиш ва қабул килиш усулларининг қулайлиги

Тўлиқ телевизион сигналнинг шакли рақамли телевидения тизимида хам дастлабки структурасини сақлаб қолган. Узатувчи ва қабул қилувчи тизим қурилмаларининг соддалиги

W

Алоқа каналининг атроф мухитга таъсирчанлиги

Частота ресурсларини тежаш имконияти йўқлиги. Қўшимча хизматлар кўрсатишнинг имкониятлари чекланганлиги.

O

Алоқа каналининг барча турлари ва усуллари шакллантирилгани ва моддий техника базасига тўлиғича эгалиги

Ер усти ТВ тизими, кабелли ТВ, сунъий йўлдош ТВ тизими

T

Қўшимча хизматлар ва каналлар сонини ошириш учун катта миқдорда частота ресурсларини талаб қилиши

Ахборотларни химоялашнинг усуллари ва имкониятлари чекланганлиги

Ақлий ҳужум” методи


Ақлий ҳужум” методининг моҳияти жамоа ҳамкорлиги асосида муаммони ечиш жараёнларини вақт бўйича бир қанча босқичларга (ғояларни генерациялаш, уларни танқидий ва конструктив ҳолатда ишлаб чиқиш) ажратишдан иборат.
Дарс жараёнида ақлий ҳужумдан мақсадли фойдаланиш ижодий, ностандарт тафаккурлашни ривожлантириш гарови ҳисобланади. “Ақлий ҳужум” ни уюштириш бир мунча содда бўлиб, ундан таълим мазмунини ўзгартириш жараёнида фойдаланиш билан биргаликда ишлаб чиқариш муаммоларининг ечимини топишда ҳам жуда қўл келади. Дастлаб гуруҳ йиғилади ва улар олдига муаммо қўйилади. Бу муаммо ечими тўғрисида барча иштирокчилар ўз фикрларини билдирадилар. Бу босқичда ҳеч кимнинг ўзга киши ғояларига ҳужум қилиши ва баҳолашига ҳаққи йўқ. Демак, “ақлий ҳужум” йўли билан қисқа минутларда ўнлаб ғояларни юзага чиқариш имкониятлари мавжуд бўлади. Аслини олганда ғоялар сонини қўлга киритиш асосий мақсад эмас, улар муаммо ечимини оқилона ишлаб чиқиш учунгина асос бўладилар. Бу метод шартларидан бири ҳеч қандай ташқи таъсирсиз қатнашувчиларнинг ҳар бири фаол иштироки бўлиши керак. Билдирилган ғояларнинг беш ёки олтитасигина асосий ҳисобланиб, муаммо ечимини топишга салоҳиятли имкониятлар яратади.
Шундай қилиб, “ақлий ҳужум” қоидаларини қуйидагича белгилаш мумкин:
*олға сурилган ғоялар баҳоланмайди ва танқид остига олинмайди;
*иш сифатига эмас, сонига қаратилади, ғоялар қанча кўп бўлса, шунча яхши;
*исталган ғояларни мумкин қадар кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилади;
*муаммо ечимидан узоқ ғоялар ҳам қўллаб қувватланади;
*барча ғоялар ёки уларнинг мағзи (фаразлари) қайд этиш йўли билан ёзиб олинади;
*”ҳужум”ни ўтказиш вақти аниқланади ва унга риоя қилиниши шарт;
*бериладиган саволларга қисқача (асосланмаган) жавоблар бериш кўзда тутилиши керак.

Download 9,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish