Қўшимча топширқлар муаммоли вазиятлар. (кейслар)
1.Берилган : HDTV сифтидаги видеоформат 1920*1080 ўлчамда. Кадр 4:2:0 форматида 30 кадр/сек узатилмоқда.
Савол: Бир секунддаги ахборот ҳажмини ҳисобланг?
Ечим: 1920*1080*30*8*1.5=746496000 бит/сек ≈ 750 Mbit/s
2. ТВ сигнал юқори стаҳ чегараси 6 МГц. Берилган сигнал квантланиш даражаси 256га тенг. Рақамли сигнал узатиш тезлиги ва канал минимал полоса кенглигини топинг.
Ечим 1:
1. Котельников шартига кўра fд2Fмакс fд12 МГц, fд = 13,5 МГц қилиб танлаб оламиз.
2. k = log 2 m = log 2 256 = 8.
3. , fд – частота дискретизация формуласига асосан:
С = 13,58 = 108 Мбит/с топамиз.
4. , Fмакс – берилган сигналнинг максимал частотаси:
fц = 0,5108 = 54 МГц. топамиз.
3. Рақамли тасвирни дискретлашда 4:2:2 стандарти қўлланилган. Рақамли тасвир сигналини узатишдаги суммар ахборот узатиш тезлигини ва канал минимал полоса кенглигини ҳисобланг. 8 ва 10 разрядли кодлаш тизимлари асосида.
Ечим:
1. 4:2:2 стандартида 4 коэффициенти 13,5 МГц частота дискретизациясига, 2 коэффициенти–6,75 МГц частота дискретизациясига тўғри келади.
2. формуласидан фойдаланган ҳолда рақамли тасвир сигналини узатишдаги суммар ахборот узатиш тезлигини ҳисоблаймиз:
k = 8 да, C = 13,58+6,758+6,758 = 216 Мбит/с.
k = 10да, C = 13,510+6,7510+6,7510 = 270 Мбит/с.
3. формуласидан фойдаланиб канал минимал полоса кенглигини ҳисоблаймиз:
k = 8 да, fц = 0,5216 = 108 МГц.
k = 10 да, fц = 0,5270 = 135 МГц.
VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ
Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
Тингловчи мустақил ишни муайян модулнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиб тайёрлаши тавсия этилади:
- меъёрий хужжатлардан, ўқув ва илмий адабиётлардан фойдаланиш асосида модул мавзуларини ўрганиш;
- тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
- автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи дастурлар билан ишлаш;
- махсус адабиётлар бўйича модул бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
-тингловчининг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлган модул бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш.
Тавсия этилаётган мустақил таълим мавзулари:
1. Ўзбекистон Республикасида рақамли овозли радиоэшиттиришни ташкиллаштириш масалалари ва вазифаларини тадқиқ қилиш.
2. Телевизион эшиттиришнинг интерактив тизимларини тадқиқ қилиш.
3. Рақамли телерадиоэшиттиришда кенг полосали алоқа тизимларидан фойдаланиш усуллари.
4. Миллий телевизион каналларда хизмат сифатларини таъминлаш усуллари.
5. Мобил алоқа тизимларида рақамли телевидение кўрсатувларини амалга ошириш.
6. Рақамли эшиттириш ТВ каналларининг сифатини баҳолаш ва ўлчашлар таҳлили.
7. Рақамли телевизион узаткичларнинг тузилиши.
8. Телевизион узатиш тизимларида динамик тасвир ва ҳаракатни компенсациялаш усуллари таҳлили.
9. Ер усти рақамли эшиттириш Европа стандартининг тизимлари ва тармоқларининг қурилиш принциплари.
10. Кенг полосали кабелли тармоқларда рақамли эшиттиришнинг интерактив тизимлари.
11. Ўзбекистон Республикасининг чекка ва тоғли ҳудудларида сунъий йўлдош тизимларидан фойдаланган ҳолда рақамли телевидениени ташкил қилиш.
12.National Instruments Labview муҳити имкониятлари.
13. Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение жорий қилишда DVB-Т-2 стандартидан фойдаланиш.
14. Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидение тармоқларининг бугунги кун ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари.
15. Рақамли телевидение стандартлари ва видеосигналларни узатишда сиқиш форматларини таҳлил қилиш.
16. Йирик шаҳарда рақамли телеэшиттиришни сотали тамойил асосида ташкил қилиш.
17. DVB-Т рақамли телевидение қабул қилгичи параметрларини ўлчаш усуллари.
18. СмартТВ технологияси хусусиятларининг таҳлили.
19. IPTV мулти-сервис тармоғида маълумотларни узатиш мониторинги усуллари.
20. DVB-Н мобил телевидения стандарти тизими учун сигналларни шакллантириш қурилмаси.
21. MPEG-4, MPEG -7 стандартида товуш ва тасвир сигналларини сиқиш.
22. UHDTV ўта юқори сифатли телевидение.
23. DVB 3D-TV стандатидаги 3D телевидение.
24. H264 видеомаълумотларни сиқишнинг техник хусусиятлари.
25. Мобил алоқа тизими учун телевизион сигналларини шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |