4.4. IPTV имкониятлари ва технологияси
Янги технологиялар ривожланиши ва такомиллашиши оқибатида анъанавий телевидениедаги кенг полосали кабеллар ва сунъий йўлдошли тизимлар битта телекоммуникация тармоғига бирлаштирилди. Унга шартли равишда VDSL (Very-high-bit-rate Digital Subscriber Line, [ITU-T G.993]) номи берилди. Ушбу технология ёрдамида мавжуд интернет тармоғи устига пакетли ТВ тизимини қуриш имкониятини тақдим этди. Яратилган тизим IPTV (Internet protocol television) деб номланиб, 3 турдаги телекомуникация хизматларини (телефон, телевидение ва интернет) тақдим қилиб келмоқда.
IPTV тизимида қўлланилувчи MPEG-4 кодлаш форматининг MPEG-4 AVC турининг қўлланилиши рухсат этилган энг паст тезликдаги интернет тармоғи орқали ҳам ушбу технологиядан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Бундан ташқари MPEG-1 аудио кодлаш ва MPEG-2 видео кодлаш оқимлари ҳам IP технологиялар ёрдамида узатилмоқда. IPTV технологияси транспорт оқими Ethernet, WLAN, WiMAX ёки ADSL тармоқлари орқали узатилиши мумкин. 18
4.13.расм. IPTV ташкил этилиш тармоғи.
4.14.расм. IPTV протоколлари.
Ҳозирги кунда IPTV жорий қилишнинг яна бир ностандарт усуллардан бири бу аудио ва видео оқимларни битти MPEG-2-транспорт оқимига жойлаштириб, оқимни UDP ёки IP-пакетларга ўтказишдан иборат. Ушбу кўрсатма DVB-IP стандартининг ETS 102034 бўлими асосида амалга оширилади. 19
Назорат саволлари
Ернинг сунъий йўлдоши экватордан ўртача қандай баландликка жойлаштирилади ?
DVB-S стандарти қандай оралиқдаги чатота диапазонида ишлашни кўзда тутади ?
Ернинг сунъий йўлдоши ўрнатилган баландлик айнан нимага асосланиб ушбу баландлик танланган?
QPSK модуляцияси битта символда неччи бит маълумот узата олади?
DVB-S стандартида кўпроқ қандай турдаги модуляция қўлланилади?
DVB-S стандарти қайси диапазонда ишлайди?
DVB-Sнинг коаксиал кабелли тизимларида QAM модуляциясининг қайси тури қўлланилади?
DVB-Sнинг оптик-толали тизимларида QAM модуляциясининг қайси тури қўлланилади?
64 QAM бир секундда нечта бит маълумот сигналларини қайта ишлай олади?
DVB-C модулятори структура схемасидаги Рид-Соломон блоки вазифаси нима?
DVB-Н технологияси қачон жорий қилинган?
DVB-Н тизими қандай тизимлар конвергенцияси ҳисобланади?
Мобиль телевидение тизимини яратишда қабул қилишнинг мобиль терминалларига қўйиладиган талаблар нималардан иборат?
VDSL – бу қандай технология ва унинг DVB-Н тизимидаги ўрни қандай?
IPTV технологияси транспорт оқими қандай тармоқлар орқали узатилиши мумкин?
Ўзбекистон Республикаси IPTV хизматларини жорий қилувчи корхоналарни санаб ўтинг.
Келажакда DVB-Т, DVB-S, DVB-C, DVB-Н ва IPTV технологияларидан қайси бири бизнинг республикамизда ривожланиши ва истиқболи жиҳатдан юқори ўринга кўтарилиш борасида шахсий фикринггизни билдиринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |