DVB-C модулятори DVB-S модулятори билан тўлиқ мос технологияси асосида қурилган. Модулятор киришига узунлиги 188 байтдан иборат MPEG-2 транспорт оқими берилади. TS пакетлари 4та сарлавҳавий байтдан ташкил топган. Улар 0 дан 47 байтгача синхронизация сигналлари ва 184та фойдали маълумот сигналларидан иборат. Бундан кейин ҳар бир байт инверсланади ва узоқ муддатли вақт белгиларига бириктирилади. Бу босқич учун рандомизация жараёни жавобгар.
Рид-Соломон кодлаш тизими эса ҳар 188 та байтга пакетларга 16та байт ҳимоя пакетларини жойлаштиради. Кейинги босқичда пакетлар Форни аралаштиргичига тушади ва транспорт оқимини DVB-C ша мос қилиб узатишга тайёрлайди.
4.7.расм. DVB-C модулятори структура схемаси.
DVB-C интеграцияланган телеприставкаси (қабул қилгичи) 50 - 860 МГц орлиғидаги DVB-C сигналларни қабул қила олади16. Биринчи DVB-C қабул қилгичларига аналог кабелли телевидениеси кабели каби бутун полоса спектори сигналларини қайта ишловчи кабел-тюнерлар ҳисобланган. Ушбу кабеллар канал кенглиги 8 МГц гача бўлган сигналларни қабул қилиш имкониятини берган.
4.8.расм. DVB-C қабул қилгичи структура схемаси.
Узатилаётган маълумотлар шовқин, сўнувчи ва қайтувчи сигнал амплитудалари ва сўнишлар натижасида бирламчи ҳолатини йўқотади.
Сўнгра маълумотлар оқими дескремблерга тушади ва у ердан дескремблерланган транспорт оқими демультиплексорга (ДМП) боради, яъни бунда транспорт оқимидан танланган дастурга тегишли пакетлар ажратиб олинади ҳамда видео, овоз ва маълумотларнинг элементар оқимлари шаклланадилар.
4.9.расм. DVB-C узатиш линиясидаги интерференцион эффектлар
Сигналларни қайта ишлаш бўйича кейинги операциялар DVB-T тизими қабул қилувчи қурилмаси каби бўлади.
4.3. DVB-Н рақамли мобиль телевизион эшиттириш стандарти.
DVB-Н (Digital Video Braodcast Handheld, DVB “қўл бошқарувида, портатив”) бу 2004 йилнинг декабрида тасдиқланган мобиль телевидение стандарти. DVB-Н стандарти Телекоммуникацион стандартлар бўйича Европа Ассоциацияси (ETSI) томонидан мобиль қабул қилиш қурилмаларида (уяли телефонлар, автомобиль ёки поездларда ўрнатилган қабул қилиш қурилмаларида) телевизион программаларни ишончли қабул қилишга ўрнатилган талаблардир. DVB-Н тизими мобил алоқа ва радиоэшиттириш технологиялари жамланмаси ҳисобланади. Битта абонент сўрови учун мобил телевидение жорий қилиниши талаб қилинса бу UMTS технологияси ёрдамида, агар кўп сонли абонент қабул қилгич қурилмаларига мобил ТВ эшиттирилиши жорий қилиниш керак бўлган ҳолатларда эса IP технологиясига асосланган кўп нуқтали DVB-H тизими жорий қилинади.
4.10.расм. Мобил алоқа ва DVB технологиялари конвергенцияси17
Мобиль телевидение тизимини яратишда қабул қилишнинг мобиль терминалларига қўйиладиган қуйидаги шартларни инобатга олиш зарур:
портатив терминалларнинг кичик габаритли антенналари сигналларни фақатгина бинодан ташқарида эмас, балки бетонли деворлар ортида ҳам қабул қилинишини таъминлаши керак ва бу эса телеэшиттириш сигналлар қувват оқимининг зичлигини (ҚОЗ) сезиларли даражада оширишни талаб этади.
автомобиль ёки бошқа ҳаракатланувчи транспортда ўрнатилган терминалларга сигналларни қабул қилишда, Допплер эффекти туфайли, узатилаётган импульслар сезиларли даражада бузилишларга олиб келиши мумкин;
мобиль терминалларнинг манбаалари энергия қуввати заҳираларининг чегараланганлиги;
Ана шу шартлардан келиб чиқиб, DVB-H тизимига қуйидаги талаблар қўйилади:
мобиль терминалларнинг аккумулятор батареяси токининг сарфланишини тежамкорлигини таъминлаш. Бу масала мобиль эшиттиришнинг концепциясини шакллантиришда асосийлардан бири ҳисобланарди;
ҳаракат давомида, айниқса катта тезликларда, ишончли мобиль қабул қилиш;
сигналларнинг кўп нурли тарқалишида, айниқса хона шароитида қабул қила олиш имкониятининг мавжудлиги;
аввал яратилган DVB-Т тармоқлари билан тўлиқ мослик;
мобиль қабул қилиш терминаллари имкониятлари билан мослашиш, яъни катта бўлмаган экранда тасвирнинг сифатининг юқори даражада бўлишини таъминлаш ва шунинг учун кичиклаштирилган аниқлик қобилиятида (320×420 пиксель) DVB-Т га нисбатан 10-15 марта кўпроқ теледастурлар узатишни таъминлаш.
Шунинг учун ўз поғонаси бўйича DVB-Н тизими DVB-Т га максимал яқинлашгандир. DVB-H қабул қилишнинг концептуал тузилиши 6.15-расмда келтирилган. DVB-Н қўшимчага эга,яъни 2к ва 8к модуляциялаш режимларига яна битта алоҳида 4к режимнинг қўшилганлигидир. Бу ўз навбатида, битта сота радиусида, қабул қилгич қурилмаси юқори тезликда ҳаракатланган ҳолатда ҳам маълумот алмашишда қўшимча эркинликни таъминлайдиган режим қўшилганлигини билдиради. Агар COFDM модуляциялашда ортогонал ташувчиларнинг қанча кам миқдори иштирок этса, қўшни ташувчилар орасидаги частота интервали шунча катта бўлади ва албатта, терминал ҳаракат тезлиги ҳам юқори бўлади. Ҳаракат тезлигининг ортиши частоталарни Допплер эффекти туфайли силжишига олиб келади ва қабул қилиш аниқлиги бузилади. Бироқ, бошқа томондан ташувчилар қанча кам бўлса, ҳар бир COFDM символини узатиш учун ажратилган вақт даври шунга қисқа бўлади ва албатта ҳимоя интервали ҳам шунча қисқа бўлади. Ҳимоя интервалининг қисқариши эса, кўп нурли қабул қилишдаги халақитбардошликни пасайишига олиб келади ва сота радиусининг ишончли қийматини камайтиради. Асосан стационар қабул қилишга мўлжалланган DVB-Т тармоқлари учун, қамраб олиш зонасининг қиймати сезиларли даражада муҳим омил бўлиб ҳисобланади. DVB-Н стандарти тармоқлари учун юқори тезликда қабул қилиш имкониятлари катта аҳамиятга эга ва қамраб олиш зонаси эса тюнер киришидаги сигналлар қиймати билан чегараланади. Шунинг сабаб мослашган вариантни танлаш имконини яратиш учун 4к модуляциялаш режими киритилган ва трансляцияни фақат DVB-Н қабул қилгичлари орқали амалга ошириш мумкин.
4.11.расм. DVB-Н қабул қилгичнинг концептуал тузилмаси
Шундай қилиб, DVB-Н модуляциялашнинг 3 режимида ишлаши мумкин:
8к - турли катталикдаги (катта, ўрта ва кичик) битта частотали тармоқларда (SFN) ва Допплер частота силжишлари мавжуд бўлган юқори тезлик билан қабул қилишларда фойдаланиш учун,яъни қабул ҳаракатланиш давомида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |