3.2 MPEG-2, MPEG-4 телевидение эшиттириш стандартлари.
MPEG-2 стандарти телевидение эшиттириш тизимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, 10 та қисмдан иборат. Биринчи қисм 1994 йилда, охиргиси эса 1999 йилда тақдим этилган. MPEG-2 стандарти MPEG-1нинг анча яхшиланган ва такомиллааштирилиши янада мураккаблашган, тузилмасида рақамли оқимнинг I, P ва B кадрларидан фойдаланиладиган кўринишидир.
3.12.расм. Видео кодлаш турлари ривожланиш тарихи.11
MPEG-2 стандарти рақамли йўлдош, кабель ва ер усти телевидениесида фаол қўлланилади.
3.13.расм. MPEG-2 профиллари ва даражалари.
MPEG-2нинг таркибий 10 қисмидан 3 та асосийларини ажратиб олиш мумкин: 13818-1 - тизимли, 13818-2 - Видео, 13818-3 - овозли.
Тизимли қисм- стандартнинг овоз, видео ва бошқа ахборотларни мультиплексирли (умумлаштирилган) кодлаш форматини ифодалайди, шунингдек, бир ёки бир неча маълумотлар оқимини сақлаш ёки узатишга яроқли битта ёки бир неча оқимларга бириктириш масалаларини хал этади.
Тизимли қисм- бешта асосий вазифаларни бажаради:
Тикланиш вақтида бир неча сиқилган оқимлар синхронизациясини таъминлаш;
Бир неча сиқилган оқимларни умумий оқимга бирлаштириш;
Тикланиш бошланиши учун инициализациялаш (бошланғич кўрсатгичларни ўрнатиш);
Буферга хизмат кўрсатиш;
Вақт шкаласини(тизим вақтини) аниқлаш.
Видео қисм -стандартнинг юқори сифатли рақамли видео учун кодланган битли оқимини характерлайди. MPEG-2 формати MPEG-1нинг барча иш режимларини қўллаб- қувватлайди, яна қўшимча сатрлараро видеоформатни ва юқори аниқликдаги телевидение (ЮАТ) ҳамда стерео телевидениени қўллаш имкониятларига эга.
3.14.расм. MPEG-2 маълумотлар оқими стурктураси
Товуш қисм- MPEG-2 стандартининг кўп каналли овозни кодланишини белгилайди. MPEG-2 бештагача тўлиқ кенг каналли полосаларни, унга қўшимча паст частотали канални ва 7 тагача кўп тилли комментатор (ёки таржимон) каналларини қўллаб қувватлайди. Ундан ташқари 64 Кбит/с узатиш тезлигида монофон ва стереофон овоз сигналларининг янграш сифатини яхшилаш учун дискретлаш частотасининг ярим қиймати (16; 22,05 ва 24 кГц) қўлланилиши мумкин.
Стандарт рақамли телевидение SDTV (Standard Definition Television) сигналларини сиқмасдан алоқа канали бўйлаб узатиш учун 270 Мбит/с тезлик талаб қилинади. Ҳаттоки HDTV юқори аниқликдаги телевидение сигналларини узатиш учун эса 1Гбит/с тезлик талаб қилинади. Бу эса узатиш ва эшиттириш мақсади учун жуда катта тезлик ҳисобланади. Шунинг учун ҳам эшиттириш соҳасидаги ҳар қандай сигнал сиқиш жараёнига учрайди. Қайта ишлашлар натижасида маълумот узатиш тезлиги 2...7 Мбит/с гача пасайтирилади. Сиқиш коеффициенти жуда ҳам юқори. MPEG-2 кодлаш стандартини қўлланилиши ушбу тезликни 15...20 Мбит/с гача пасайтириш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |