17.3. Рақамли толали оптик алоқа тизимлари ва тармоқларини эксплуатация қилишга оид нормалар
Умумий қоидалар
Эксплуатация қилишга оид нормалар ТЭОни эксплуатацияга туширишда, эксплуатация жараёнида ва уларни қайта тиклашда мақсадли нормаларни бажариш учун ўрнатилади. ТЭОни эксплуатацион нормаларга мувофиқлигини баҳолаш 15 минут, 2 соат ва 24 соат оралиғида ўтказилади.
Гипотетик эталон (тўлиқ рақамли) трактига, мақсадли нормаларга қараганда юқорироқ, бошланғич эксплуатацион нормалар (Maintenance Perfomance Objectives, MPO) аниқланади.
Эксплуатацион нормалар назорат қилинувчи параметрларнинг охирги чегаравий қийматлари (лимитлар ва чегаралар)ни беради, улар объектни ишга туширишда яроқлилик/яроқсизлигини ёки техник ходимни эксплуатация жараёнига аралашувини аниқлайди. Улар асосланадиган мақсадли нормалардан фарқли равишда, эксплуатацион нормалар берилган трактни амалга оширишда қўлланиладиган, узатиш муҳитига боғлиқ бўлиши мумкин.
Эксплуатация жараёнида эксплуатацион нормалар узлуксиз (алоқани узмасдан) назорат олиб боришни кўзда тутади. Шунингдек, алоқани узган ҳолдаги ўлчашлар эксплуатацияга туширишда ва таъмирлашдан сўнг ишга туширишда ўтказилади. Аниқ ўлчанадиган параметрлар, ўлчаш давомийлиги ва эксплуатация жараёнида қўлланиладиган лимитлар мақсадли норма талабларига жавоб бера оладиган даражада сифатли натижани таъминлайдиган бўлиши керак. Лекин хатоликлар бўйича сифатга мақсадли нормалар узоқ муддатли (бир ойдан кам бўлмаган) ўлчашларга таъллуқли, бироқ фойдаланишга киритиш ва хизмат кўрсатиш учун амалиётда қўлланиладиган лимитлар ва чегаралар қисқа муддатлига асосланади.
Эксплуатацион назорат ёрдамида мақсадли нормаларни таъминловчи, сифат кўрсаткичларини нормада сақлаш учун уч принцип ишлатилади:
- эксплуатацияга туширишда чегараларни ҳисоблаш учун ишлатиладиган, гипотетик эталон тракт учун бошланғич эксплуатацион нормалар;
- эксплуатацион чегараларни ҳисоблашда, узатиш муҳити ва аппара-туранинг эскиришини ҳисобга олувчи коэффициент қўлланилади;
- эксплуатацион чегарани ҳисоблаш учун формулаларга чегаравий катталикларни ўлчаш давомийлигига боғлиқлиги киритилади.
Сифатни камайиши (DPL - Degraded Реrfomance Limit) ва рухсат этилмайдиган сифат (UPL - Unacceptable Perfomance Limit) эксплуатацион чегаралар, узлуксиз назорат натижалари бўйича хизмат кўрсатувчи ходим аралашуви зарурлигини аниқлайди. Бунинг учун 24 соат давомийли вақт оралиқларини ўлчашда хатоликларни узлуксиз назорат натижалари DPL билан, 15 минут давомийли вақт оралиқларини ўлчашда хатоликларни узлуксиз назорат натижалари UPL билан таққосланади.
Рақамли трактда хатолик параметрларига қўйиладиган нормаларни аниқлаш учун реал рақамли трактни бир турдаги участкаларга шундай ажратишни амалга ошириш керакки, бунда реал тракт нормалари бир турдаги участкалар ташкил этувчиларининг йиғиндисига тенг бўлсин. Бир турдаги участкалар доирасида бир оператор жавобгар бўлади, бир турдаги узатиш муҳити мавжуд бўлади ва рақамли тракт бир тоифага таъллуқли бўлади (яъни транспорт тармоғининг транзит учаткаси ёки маҳаллий участкаси ёки уланиш участкаси ҳисобланади).
Синхрон рақамли ТОАТли трактнинг транспорт тармоғининг маълум (транзит ёки маҳаллий) участкасига таълуқлилигини аниқлаш қуйидагиларни эътиборга олган ҳолда амалга оширилади:
- хатолик кўрсаткичларини ўлчаш натижалари бўйича;
- хорижий давлатларнинг халқаро трафигининг берилган тракти орқали транзитни ташкил этиш имконияти бўйича;
- синхрон рақамли ТОАТнинг магистрал тракти транспорт тармоғининг ҳам транзит, ҳам маҳаллий участкасига таълуқли бўлиши мумкин;
- маҳаллий тармоқнинг синхрон рақамли ТОАТ трактлари транспорт тармоғининг маҳаллий участкасига таълуқли;
- синхрон рақамли ТОАТнинг худудий тракти транспорт тармоғининг маҳаллий участкасига таълуқли.
Барча холатларда оператор трактнинг аниқ вазифаси ва хатолик кўрсаткичларининг ўлчов натижаларига боғлиқ равишда трактнинг маълум тоифага таълуқлилигини аниқлайди. Шуни назарда тутиш керакки, жуда юқори нормалар бўйича (масалан, транспорт тармоғининг транзит участкалари нормалари бўйича) мос келувчи ўлчовлардан кейин рақамли трактни эксплуатацияга топшириш, ушбу трактни рақамли трактлар бозорида жалб этилишини оширади. Бир турдаги участкаларнинг ҳар бири учун хатоликларга бўлган нормалар, улушларга мос ҳолда аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |