Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа тизимлари



Download 5,29 Mb.
bet45/115
Sana25.06.2022
Hajmi5,29 Mb.
#705098
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   115
Bog'liq
Ma\'ruza matni (OAT 2015 - 2016)

Назорат саволлари



  1. Оптик линия трактини таърифланг.

  2. Икки томонлама ТОА тизимларини тузишнинг қандай усулларини биласиз?

  3. Икки толали, бир полосали, бир кабелли ТОА тизимининг тузилиш схемасини тушинтиринг.

  4. Бир толали, бир полосали, бир кабелли ТОА тизими қандай тузилади?

  5. Тўлқин узунлиги бўйича ажратилган ТОА тизимларнинг тузилиш схемаси қандай тузилган?

  6. Ночизиқли бузилишлар қандай юзага келади?

  7. Ночизиқли бузилишларни қандай бартараф этиш мумкин?


8- МАЪРУЗА


РАҚАМЛИ ТОЛАЛИ ОПТИК АЛОҚА ТИЗИМЛАРИНИНГ ЛИНИЯ КОДЛАРИ


Режа:
8.1. Оптик линия кодларига қўйиладиган талаблар.
8.2. Рақамли толали оптик алоқа тизимлари линия кодларининг турлари ва уларнинг шаклланиши. Рақамли сигналларни скрембрлаш.


8.1. Оптик линия кодларига қўйиладиган талаблар

Рақамли узатиш тизимларининг аналог-рақамли қурилмасининг кодлаш қонунига мувофиқ, рақамли оқимларни шакллантириш аппаратураси чиқишидаги сигнал бир қутбли импульслар кетма-кетлигидан иборат бўлади. Сўнг бу сигнал КЎуз га тушади, бу ерда у электрик импульслари фақат мусбат бир («1») ёки нол («0») бўлиши мумкин бўлган, линия кодига ўзгартирилади. Бу коднинг параметрлари оптик толанинг узатиш параметрлари билан максимал мувофиқлашган бўлиши керак. Бу сигнал УзОМда оптик нурланишнинг интенсивлиги ёки қувватини модуляциялаб (оптик ташувчи билан модуляцияланиб), рақамли оптик сигналнинг линия кодини шакллантиради. Оптик линия коди фақат бир қутбли бўлади, яъни импульслари фақат мусбат ёки нол бўлиши мумкин (манфий фотонлар бўлмайди).


Линия кодини танлашга икки синф омиллари таъсир этади:
коднинг юқори шовқин бардошлилиги, берилган узатиш сифатида линиядаги оптик сигналнинг минимал қувватини аниқлайди;
линия кодини шакллантириш қурилмасини техник реализация қилишнинг соддалиги.
Линия кодини танлашдаги асосий мезонлар қуйидагилар:
1. Сигналнинг энергетик спектри G (f) етарлича тор бўлиши керак, бундан мақсад рақамли ТОА тизимларининг қабул қилувчи қурилмаларининг ва Отнинг полоса кенглигини торайтириш, шунингдек, Отнинг диперсион бузилишлари таъсирини, линия ва станция регенераторларининг ҳал қилувчи қурилмалари киришидаги шовқинлар таъсирларини камайтириш.
2. Линия кодининг энергетик спектри таркибида доимий ташкил топувчилар бўлмаслиги ва қуйи частоталарда кичик қийматга эга бўлиши керак. Биринчи талаб ТОА тизимлари линия трактининг актив элементларининг кучланиш таъминотини юқори аниқликда ўрнатишни таъминлаш кераклиги билан тушинтирилади. Иккинчи талаб узатиш трактининг частота полосасини пастдан чегараланишидан юзага келадиган, символлараро халақитларни камайтириш билан боғлиқ.
3. Энергетик спектри юқоридан чегараланган бўлиши зарур, бу узатиш трактининг частота полосасини юқоридан чегараланишидан юзага келадиган, символлараро халақитларни камайтириш имконини беради.
4. Рақамли ТОА тизимларининг линия кодларини тузилиши регенераторларнинг тактли синхронизация импульсларини шакллантириш учун рақамли сигнал таркибидан тактли частотани осонгина ажратиб олишни таъминлаши керак.
5. Линия кодининг тузилиши қуйидагиларни таъминлаши керак: юқори шовқин бардошлиликни, бу регенерациялаш участкаси узунлигини ошириш ва бу билан рақамли ТОА тизимининг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш имконини яратади; узатиш сифатини ва алоқани узмасдан линия тракти қурилмалари созлигини назорат қилишни; кодлаш ва декодлаш қурилмаларини ишлаб чиқариш ва эксплуатацияси соддалигини таъминлаши керак.
Юқорида келтирилган талабларнинг тўлиқ ҳажмдаги йиғиндисига ҳеч қайси код тўлақонли жавоб бермайди. Шунинг учун, ТОА тизимларининг элемент базаси, оптик тўлқин узунлиги диапазонинг хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, оптимал характеристикаларга эришиш мумкин бўлган линия коди тури танланади.



Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish