Тошкент ахборот технологиялари университети оптик алоқа тизимлари



Download 5,29 Mb.
bet34/115
Sana25.06.2022
Hajmi5,29 Mb.
#705098
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   115
Bog'liq
Ma\'ruza matni (OAT 2015 - 2016)

Акустооптик ходисалар

Товуш тўлқинлари ва оптик нурланишнинг ўзаро таъсирлашувига асосланган акустооптик ҳодисаларнинг моҳияти шундаки, товуш тўлқини оптик муҳит сиртида синдириш кўрсатгичини даврий қонуният билан ўзгартирувчи ва дифракция панжараси вазифасини ўтовчи тузилма ҳосил қилади.


Бу ҳодисага асосланган модуляциялаш жараёнида Брег ёки Раман – Натт дифракцияларининг ҳосил бўлиш шартларидан фойдаланилади: Чунончи, биринчи ҳолда бу шарт қуйидаги муносабат билан аниқланади:

2λав sinθ = mλ, (5.4)


бу ерда λав- товуш тщлыининг узунлиги - панжара доимийси вазифасини ўтовчи катталик, m – дифракция тартиби, λ- ёруғлик нуланишининг тўлқин узунлиги, θ – ёруғлик нурининг акустооптик модда сиртига тушиш бурчаги.


Ахборот элтувчисини модуляциялаш жараёни бу ҳолда амплитуда бўйича модуляцияланган товуш тўлқини воситасида амалга оширилади. Бу тўлқиннинг акустооптик модда билан таъсирлашуви чиқиш тўлқини - дифракцияланган тўлқин интенсивлиги (жадаллиги)ни модуляциялайди.
Магнитооптик ҳодисалар

Магнитооптик (ҳодиса)эффект –магнит майдони таъсирида оптик модда параметларининг ўзгариши билан боғлиқ ҳодисадир. Бу ҳодисани турли қутбланишга эга бўлган ёруғлик тўлқинлари тарқалиш тезлигининг фарқи билан тушунтирилади. Фараз қилайлик, чизиқли тарзда қутбланган монохроматик ёруғлик тўлқини индукцияси В га тенг бўлган магнит майдонига жойлаштирилган оптик моддага тарқалиш йўналиши магнит майдони йўналишига мос ҳолда тушаётган бўлсин. Маълумки, чизиқли қутбланган ёруғлик тўлқинини турлича қутбланишли иккита тўлқиннинг йиғиндиси деб қараш мумкин. Магнит майдони таъсирида бу тўлқинлар учун синдириш кўрсатгичи ўзаро фарқ қилиб n1, n2 бўлиб қолади. Натижада модда бўйлаб L масофага тарқалган бу тўлқинлар орасида қуйидаги фаза фарқи вужудга келади:


∆φ = ωL(n1- n2)/c, (5.5)


бу ерда n1- n2 магнит индукциясига пропорционал катталик.


Фотоўтказувчанлик, фотохром ва фотокристалик ҳодисалар

Моддага тегишли оптик хусусиятларнинг ўзгаришига сабаб бўладиган фотоҳодисалар қаторига фотоўтказувчанлик, фотохром ва фотокристалик эффектларни ҳам кўрсатиш мумкин.


Фотоўтказувчанлик ҳодисасининг моҳияти шундаки, ёруғлик оқими таъсирида ярим ўтказгич хоссасига эга бўлган модданинг электр ўтказувчанлиги ўзгаради (ортади ёки камаяди). Бу ўзгариш модданинг оптик параметрларига, жумладан, унинг синдириш кўрсатгичига таъсир кўрсатади. Бу ҳол ушбу ҳодисадан ёруғлик нурланишини модуляциялаш мақсадида фойдаланиш имконини беради.
Фотохром эффекти махсус аралашмали ноорганик шиша, органик полимерлар каби моддалар рангининг қисқа тўлқинлар диапазонидаги ультрабинафша ёки кўзга кўринувчи қисқа тўлқинли нурланиш оқими таъсирида ўзгариши билан содир бўлади. Бу ҳолда моддани дастлабки ҳолатига қайтариш учун унга инфрақизил диапазонли ёруғлик билан таъсир этиш ёки уни иситиш талаб этилади.
Аморф тузилишли ярим ўтказгичларда кузатиладиган фотокристалик эффект шундай ҳодисаки, унда юқори интенсивликка эга бўлган ёруғлик оқими таъсирида модданинг кристалланиш тарзида ва шу тариқа синдириш кўрсатгичининг ўзгариши юз беради.

Download 5,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish