4.7. Оптик сигнални узатувчи модул
Оптик сигнални узатишни ташкил қилиш учун фақатгина нурланиш манбасининг ўзи етарли эмас. Бунинг учун оптик сигнални узатувчи модул (ОУзМ) ишлатилинади. ОУзМнинг асосий вазифаси нурланадиган ёруғликни модуляциялаш ҳисобланади.
ОУзМнинг асосий тавсифлари қуйидагилар ҳисобланади: ишчи температура диапазони, нурланиш қуввати, нурланиш тÿлқин узунлигининг энг катта қиймати, спектрал поласа кенглиги, импульснинг ўсиш вақти, ҳизмат муддати, манба занжиридаги кучланиш, чиқишдаги нурланиш қувватининг мухитли тахсимланиши.
Кўпгина ОУзМ 0-800С температурада ишлайди, аммо -40—+700 Температурада ишлашга мўлжалланган модуллар ҳам бор. Шуни айтиб ўтиш жойизки, оптик нурланиш тўлқин узунлигининг энг катта қиймати одатда 250 С температура учун белгиланади.
Температура ошганда тўлқин узунлиги ортади. Шунингдек, ОУзМ чиқишидаги меёрлаштирилган нурланиш қуввати, яни 250даги қувват 100% деб олинади.
Оптик узатувчи модул (ОУзМ)ни асосий таркибий элементлари бу нурланиш манбаи, ток билан куч бериш занжири, ҳароратни назорат қилиш тизимлари, шунингдек электрик интерфейслар тугуни ва тола билан мослашиш жойи ҳисобланади. Баъзан тола билан оптимал боғланиш учун қўшимча ички элементлар (аттенюаторлар) талаб этилади. Совутгич ва ҳарорат мониторинги ОУзМ ички ҳароратини стабил ушлаб туради. Мураккаб лазерли тизимлар учун оптик сигнални чиқиш мониторинги қўшилади. ОУзМни умумий тузилиш схемаси 4.17-расмда кўрсатилган [1].
Назорат саволлари
Оптик сигналларни узатувчи нурланиш манбаларига қандай талаблар қўйилади?
Спонтан нурланишнинг хосил бўлишини тушунтиринг.
Индукцияланган (мажбурий) нурланишни хосил бўлиш шартларини тавсифланг.
Оптик алоқа тизимида ёруғлик манбаларининг қандай турларидан фойдаланилади? Улар қандай материаллардан тайёрланади?
ЁД нинг қандай турларини биласизлар ва уларнинг фарқи нимада?
Ёруғлик диоди ва унинг иш принципини тавсифланг.
Сиртдан нурлантирувчи ЁДнинг тузилиши ва хусусиятларини тавсифланг.
Ёнидан нурлантирувчи ЁД нинг тузилиши ва хусусиятларини тавсифланг.
Ёруғлик диоди қандай характеристикалар билан тавсифланади?
Ёруғлик диодининг вольт-ампер характеристикасини тавсифланг.
Ёруғлик диодининг ватт-ампер характеристикасини тавсифланг.
Ёруғлик диодининг спектрал характеристикасини тавсифланг.
Ёруғлик диодининг йўналганлик диаграммасини тавсифланг. Ёруғлик нурининг йўналганлик диаграммасини яхшилаш учун қандай чоралар кўрилади?
Ёруғлик диоди нурланиш самарадорлигини ошириш ва нурланиш қувватини кичик юзада мужассамлаштириш учун қандай усуллардан фойдаланилади?
Нима сабабли гетеротузилишлар қўлланилади?
ИГТ – икки томонлама чегарали гетеротузилиш қандай хусусиятларга эга?
Ёруғлик диодининг деградация жараёнига тавсиф беринг. Бу жараён қайси омиллар туфайли юз беради?
Ёруғлик диодининг асосий параметрларини санаб кўрсатинг ва уларни қисқача тавсифланг.
Ёруғлик диодининг афзалликлари ва камчиликлари нимада? Уларга қисқача тавсиф беринг.
Оптик сигнални узатувчи модул (ОУзМ) нинг вазифаси нимадан иборат?
Оптик сигнални узатувчи модул (ОУзМ) нинг тузилиши ва блоклари вазифасини тушунтиринг.
Оптик сигнални узатувчи модул (ОУзМ) да ҳарорат мўтадиллигини таъминлаш учун қайси блоклар қўлланилади?
Ярим ўтказгичли ёруғлик диоди ва лазер диоди характеристика ва иш принциплари билан бир-биридан қандай фарқланади?
ЛДнинг иш принципини тушунтиринг.
Лазер диоди нурланишининг хусусиятларига тавсиф беринг.
ЛДнинг қандай турлари мавжуд, улар қандай хусусиятларга эга?
Лазер диодининг ватт-ампер характеристикаларига
тавсиф беринг.
Ташқи муҳит ҳароратининг ўзгариши лазер диоди нурланиш спектри ва
қувватига қандай таъсир этади ?
Бир модали ва кўп модали лазер диодларининг спектрал характеристика-ларини тавсифланг. Бу характеристикалар ёруғлик диодининг спектрал характеристикасидан қандай фарқ қилади?
Бир модали лазер диодларининг қандай турлари мавжуд? Уларнинг иш хусусиятларини тавсифланг.
Оптик каналларни тўлқин узунлиги бўйича зичлаштиришда бир модали лазер диодларининг қайси турларидан фойдаланилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |