Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


 Бозор иқтисодиётига ўтишда давлатнинг молия сиёсати



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet201/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

5. Бозор иқтисодиётига ўтишда давлатнинг молия сиёсати.
Молия сиёсати деганда, давлатнинг ўз вазифаларини бажаришда молиявий
ресурсларни самарали сафарбар этишни таъминлаш бўйича мақсади, амалга ошириш
воситалари ва чора-тадбирлари мажмуи тушунилади. Молия сиёсатининг олдига қуйидаги
вазифалар қўйилади:
- юқори даражада иолиявий ресурслар шаклланишига етарли шарт-шароитларни
яратиш,
- молиявий ресурсларни тақсимлаш ва фойдаланишнинг оқилона тартибини жорий
этиш,
- иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни молиявий усуллар билан тартибга соли шва
рағбатлантиришни ташкил этиш,
- иқтисодий ривожланиш стратегияси мақсад ва вазифаларидан келтб чиқиб, молия
механизмини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш,
- молиянинг самарали бошқариш тизимини яратиш.
Молия сиёсатини ишлаб чиқишда жамият ривожланишининг муайян хусусиятларидан
келиб чиқиш лозим. Жумладан, ички ва халқаро аҳволни, шунингдек, мамлакатнинг реал
иқтисодий ва молиявий имкониятларини ҳисобга олиш шарт.
4. Солиқ тизими ва унинг вазифалари.
Солиқ - бу давлат ёки ипҳаллий ҳокимият томонидан жисмоний ва юридик
шахслардан мажбкрий равишда ундириладиган ва давлатнинг иқтисодий вазифаларини
бажаришга йўналтирилган маблағлардир.
Ҳар бир мамлакатда солиқ тизимининг ташкил этилиши, уларнинг таркиби, ундириб
олиш услублари маълум даражада ўзига хос хусусиятларга эга. Шу билан бирга солиққа
тортиш объектларида, тамойилларида бир қатор умумийликлар ҳам мавжуд. Солиқлар
давлат томонидан фискал сиёсат ўтказиш миқёсларида ундирилади ва мажбурий характер
касб этади. Солиқ иқтисодий категория сифатида солиқ олувчи билан солиқ тўловчилар
ўртасида доимо такрорланиб турадиган иқтисодий воқеликни билдиради. Солиқ бу мустақил
ишлаб чиқаришда фаолият қилувчи субъект даромадининг бир қисмини қонун асосида
белгиланган шаклда ва маълум миқдорда давлат ихтиёрига олишдир. Солиқлар, асосан
давлатнинг фирмалар, концернлар, ташкилотлар, аҳолидан ундириладиган пул
маблағларидир.
Солиқлар солиқ тўловчиларнинг фақат даромадидан ундирилади, холос. Маълум
солиқ тизимини яратишда давлат даромадларининг максимал бўлиши заруриятини, солиққа
тортишнинг самарали ва адолатли бўлишини ҳисобга олиш керак. Турли хил харажатлар ва
даромадлар солиққа тортилиши мумкин. Солиқ ундирилишининг манбалари:
- товарлар ва ишлаб чиқариш омиллари бозорида;
- сотувчилар ва харидорлардан;
- уй хўжаликлари ва компаниялардан;
- даромад манбаи ва харажат.
Миллий иқтисодиётда солиқлар қуйидаги учта муҳим вазифани бажаради:
- давлат ҳаражатларини молиялаштириш (фискал вазифаси);
- ижтимоий тангликни юмшатиш (ижтимоий вазифаси);
- иқтисодиётни тартибга солиш (тартибга солиш вазифаси).
Давлат сарфлари солиқ тушумлари ҳисобига амалга ошсада, давлат сарфлари
миқёсининг ўсиши ўз навбатида солиқларнинг ўсишини тақозо қилади ва унинг даражасини
белгилаб беради.


175
Ҳозирги даврда умумий тенденция бўлган давлат сарфларининг ва шунга мос равишда солиқ
ҳажмининг ўсиб боришини қуйидаги омиллар тақозо қилади.
1. Аҳоли сонининг ўсиши.
2. Ижтимоий соҳа хизматлари сифатига талабнинг ортиши ва урбанизация.
3. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши.
4. Даромадлар тенгсизлигини қисҳартириш дастурларини амалга ошириш.
5. Миллий мудофаа, давлат хавфсизлигини таъминлаш ҳаражатлари ҳажмининг ўсиши.
Корхоналар фаолиятини солиқ ёрдамида тартибга солиш қуйидаги умумий
тамойиллари асосида амалга оширилади:
- барча даромадлардан, уларнинг манбаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда солиқ
ундиришнинг мажбурийлиги;
- солиқ ундиришда барча учун ягона умумдавлат сиёсати;
- самарали ишловчи корхоналарда ҳамда хўжалик юритишнинг илғор шакллари учун
солиқ меъёрларининг рағбатлантирувчи ролини таъминлаш;
- солиқ тўлови бўйича барча субъектлар мажбурияти устидан молиявий назорат.
Солиқ ставкасини белгилаш бир қатор тамойилларга асосланади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish