АРЎҚ ларни шартли равишда икки турга бўлиш мумкин: Индикаторсиз аналог сигналларни рақамли сигналларга айлантириш қурилмалари; Индикаторли аналог сигналларни рақамли сигналларга айлантириш қурилмалари. Биринчи тур қурилмалар сигналларни рақамли сигналга авйлантиргандан кейин маълум интерфейс ва протокол ёрдамида иккиламчи қурилмага узатади. Иккинчи тур қурилма эса сигналларни рақамли сигналга айлантиргандан кейин ўзидаги индикаторда қийматни ифодалайди. Кўпчилик иккинчи тур қурилмалар рақамли сигнални маълум интерфейс ва протокол ёрдамида кейинги сатх қурилмаларга узатиш икониятига хам эга. Аналог сигналларни рақамли сигналга айлантириш қурилмалари ўзларини конструктив тузилиши билан хам фарқланади. Уларни баъзилари кўп диапазонли ва кўп каналли АРЎҚ бўлиб, фойдаланувчи қурилмани каналларини керакли диапозонга созлайди.
Расм 40. Кўп каналли аналог сигнални рақамли сигналга
айлантириш қурилмаси.
Аналог сигнални рақамли сигналга айлантириш ва ифодалашни компьютерли тизимилари яратилган. Бу тизимларда қурилмага киритилаётган ва ундан олинаётган сигналларни реал вақтларда кузатиш ва қайд этиш мумкин. Фойдаланувчи монитор экранида олинаётган сигналларни анализ қилиш мақсадида программа ёрдамида абсциса ва ордината ўқи бўйича кенгайтириши ва торайтириши мумкин.
Аналог видео сигналларни рақамли сигналларга айлантириш қурилмаси хам видео камерадан олинаётган видео сигнални рақамли сигналга айлантириб узатиш қурилмалариишлаб чиқилган. Бу платаларни компьютер слотина ўрнатилади. Уларни махсус драйвери ва амалий дастури мавжуд.