Тошкент 2021 Режа: Бюджет жараёни моҳияти ва тамойиллари



Download 42,97 Kb.
bet1/6
Sana25.02.2022
Hajmi42,97 Kb.
#297564
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Эргашев А



O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI TOSHKENT MOLIYA INSTITUTI



Moliya Yo’nalishi (sirtqi bo’lim)


Davlat byudjeti fanidan
MUSTAQIL ISHI
Mavzu: Бюджет жараени боскичлари


Bajardi: MMS 65 –gurux talabasi Эргашев А
Tekshirdi:
ТОШКЕНТ - 2021


Режа:

  1. Бюджет жараёни моҳияти ва тамойиллари.

  2. Бюджет жараёни босқичлари.

  3. Бюджет жараёнини амалга оширувчи давлат органлари ва уларни ваколатлари.



1.Бюджет жараёни моҳияти ва тамойиллари.


Бюджет жараёни – бу давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек, давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатлари билан тартибга солинган жараён ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия йилига тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари, лойиҳаларини тайёрлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органларига бюджет сўрови юборади. Шунингдек, бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун Республика Бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга бюджет синови юборадилар.
Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бюджет сўрови олингандан сўнг 3 кунлик муддат ичида тегишли бюджет лойиҳаларини тузиш, ушбу лойиҳаларни тайёрлаш тартибини ва муддатларини белгилаш юзасидан қарор қабул қилади.
Қорақолпоғистон Республикаси Молия Вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия органлари тегишли қарорлар қабул қилганидан кейин 3 кунлик муддат ичида тегишли бюджетлар лойиҳаларини тайёрлаш учун туман ва шаҳар ҳокимларига бюджет сўрови юборади.
Шунингдек, Қорақолпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан бюджет маблағлари олишга буюртмалар тузиш учун Қорақолпоғистон Республикаси бюджетидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчиларга бюджет сўрови юборилади ва ҳакоза.

Бюджетдан ажратиладиган маблағлар олиш учун бериладиган буюртма шакли ва уни тузиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


Келгуси молия йилига бюджетдан ажратиладиган маблағлар олишга буюртмалар Қорақолпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилари
томонидан жорий йилнинг 1-июнидан кечиктирмай тегишли молия органларига тақдим этилади.
Республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар томонидан жорий йилнинг 1-июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади. Келгуси молия йилига тегишли бюджетлар лойиҳаларини туманлар ва шаҳарлар молия органлари томонидан маҳаллий ҳокимият, вакиллик органлари белгиланган тартибда ва муддатларда фақат жорий йилнинг 25-июнидан кечиктирмай юқори молия органларига тақдим этилади.
Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари давлат мақсадли жамғармаларини тавсимловчи органлар томонидан Вазирлар Маҳкамаси белгиланган тартибда ва муддатда фақат жорий йилнинг 1-июлидан кечиктирмай Молия Вазирлигига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги келгуси молия йилига мўлжалланан давлат бюджети лойиҳасини тузади ва жорий йилнинг 15-сентабргача ҳисоб (варақасига) палатасига тақдим этади. (2007 йил 27 апрелдаги ўзгартиришга биноан) ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга жорий йилнинг 1-октабиргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тақдим этади.
Давлат бюджети лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 15-октабрдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1-апрелидан кечиктирмай тақдим етади. Вазирлар Маҳкамаси 5-апрелгача Аудит ва баҳолаш учун ҳисоб палатасига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботга доир хулосасини 10-майгача Вазирлар Маҳкамасига тақдим етади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга Олий Мажлис тастиғига киритади.

Download 42,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish