Давлат бюджети лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга тақдим этилиши:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ваколати билан биргаликда биринчи октябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бюджет лойиҳасини тақдим этади. Бюджет лойиҳаси таркибига куйидагилар киради:
Давлат бюджети лойиҳаси тузилган ўрта асосий макроиқтисодий кўрсатичлар;
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари;
Ўтган йилги ва жорий йилнинг биринчи ярим йилида бюджетнинг бажарилиши бўйича ҳисобот;
Ҳаракатдаги классификацион тизимга кўра кейинги йил учун даромад ва харажатлар прогнози;
Макроиқтисодий таҳлил натижаларига асосланган кейинги молия йили учун тузилган бюджет даромадлари ва харажатлари прогнозига комментарий;
Ҳаракатдаги ва тасдиқ учун тақдим этилаётган бюджет программасининг рўйхати;
Жорий инвестициялар учун капитал қуйилмаларнинг прогнози;
Давлатнинг ташқи ва ички қарзларининг ҳолати ва булар буйича ўтган молия йилидаги маблағлар ҳаракати;
Давлат корхоналарининг ўтган ва ўтаётган молия йилидаги молиявий ҳолати, келгуси молия йили учун асосий молия кўрсаткичларининг прогнози;
Келгуси йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонуннинг лойиҳаси.
-жадвал
2009-2011 йиллар макроиқтисодий кўраткичлари, ўтган йилга нисбатан фоизда
Кўрсаткичлар
|
2009 йил
|
2010 йил
|
2011 йил
|
кутилаётган ижро, фоизда
|
ижро
|
кутилаётган ижро,
фоизда
|
ижро
|
кутилаётган ижро, фоизда
|
Ялпи ички маҳсулот
|
108,5
|
108,1
|
108,3
|
108,5
|
108,3
|
Саноат маҳсулоти ҳажми
|
110,9
|
109,0
|
108,3
|
|
109,3
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми
|
105,0
|
113,9
|
105,0
|
106,8
|
105,8
|
Капитал қўйилмалар ҳажми
|
118,0
|
124,8
|
122,1
|
|
112,1
|
Давлат бюджети тақчиллиги(ЯИМга нисбатан фоизда)
|
-1,0
|
+0,2
|
-1,0
|
+0,3
|
-1,0
|
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари
Жадвал маълумотларидан кўриниб турганидек, 2009 йилда ЯИМнинг ўсиши 8,5% бўлиши кўзда тутилган бўлсада, ҳақиқиатда бу кўрсаткич 8,1%ни ташкил этиб, бу жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир1. Саноат маҳсулотлари ҳажмининг ўсиши кутилганидан 1,9% кам бўлишига қарамасдан, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми кутилга 5% ўрнига 13,9%ни, капитал қўйилмалар ҳажми кутилган 18% ўрнига 24,8%ни ташкил этган. Давлат бюджети ЯИМга нисбатан 1% тақчиллик билан ижро этилиши кўзда тутилган бўлсада, ҳақиқиатда 0,2% профицит билан ижро этилган. 2010 йилда барча кўрсаткичлар бўйича ижобий натижаларга эришилган. 2010 йил режасига кўра капитал қўйилмалар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ўтган йилга нисбатан пастроқ ўсиши кўзда тутилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |