Январь 2021 7-қисм
Тошкент
inson qancha ko‘p kitob o‘qisa, dunyoqarashi, fikrlashi shuncha keng bo‘ladi. o‘quvchilarning
ko‘pchiligi kitoblarni zamondan orqada qolgan insonlargina o‘qiydi deb o‘ylamoqda. ularning
bu fikrlaridan qaytarish uchun birinchi navbatda bugungi kunda mashhur insonlarning mana
shu mashhurlikka kitob orqali erishganini ko‘rsatib berish kerak. To‘g‘ri darsda faqat dars
ishlanmalariga amal qilish kerak ammo menimcha endi ushbu qobiqdan chiqmoqlik muvaffaqiyat
olib keladi. chunki oddiy gap bilan tushuntirmoqdan ko‘ra, haqiqiy hayotdan misol sifatida turli
intervyular hamda vidyo korinishida tayyorlangan materiallar har tomonlama yoshlarni qiziqtiradi
va ishontiradi.
foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati:
1. o‘zbek tilidan qo‘llanma Toshkent. 2016
20
Январь 2021 7-қисм
Тошкент
БОБУР вА НАвОИй АСАРлАРИДА БОғлАНГАН қўШМА ГАПлАРНИНГ
ИФОДАлАНИШИ
Маҳрамова Наргиза
андижон шаҳар 17-умумий ўрта таълим
мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси
Аннотация. ушбу мақолада ўзбек тилининг тарихий грамматикаси навоий ва Бобир
асрлари мисолида талқин этилган.
Калит сўзлар. қўшма гаплар, содда гап, шеър, ёрдамчи сўзлар.
маълумки, боғланган қўшма гапни ташкил этишда тенг боғловчилар билан бирга ай-
рим юкламаларнинг ҳам роли катта.ҳозирги ўзбек адабий тилида тенг боғловчиларнинг
барча турлари ва юкламалар ҳам кенг қўлланади. аммо тил тараққиётининг илк даврлари-
да ёрдамчи сўзлар жуда кам бўлиб, борлари ҳам ўзига хос вазифага эга бўлган. қуйида биз
Бобур ва навоий асарларида қўлланган боғланган қўшма гапларни ҳосил қилувчи айрим
ёрдамчи сўзлар ҳақида фикрлашамиз.
йама, йана. йама сўзи я н а, ҳ а м ёрдамчиларига яқин вазифани бажарган.
йана ёрдамчиси ҳам маълум семантик муносабатда бўлган гапларни бириктириб, қўшма
гап ҳосил қилишда хизмат қилади. Бу ёрдамчи ёлғиз қўлланади. қўшма гапнинг иккинчи
қисми бошида келади ва сўнгги қисмдан англашилган мазмуннинг олдинги қисмдан ан-
глашилган мазмунга қўшилишини кўрсатади.
“ҳафтпайкар”ки келди мушксиришт,
яна онингёнида “ҳаштбеҳишт”.(“сабъаисайёр”).
ҳозирги ўзбек адабий тилида й а н а ёрдамчисининг қўшма гап тузишдаги вазифаси
чегараланган.
ва боғловчиси. Бу боғловчи аслида араб тилидан кирган бўлиб, дастлаб Xi аср ёдно-
маси “қутадғубилиг”да учрайди ва сўнгги давр қўлёзмаларида қўшма гап ва содда гап
таркибида жуда кенг қўлланади, аммо ҳозирги ўзбек адабий тилида унинг қўлланиши анча
чегараланган.
Биз навоий ва Бобир асарларида в а ҳамда л е к и н боғловчиларининг бириккан ҳолда
келишини ҳам кўришимиз мумкин. назмға нисбат берурдин йуқарырақдур, валекин ҳар
услуб ва шеърда жаҳангир эрдилар(навоий “маҳбубулқулуб”). шусмир дарахтысы би-
сйар, вале бағчаларыда аксар бадам дарахтысыдур(“”Бобирнома”). ва мавлононинг ”за-
фарнома” таржимасида ўн минг байтдин ортуқроқ маснавийси бор, баёзға ёзмаган учун
шухрат тутмади валекин форсида қасидагўй устодлардин кўрининг мушкул шеърлариға
жавоб айтибдур ва яхши айтибдур (навоий “мажолисун-нафоис”).
маълумки, навоий давридан бошлаб ва боғловчисининг вазифаси жуда кенгайиб кетди
ва у пайт, изоҳ, қиёслаш, сабаб-натижа ва бошқа мазмун муносабатида бўлган гапларни
бириктиради. мисол: мавлоно лутфий – (алайҳир-раҳма) ўз замонининг маликул-каломи
эрди, форси ва туркида назири йўқ эрди, аммо туркида шухрати кўпрак эрди ва туркча де-
вони машҳурдур ва мутаазирулжавоб матлаълари бор, ул жумладин бири буким...(навоий
“мажолисун-нафоис”). иншо ва тарих фанида (мирхонд) беразирдир(навоий “мажоли-
сун-нафоис”). уруш, туруш бўлмай, ажраштылар ва султон махмудхан уруш кишиси эмас
эди (Бобирнома). вилайат арасы, тан йавуқ ва мақсад йирақ (Бобирнома).
зидловчи боғловчилар. зидловчи боғловчилар ҳозирги ўзбек тилимиздаги синга-
ри амма, лэкин, балкэ сўзлари билан ифодаланган.Бу боғловчилар бир-бирига мувофиқ
бўлмаган ҳаракат, ҳолат, хусусиятни ифодаловчи гапларни бириктириб, боғланган қўшма
ҳосил қилади. Хирадманд улдурким, ёлғон демас, аммо барча чин дегулук ҳам эмас...
(навоий “маҳбубул- қулуб”).
навоийда лекин боғловчиси аммо боғловчисига нисбатан камроқ қўлланган.
сен гарчи гуҳар дўкони очтинг,
Лекин бу гуҳарни элга сочтинг...(“Хазойинул-маоний”).
Бу кентлар батамом тоғ этагида ва тоғда турсалар-да, лекин харжда, истеъмолда, пул
муомаласида яхши эмаслар.(Бобирнома).
21
Do'stlaringiz bilan baham: |