Январь 2021 10-қисм
Тошкент
БОШЛАҒИЧ СИНФЛАРДА МАТЕМАТИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА
АЛГОРИТМЛАШТИРИШДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ МЕТОДИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
Каримова Нилуфар Худайбердиевна
Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети.
Педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси
97.703 16 60
Аннотация.
В статье обсуждаются вопросы алгоритмизации процесса обучения млад-
ших школьников. Предлагаются комплексные дидактические пути применения алгоритмов
на уроках математики.
The summary.
In this article discussed are questions of algorithmization of process of training
of younger schoolboys. Offered are complex didactic ways of application of algorithms at the
lessons of mathematics.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда таълимни ислоҳ қилишда, миллий
мустақиллик принциплари ва халқимизнинг бой интеллектуал мероси, умумбашарий
қадриятларнинг устиворлиги асосида таълимнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган
катта ўзгаришлар педагогика, хусусан математика ўқитиш методикаси фани олдига ҳам
катта вазифалар қўймоқда. Шундай вазифалардан бири фанларни ўқитиш жараёнида
ўқувчиларнинг билимлари, амалий кўникма ва малакаларини шакллантириш, ҳамда ва
чуқурлаштиришнинг методик масалаларини тадқиқ қилишдан иборат.
Биз ушбу мақоламиз орқали бошланғич синфлардаги математикани ўқитиш жараёнида
алгоритмлаштиришдан фойдаланишнинг баъзи бир методик хусусиятлари ҳақида фикр
юритмоқчимиз.
Методика фанининг муҳим вазифаларидан бири дастур асосида ўқувчиларга элементар
математик билимлар системасини бериш, таълим жараёнини режалаштиришни такомил-
лаштириш ва ўқувчиларнинг мантиқий билиш фаолиятларини шакллантириш самарадор-
лигини оширишдан иборат. Мана шу мақсадларни амалга оширувчи методлардан бири
таълим жараёнида алгоритмлардан фойдаланишдан иборатдир.
Бу масала билан П. Я. Гальперин, Л. Н. Ланда, Н. Ф. Талызина каби йирик олимлар
шуғулланганлар ва ўзларининг ишлари, ҳамда тадқиқотларида таълим жараёнида алго-
ритмлардан фойдаланишнинг самарали методлардан бири эканлигини ўзларининг илмий
методик ишларида исботлаганлар.
Таълимнинг, хусусан бошланғич таълимнинг асосий вазифаларидан бири, ўқувчиларни
келгусида кундалик ҳаётда учрайдиган турли назарий ва амалий характердаги масала-
ларни ечишга тайёрлашдан иборат. Шу мақсадда ўқувчиларда мантиқий фикрлаш фао-
лиятларини шакллантириш, уларни ҳар қандай вазифага илмий методик нуқтаи назардан
асосланган ҳолдаги ёндошув усулларидан фойдаланиб ҳаракат қилишга ўргатиш керак.
Алгоритм - нафақат ақлий, балки умуман олганда фаолият кўрсатишнинг умумий метод-
ларидан биридир дейишимиз мумкин.
Шу ўринда таълим жараёнини алгоритмлаштиришни икки хил йўналишда тушуниш
кераклигини таъкидлаймиз.
Булардан бири ўқитишнинг ўзини алгоритмлаштириш, ўқитувчининг ўқитиш алгорит-
мларини тузиш ва улардан фойдаланиш билан кечадиган фаолиятидан иборат бўлса, ик-
кинчиси ўқувчилар фаолиятини алгоритмлаштириш, уларни алгоритмлардан фойдаланиш
ва алгоритмларни тузишга ўргатишдан иборат.
Биз таълим жараёнини бутунича алгоритмларга ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлади де-
ган фикрдан йироқ бўлган ҳолда, ўқувчилар фаолиятини алгоритмлаштириш, уларнинг
фикрлаш қобилиятларини шакллантиришда алгоритмларнинг роли ҳақида сўз юритамиз.
Маълум маънода математик масалани ечиш, шу турдаги кўплаб масалаларни ечишнинг
умумий методини, алгоритмини қуриш деб баҳоланиши мумкин. Шу билан бирга, биз
масалани ечишда, бизга олдиндан маълум бўлган бир неча алгоритмлардан бевосита ёки
билвосита фойдаланамиз. Шу нуқтаи-назардан қараганда кўплаб алгоритмларни билиш ва
29
Do'stlaringiz bilan baham: |