Июнь 2021 10-қисм
Тошкент
Психологик механизм атамаси ҳар доим муайян руҳий жараён билан боғлиқлик ва моддий
субстрат билан ажралмас алоқани назарда тутади.
С.В.Рибников касбий рефлексиянинг етакчи мазмунли механизми мутахассис ўзини
субъектив муносабатлар даражасида турли нуқтаи назарларни кўриш, яъни ўз-ўзини би-
лиш жараёнида субъектив нуқтаи назардан четга чиқиш, бошқаларнинг позициясидан
қараш қобилиятидир. Бундан ташқари, муаллиф Мен-назорат қилувчи ва Мен-ижро этув-
чи ўртасидаги иерархик ўзаро таъсирнинг функционал тизимини ифодаловчи фаолиятни
рефлексив равишда ўз-ўзини тартибга солиш механизмларини ажратади.Бу ўзаро таъ-
сир мутахассиснинг ўзини рефлексив акс эттиришига асосланган бўлиб, субъект Мен-
назоратчичидан фойдаланиб, ўзининг долзарб ҳаракатлари, хулқ-атвори таҳлили объектини
аниқлайди ва ўзини ижрочи сифатида бошқаради. Шунингдек, касбий рефлексия жараёнини
ҳисобга олиб, тадқиқотчи ўз тартиб-қоидаларининг энг оддий процедураларини ажратади:
ўз касбий фаолиятини мақсадли ва тизимли тадқиқ этиш;
ўз касбий фаолиятини тизимли танқидий таҳлил қилиш;
ўз касбий фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар, хатолар сабабини қидириш
ва қайта қуриш;
тадқиқот ва танқидий таҳлил натижаларига қараб ўз касбий фаолияти мезонини қайта
қуриш [4].
Б. З. Вулфов, рефлексиянинг мазмун хусусиятларини тасвирлаб, унинг типик тартибла-
рини аниқлайди:
фаолиятини ўрганиш;
фаолият танқиди ёки асорати пайдо бўлиш сабабларини қидириш вақайта тузиш;
танқид натижаларига қараб фаолият меъёрини қайта қуриш.
Бундан ташқари, олимнинг фикрига кўра, касбий рефлексиянинг тузилиши асосан
қуйидагиларни ўз ичига олади:
коммуникатив рефлексия, яъни рефлексив кутишларга мос келадиган Мен рефлексияси;
ижтимоий-перцептив рефлексия, яъни рефлексив тасаввурларга мос бошқа Мен рефлек-
сияси;
ўзаро таъсир вазиятида рефлексия.
Назарий таҳлил натижалари асосида тадқиқотчи яхлит ҳаракатга кирадиган касбий реф-
лексия моделини кўриб чиқади. Рефлексив ҳаракатни кенгайтиришнинг биринчи шарти – бу
бутунлай тўхташ, ўз хатти-ҳаракатларини бир томонлама идрок этишни тўхташидир. Кей-
инчалик, унинг айрим муҳим нуқталарини қайд этиш ва ажратиш, ҳаракатлар тизимини
асослаш, яъни бевосита таассуротлар тилидан умумий қоидалар, тамойиллар, схемалар ти-
лига таржима қилиш учун амалга оширилади.
Натижада, ўз фикри, хатти-ҳаракатларига нисбатан мумкин бўлган позициялардан мақбул
равишда четлашиш амалга оширилади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, касбий реф-
лексияга эга бўлган мутахассис тегишли ҳаракатларни режалаштириш босқичида ҳам, бе-
восита амалга ошириш вақтида ҳам ўз ҳаракатларини тартибга солиши мумкин. Бунда ре-
жалар, одатлар ва битимларни ўзгартириш ва ижтимоий ҳаётни тартибга солиш имконини
берувчи ўзаро ҳамкорликнинг ўтган тажрибасини акс эттириш муҳим рол ўйнайди. Тафак-
кур билим ва ҳаракат ҳақидаги билимлар сифатида ҳаракат устидан ижтимоий ўзаро таъсир
вазиятига мос келадиган хулқ-атворни қуришга эмас, балки бу ҳолатни мақбул йўналишда
ўзгартириш ва ривожлантиришга ҳам имкон беради.
В.А.Метаева ўз тадқиқотида, биринчи навбатда, рефлексияни педагогнинг интеллектуал
фаолияти билан боғлайди. Унинг фикрига кўра, ҳар қандай рефлексия тури интеллектуал
компонентнинг мавжудлигини назарда тутади. Рефлексиялаш қобилиятининг таркибида бу
жуда муҳим, чунки инсонга ўйлашни ўргатиш мумкин эмас, фақат бу жараённи ривожлан-
тириш мумкин.Кейинги муҳим таркибий қисм шахснинг ривожланиши ва ижтимоийлашу-
ви жараёнида шаклланадиган, унинг ақлий ривожланиши билан боғлиқ бўлган экзистенци-
ал-амалий, яъни рефлексив кўникмалардир. Рефлексия қобилиятининг бу икки таркибий
қисми зарурий ҳисобланади, лекин унинг шахс ҳаётида амалга ошиши учун етарли эмас.
Шахснинг билишга, ўз-ўзини билишга, ўз-ўзини амалга оширишга бўлган мотивацияси за-
рурий шарт бўлиб, у рефлексия қобилиятининг мотивацион таркибий қисми сифатида бел-
гиланади.
В.Д.Гаврилов, рефлексияни ходимнингкасбий такомиллашиш механизми деб ҳисоблайди,
16
Do'stlaringiz bilan baham: |