Калит сўзлар: фитоним, флора, ифодаламоқ, умумлашган,ўсимлик, ном, лотус гуллари,
синоним, фразеологизм.
Хитой тилшунослиги ривожланиши жараёнида бой фразеологик фонд ташкил топди ва
фразеология лингвистика фанининг қисми сифатида хитой тилшунослигида баланд мавқега
эга бўлди. О.А.Корнилов фикрича, хитой тилининг фразеологизмлари – қадимий мерос
бўлиб, у ердаги миллий компонент бошқа ҳеч қаерда ифодаланмайди. Дунёнинг ахлоқ-
қадриятини талқин қилиш соҳасида миллий тафаккур бетакрор улкан даражада миллий
фразеологияда ўз аксини топган, унда “умумлашган” инсон кўринишида шаклланган
“дунё сурати” таъсирчан куч билан тегишли таҳлил ва тизимлаштириш миллий тил
фразеологиясида акс этган “содда” ижтимоий психологияни чуқур қиёсий ўрганишда
мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
“Фитоним” атамаси илк бор 70-йилларда А.В.Суперанскаянинг алоҳида ўсимликларнинг
ўзига хос, яъни фитоним номлари (Царский дуб, Ўлик дарахт ва б.) ҳақида сўз юритилган
“Ўзига хосномларнинг умумий назарияси” асарида қўлланилган.Бу ўсимлик дунёси
воқеликлари номларининг тўпламини ифодаловчи ономастиканинг махсус бўлими бўлиб,
ўзига хос номланишларни ҳар томонлама ўрганиш билан шуғулланадиган тилшунослик
фани сифатида қаралади.
1
Юқоридагилардан келиб чиқиб, фитонимларга қуйидаги изоҳни бериш мумкин: фитоним
(грекча φῠτόν “ўсимлик”, ὄνομα “ном”) –тилшунослик нуқтаи назаридан ўрганувчи
ўсимликнинг ўзига хос индивидуал номланиши.
Хитой фразеологик бирликлари аниқ, миллий, ўзига хосва ноёб хусусиятларга эга. Бунда
фитонимик лексика муҳим ўрин тутади.
Дунёда ўсимлик дунёси (флора) хилма-хил бўлиб, 30 мингдан ортиқ ўсимлик ва
дарахтларнинг тури мавжуд. Шубҳасиз, бу ҳақиқатни хитой тилидаги фразеологизмлари акс
эттира олади. Фитоним номларини ифодалаган компонентлар ёрдамида ФБларнинг лисоний
таҳлилини амалга оширамиз.
Сабзавот экинлари
Сабзавот экинларига дукакли ўсимликлар, кўкатлар, каром, илдизли сабзавотлар,полиз
ва бутасимон сабзавот экинлари (мас. картошка, помидор, зайтун),пиёз, қовоқ экинлари
киради. Тоза виждонли, нуқсонсиз инсонлар ҳақида қуйидагича гапириш одатга айланган
(ёки одат тусига кирган) 大葱拌豆腐-一青清二白 (dàcōng bàn dòufǔ - yī qing qīng èr bái)
- “яримта яшил пиёзли оқ ловия (соя)– биттаси яшил, биттаси оқ”
2
. Шунингдек, бу ибора
“ҳаммаси жойида;жуда тўғри, жуда аниқ” маъносида ҳам фойдаланилади.
Сукунатли инсоннинг бундай сифати қуйидаги ибораларда акс этади: 闷葫芦(mènhúlu)–
“тиқилиб қолган нос-қовоқ (фигурали)” – тушунарсиз;сирли; жумбоқли; сукунатли инсон;
жим юрувчи инсон; оғзи маҳкам; балиқ каби соқов; 没嘴葫芦 (méi zuǐ húlu)– “гапирмайдиган
инсон; оғзига сув олгандек жим турмоқ; тили боғланган инсон”(сўзма-сўз: қовоқ-тешиксиз
нос-қовоқ).
东扯葫芦西扯瓢[
dōng chě húlu xī chě piáo]- дуч келган мавзуда гапирмоқ, жаврамоқ;
ғийбат қилмоқ; суяксиз тил (сўзма-сўз: бутилкасимок қовоқ ҳақида муҳокама қилмоқ, ундан
қилинган чўмич ҳақида ғийбат қилмоқ).
墙上的冬瓜-两边滚[
qiáng shàngde dōngguā liǎngbiān gǔn]- “деворга осилган қовоқ
1
Корнилов О.А.. Жемчужины китайской фразеологии - ЧеРо, 2005. —С. 23.
2
Коротков Н. Основные особенности морфологического строя китайского языка.- Москва, 1968. – С.14.
13
Do'stlaringiz bilan baham: |