26
Февраль 2021 16-қисм
Тошкент
САНОАТ ЧИҚИНДИЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИБ, ПОРТЛАНДЦЕМЕНТ
КЛИНКЕРИНИНГ АКТИВЛИГИНИ ОШИРИШ.
Илмий раҳбар: ТАҚИ т.ф.н, доц
А.А.Мирзаев,
Торениязов Муратбай Азаматович,
Тошкент Архитектура Қурилиш Институти
5A340504-Бетон ва темир-бетон технологиялари,
мутахассислиги 2-босқич магистранти
Телефон: +998(33) 1603636
почта: Toreniyazov2022@mail.ru
Аннотация:
Ушбу мақолада портландцемент клинкери активлигини оширишда кўзда
тутилган саноат чиқиндилари ҳақида маълумотларни излаш, портландцемент клинкерига
саноат чиқиндиларидан олинган қўшимчаларнинг физик-механик хоссаларини таҳлил
қилиш кўриб чиқилган.
Калит сўзлар:
саноат чиқиндиси, портландцемент, мустаҳкамлик, активлик, қурилиш,
тежамкорлик, экология,
структура, механизм, гипс, саноат чиқиндиси фосфогипс.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан 2019 йил 20 феврал-
даги ПҚ-4198-сонли қарорида “Қурилиш материаллари
саноатини тубдан такомиллаш-
тириш ва комплекс ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисидаги” қарорига мувофиқ
қурилиш материаллари саноатидаги таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш
юзасидан тизимли ишлар амалга оширилаётгани ва ҳозирги кунда дунё бўйича қурилиш
соҳасида иқтисодий жиҳатдан ҳамёнбоп материал ва буюмларга талаб ортмоқда. Бунда
саноат чиқиндиларидан таёрланган қурилиш материаллари
биринчи навбатда уларни
тайёрлаш жараёнида энергияни тежайди. Иккинчи навбатда эса саноат чиқиндиларидан
фойдаланаётганлиги учун унинг таннарҳи ҳам қисман тушушига сабаб бўлади. Шу билан
бирга тугаб бораётган табий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида иккиламчи
жинслардан фойдаланиш ҳозирги кунда долзарб мавзу ҳисобланади.
Бугунги кунда дунё бўйича қурилиш соҳасида цементлар ишлаб чиқариш йилига бир
неча миллиард тоннагача ўсиб кетди, бу соҳада Хитой (2 млрд. т), Ҳиндистон (290 млн. т),
АҚШ (86 млн. т), Россия (80 млн.т.), Индонезия (63 млн.т), Туркия, Япония ва Жанубий
Корея (56 млн. т), Германия ва Эрон (53 млн. т) каби мамлакатлар етакчилик қилади.
Шу жиҳатдан цементларнинг сувга чидамлигини ва
махсус сифатларини оширишда
композицион портландцементлар олиш билан боғлиқ йўналишларда илмий тадқиқотлар
ривожланмоқда.Саноат чиқиндиси фосфогипс асосида портландцемент структурасининг
шаклланиш
механизми, яъни активлиги, тутиб қолиш муддати, мустаҳкамлиги ва сув/
цемент нисбати назарий жиҳатдан асосланган. Бугунги
кунда портландцемент ишлаб
чиқариш дунё миқёсида кенг кўламда олиб борилмоқда. Бугунга қадар саноат чиқиндиси
асосида портландцемент олиш технологияси бўйича кўплаб олим ва илмий тадқиқотчилар
ўзларининг илмий - тадқиқод ишларини олиб боришган ва буни давом эттириб келишмоқда.
Хусусан, саноат чиқиндилари асосида портландцемент олиш технологиясини яратиш бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: