Адабиётлар рўйхати:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги
хизматининг 2019 йилда амалга оширилган ишларининг статистик тахлили.
2. MODEL S РУКОВОДСТВО ПО ЭКСПЛУАТАЦИИ (Eвропейский Союз).
3 Михайлов Ю.М. Пожарная безопасность /Ю.М.Михайлов. – М.: АльфаПресс, 2015.
4. KUN.UZ сайти маълумотлари.
20
Февраль 2021 16-қисм
Тошкент
ТЎҚИМАЧИЛИК МАТЕРИАЛЛАРИНИ АЛАНГАЛАНУВЧАНЛИККА СИНОВДАН
ЎТКАЗИШ УСЛУБИ
Меденцев Николай Витальевич
(ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда
вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти),
Досчанов Мавлонбек Ражаббаевич
(Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси)
Телефон: (97) 4010261.
Email: ilmiy-tadqiqot@umail.uz
Аннотация.
Ушбу мақолада тўқимачилик материалларининг алангаланишга синаш
усуллари амалдаги ГОСТ талабларига мувофиқ келтириб ўтилган.
Калит сўзлар:
ГОСТ, тўқимачилик, аланга, синов, тажриба.
Аннотация.
В статье описаны методы испытаний текстильных материалов пламенем в
соответствии с требованиями действующего ГОСТ.
Ключевые слова:
ГОСТ, ткань, пламя, испытание, эксперимент.
ИThis article describes the methods of flame testing of textile materials in accordance with
the requirements of current GOST.
Keywords:
GOST, textile, flame, test, experiment.
Ўзбекистондан тўқимачилик материалларининг алангаланишга синаш усуллари
ГОСТ Р 50810 стандарти асосида амалга оширилади. Мазкур стандартда тўқимачилик
материалларининг (газламалар, нотўқима полотнолар) алангаланишга, барқарор
ёнишга қаршилик кўрсатиш қобилиятини аниқлаш, шунингдек уларнинг оловдан
ҳимояланганлигини баҳолаш услуби келтирилган. Ушбу стандарт истеъмолчига етказиб
бериладиган барча ёнувчан декоратив тўқимачилик материалларига нисбатан қўлланилади.
Синовларнинг натижалари бўйича тўқимачилик материаллари енгил алангаланадиган ва
қийин алангаланадиган материалларга бўлинади. Синовларни ўтказиш учун газламаларнинг
алангаланувчанлигини аниқлаш учун мўлжалланган асбоб қўлланилиши лозим (1-расм).
1-расм. Газламаларнинг алангаланувчанлигини аниқлаш
учун мўлжалланган асбоб.
1 — намунани ушлаб тургич - рамка, 2 — асос, 3 — вертикал устунлар,
4 — горелкани ушлаб тургич, 5 — горелка.
Ушлаб тургич-рамка (10х2) mm кесимли металлдан тайёрланган, унга намунани
маҳкамлаш учун мўлжалланган шпилькалар ўрнатилган. Барча деталлар зангламайдиган
пўлатдан ясалган. Горелкани ушлаб тургич металл асос бўйлаб горизонтал йўналишда
намуна томонга ёки ундан қарама-қарши томонга силжиши мумкин. Горелкани ушлаб тургич
горелкани учта ҳолатдан бирида – горизонтал, вертикал ва горизонталга нисбатан 60° бурчак
остида ўрнатиш имкониятини беради. Унинг ёрдамида намунани ёқиш амалга ошириладиган
горелка (2-расм), пропан-бутан сиқилган газда ишлайди. Синовларни ўтказишда асбоб
(0,5—1,0) mm қалинликдаги листли материалдан тайёрланган (700х325х750) mm ўлчамли
махсус камерага жойлаштирилади.
Камеранинг қопқоғи 32 та (13±1) mm диаметрли симметрик тешикларга эга. Камеранинг
ҳар бир вертикал девори ҳам пастки қисмда симметрик жойлашган, 32 sm
2
дан кам
21
Do'stlaringiz bilan baham: |