Тошкент ЭЛЕКТРОМОБИЛЛАР ВА УЛАРДА СОДИР БЎЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЁНҒИНЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ Н.В. Меденцев, М.С.Саидов, З.К.Бувараимов (ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ва фавқулодда
вазиятлар муаммолари илмий-тадқиқот институти)
Телефон: (90) 353-10-94
Email: ilmiy-tadqiqot@umail.uz
Аннотация. Ушбу мақолада транспорт воситаларида содир бўлган ёнғинлар таҳлили
ҳамда электромобиллар билан боғлиқ ёнғинлар ва уларнинг олдини олиш масалалари ёри-
тилган.
Калит сўзлар: транспорт, ёнғин, таҳлил, электромобил.
Аннотация. В данной статье анализируются возгорания транспортных средств и
электромобилей и их предотвращение.
Ключевые слова: транспорт, пожар, анализ, электромобиль.
Abstract. This article analyzes vehicle fires as well as electric vehicle fires and their prevention.
Keywords: transport, fire, analysis, electric car.
Расмий маълумотларга кўра 2019 йилнинг 12 ойи давомида Республикамизда жами 11
минг 705 та ёнғин содир бўлиб, шулардан 591 таси ёки 5 фоизи автомобилларда содир
бўлган. Транспорт воситаларида содир бўлган ёнғинлар натижасида 8 миллиард сўмдан
ортиқ моддий зарар кўрилган [1]. Ёнғинларнинг келиб чиқишининг асосий сабаби транс-
порт воситаларидан фойдаланиш ва тузилиш қоидаларни бузишдан. Лекин ушбу ёнғинлар
статистикасига электромобилларда содир бўлган ёнғинлар киритилмаган.
Сабаби электромобиллар республикамизда ҳали оммалашиб улгурмаган ҳамда мавжуд-
лари ҳам янги хисобланади. 2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан 82 та элек-
тромобил импорт қилинган бўлиб, бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59
тага кўпайган. Жорий йилда шаҳар аҳоли трансортидан фойдаланиш учун эса 300 та янги
электро автобус олиб келининиши кутилмоқда [4]. 2017 йилнинг куз ойларида Австиянинг
Ландекк шаҳрида Тesla Model S русумли автомобил эгаси юқори тезликда харакатлана
туриб, бетон тўсиққа бориб урилади ва хайдовчи автомобилдан тушиши билан ёнғин бош-
ланади.
Ёнғинни бартараф этиш учун жами 35 та ёнғин ўчирувчи ва 5 та махсус ёнғин ўчириш
техникалари жалб қилинади. Мазкур автомобилларнинг йўриқномасида аккумуляторни
катта миқдордаги сув билан ўчириш кўзда тутилган бўлиб, ўчириш жараёнида литий,
никель, углерод, кобальт оксидлари ва сульфат кислота захарли парлар билан ажралиб
чиқади. Бундай ёнғинни ўчиришда фақатгина маҳсус тайёргарликдан ўтган ҳамда маҳсус
кийим бош ва нафас олиш органларини химояловчи аппаратларга эга тажрибали ҳодимлар
томонидан амалга оширмаслик нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ёнаётган аккумуляторларни совитиш учун энг самарали восита сув ҳисобланади. Этибор
қаратинг ёнғинни ўчириш эмас балки аккумуляторларни совутиш учун сув ишлатилиши
мумкин. Аксарият электромобилларда литий аккумуляторлар ўрнатилади. Литий ўз
навбатида сув билан фаол реакцияга киришади ва уни сув билан ўчиришга уриниш салбий
оқибатларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олиб ёнғин ўчириш автомобилларини
ёнаётган электромобилдан узоқроқ масофада жойлаштириш ва шахсий химоя воситалари
билан таъминланмаган шахсларни ёнғин жойига яқин келтирмаслик чораларини кўриш
зарур.
Batelle тадқиқот корхонаси статистикасига кўра уч юз минг Тesla электроболидан хо-
зирга қадар 40 га яқинда ёнғин қайд этилган. Бу эса ички ёнув двигателида харакатланади-
ган автомобиллар ёнишидан 11 баробар кам натижа. Лекин бу электромобиллар ёнмайди
дегани эмас.