Калит сўзлар:
фитоним, флористик компонент, менталитет, лингвокултурология, кельт
маданияти.
Тил маданият кўзгуси ва омбори хисобланиб, унда нафақат инсонни ўраб турувчи реал
олам, балки миллий характер, “олам манзараси”, халқ менталитети, анъаналари, урф-
одатлари, маънавияти, нормалар тизими ва қадриятлари ўз аксини топади.
Афсона ва фольклор тилида ўсимлик образлари ўз семантикасига кўра ҳаддан ташқари
ранг-баранг бўлган умуммаданий семалар билан ўзаро муносабатда бўлади. Флористик
компонентлар замонавий кишилар нутқида кенг қўлланилиб, кўплаб ўсимлик образлари
жанрлараро характерни ифодалаб келади [1; 33].
Инглиз тили фразеологиясини ўрганишда бир неча асосий йўналишларни ажратиб
кўрсатиш мумкин: когнитив, қиёсий-чоғиштирма, лингвокультурологик, лексикографик
ҳамда мактабда ва олий таълим муассасаларида инглиз фразеологизмларини ўқитиш маса-
лалари.
Инглиз тилида фитоним компонентли фразеологизмларнинг катта қисми ўсимлик рам-
зий ифодаларининг таъсири натижасида пайдо бўлди. О. В. Худенцованинг қайд қилишича
“Флора вакиллари у ёки бу мамлакатда ўсимликларга бериладиган у ёки бу хусусиятлар
ҳақида маълум маданий маълумотга эга бўлган алоҳида семиотик белгилар сифатида на-
моён бўладилар” [2; 18]. Фитонимлар ўсимликларнинг афсонавий, диний, тарихий-эт-
нографик ва маданий контекстлардаги ролини тадқиқ қилишда муҳим маданий тушунча
ҳисобланади.
Эрамиздан олдинги VI-II асрларда Британия оролларида яшайдиган кельтлар орасида
тарқалган ўсимликка сиғиниш ҳозирги “Флора” лингвомаданий кодига асос солди. Эра-
миздан олдинги VI-II асрларнинг ўрталаридаги кельтлар маданияти Латенча ёки Латен
номини олди. Кўпчилик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Латен санъати Юнонистон ва
Шарқдан қабул қилиб олинган Галинтат маданияти деб номланган маданият ва анъаналар-
нинг маҳаллий (эрамиздан олдинги I минг йилликнинг биринчи ярми, “европача”) синте-
зидир [3; 126].
Кельт маданиятида муқаддас дарахт образи Британия ороли маданиятининг (антик ма-
даният билан таниш бўлган) бельгияликларнинг континентал кельт-герман қабилаларининг
анъаналари билан ўзаро муносабатлари даврида фаол тарзда ишлатилади. Ушбу факт
(кельтларнинг муқаддас дарахтларга сиғиниши) ҳамда айрим дарахтларни ва муқаддас да-
рахтзорларни улуғловчи қадимги юнонлар ва римликларнинг мажусийлик сиғинишлари
ўртасида ўзаро умумийлик мавжуд. Кельт маданиятининг илдизлари инсоннинг табиатга
ибтидоий тобелигига бориб тақалади. Илгари уларнинг неолитик илоҳларга топиниши-
дан мерос қилиб олинган афсонавий сирли ибодатларининг анъаналари бунинг исботи
бўлиб хизмат қилади. Ҳақиқатан, кельт календарида ҳар бир ой, баъзан эса ҳар-бир кун
учун алоҳида дарахт танлаб олинган. Масалан, тисс (иссиқ жойларда ўсадиган ёғочи
қаттиқ, доимий яшил, игнабаргли дарахт ёки бута) 23 декабрни, яъни йилнинг энг машъ-
28
Do'stlaringiz bilan baham: |