Тошкент-2021 3 Апрель 2021 10-қисм Тошкент апрель 2021 йил. Тошкент: «Tadqiqot»


Тошкент ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУАММОЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН



Download 3,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet167/180
Sana23.07.2022
Hajmi3,12 Mb.
#843368
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   180
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi 3 qism

Тошкент
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА МУАММОЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЎРНИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ
Маҳмудова Хурсаной
Тошкент вилояти Ғазалкент 
касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси
x.makhmudova@gmail.com 
Тел: 93-668-30-10
Аннотация. 
Мақолада таълим жараёнида муаммоли таълим технологиясидан фойдала-
нишнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва самарадорлик масалалари ҳақида фикр юритилган.
Калит сўзлар: 
замонавий таълим стандарти, амалий фаолият, муаммоли таълим техно-
логияси, муаммоли вазият, мустақил фикрлаш қобилияти.
Замонавий таълим стандартлари – фан ва техника тезкор ривожланаётган бугунги кун 
талабларига жавоб бераоладиган юксак малакали мутахассисларни тайёрлашни, талаба-
ларнинг танлаган мутахассисликлари бўйича мустаҳкам билим, кўникма ва малакаларини 
шакллантиришни, мустақил равишда амалий фаолиятга ўргатишни таъминлаши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонунида ва 
таълим тизимига таалуқли амалдаги қонун хужжатларида таълим жараёнига ўқитишнинг 
илғор шаклларини, янги педагогик технологияларни, ахборот технологияларини кенг жо-
рий этиш долзарб вазифалардан қилиб белгиланган.
Шунинг учун ҳам тадқиқотчилар ва илғор ўқитувчилар талабаларда ўқув фаолиятига 
ижодий ёндашишни ривожлантириш йўллари, технологиялари ва стандартларини яратиш 
борасида тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Бугунги кунда таълим жараёнида ижобий самара 
бераётган илғор педагогик технологиялардан бири – муаммоли ўқитишдир.
Ҳозирги замон психологияси ва дидактикаси шунга асосланадики, фикр юритиш 
жараёнининг бошланғич моменти , одатда муаммоли вазият бўлади. Инсонда бирор нарсани 
тушунишга эҳтиёж пайдо бўлгандагина у фикр юрита бошлайди.
Муаммоли ўқитиш замонавий таълим беришнинг энг самарали усулларидан бири 
бўлиб, у асосан илмий билимлар асосида муаммоли вазиятлар мантиқини намойиш 
этади. Муаммоли таълимни ташкил қилиш орқали талабанинг ўқув-билув фаолиятини 
йўлга қўйиш ва шу орқали ўқув фанидаги маълумотларни, хулосаларни мустақил ўрганиб 
чиқиш жараёнлари амалга ошади. Ўқитувчининг фаолияти мазмуни шундан иборатки, у 
энг мураккаб тушунчаларни, фактларни тушунтира бориб зарур дақиқаларда муаммоли 
вазиятни вужудга келтиради ва муаммони ҳал қилишга талабани йўллайди.
Муаммоли ўқитиш жараёнида ўқитувчи аввало муаммоли вазият яратади, саволлар 
қўяди, масалаларни, экспериментал топшириқларни таклиф этади ва вазиятни ечишга 
қаратилган муҳокама уюштиради. Талабалар олдинги билимлари ва тажрибаларига асос-
ланиб муаммоли вазиятни ҳал қилиш йўллари тўғрисида ўйлайдилар ва таклифлар кирита-
дилар. Олдин олган билимларини умумлаштириб, ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаган 
ҳолда, уларнинг келиб чиқишини тушунтирадилар, муаммоли вазиятни ечишнинг энг 
оқилона вариантини қидирадилар. Бу услуб талабаларнинг фанга нисбатан қизиқишини 
оширибгина қолмай, уларнинг фикрлаш қобилиятини ҳам ривожлантиради.
Албатта, муаммоли ўқитиш методини ташкил этиш қуйидаги босқичларда олиб бори-
лади: тайёрлов, танишув, таҳлил ва якуний қарор қабул қилиш босқичларига бўлинади.
Тайёрлов босқичида ўқитувчи мақсадни белгилаб, керакли вазият режасини ишлаб 
чиқади, яъни:
− яратиладиган муаммоли вазият назарий курснинг мантиқан давом эттириши ва тала-
баларнинг келгусидаги касбий эҳтиёжларига мувофиқ бўлиши керак;
− қўйилаётган муаммо мураккаблиги даражаси талабаларнинг имконияти даражасида 
бўлиши керак, талаба бир томондан вазифани бажара олиши керак, иккинчи томондан уни 
бажариш иштиёқи ҳамда муваффақият ҳисси пайдо бўлиши керак;
− талабаларга муаммо устида ишлаш бўйича йўл-йўриқлар берилиши лозим.
Танишув босқичида талабалар муаммони реал, яъни жонли муҳокама қилишга жалб 
этилади.Таҳлил ва якуний қарор қабул қилиш босқичида муаммоли вазиятни таҳлил этиш 


177

Download 3,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish