Тармоқ (япон) модели модел - Япон модели мазмунига кўра америка моделига ҳам, германия моделига ҳам ўхшамайди, бироқ иккала моделнинг айрим хусусиятларини ўз ичига олган:
- директорлар кенгаши таркибида мустақил Директорлар бўлмасдан, Кенгашнинг барча аъзолари юқори бошқарув органи вакиллари ёки эски бошқарувчилардир;
- акциядорлик сармоясини асосан йирик инвесторлар ташкил қилиб, ягона саноат гуруҳига аъзо бўлган компанияларнинг ўзаро акцияларига эгалик қилиш ҳолати муҳим ўрин тутади.
- шахслараро муносабатлар кучли муҳим аҳамиятга эга;
- инсайдерларнинг етакчилиги.
Корпоратив бошқарув моделларининг қиёсий хусусиятлари
Моделларнинг хусусиятлари
|
Инглиз-Америка модели
|
Немис модели
|
Япон модели
|
Ижтимоий қадриятлар тизими
|
Шахсиятпарастлик, танлов эркинлиги
|
Ижтимоий ҳамкорлик
|
Ҳамкорлик ва ишонч
|
Меҳнат жамоасининг роли
|
Пассив
|
Фаол
|
Фаол иштирокчилик
|
Молиялаштиришнинг асосий усули
|
Фонд бозори
|
Банклар
|
Банклар
|
Ахборот номутаносиблиги
|
Менежмент
|
Менежмент, «уй» банки
|
Бош банк
|
Инвестициялаш муддатлари
|
Қисқа муддатли
|
Узоқ муддатли
|
Узоқ муддатли
|
Капиталнинг қиймати
|
Юқори
|
Ўрта
|
Паст
|
Капитал бозори
|
Юқори ликвидли
|
Ликвидли
|
Нисбатан ликвидли
|
Асосий иқтисодий бирлик (йирик бизнесда)
|
Компания
|
Холдинг
|
Молия-саноат гуруҳи
|
Менежментга ҳақ тўлаш
|
Юқори
|
Ўрта
|
Паст
|
Акциядорлик капиталининг тузилмаси
|
Сочилган
|
нисбатан жамланган
|
Жамланган
|
Корпоратив бошқарув тамойиллари.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг (ИҲТТ) корпоратив бошқарув тамойиллари
- Биринчи тамойил – акциядорлар учун фойдани максималлаштириш. Компания унинг акциядорлари энг катта фойда олишлари учун хизмат қилади. Бунда, компания маълум бир акциядорлар гуруҳи ёки менеджментнинг фойдасини кўзлаб эмас, балким барча акциядорларнинг манфаатини кўзлаши керак.
- Иккинчи тамойил - молиявий маълумотларнинг очиқлиги. Акциядорлар ҳамда бошқарув идоралари учун (ўзбекистонда бундай идора вазифасини Милоявий бозорлар бўйича федерал хизмати бажаради) бухгалтрия ҳисоботи ва аудити халқаро стандартлари асосида мустақил аудитор томонидан бажарилган молиявий компаниялар тўғрисидаги маълумотни ёритиш зарур.
- Учинчи тамойил – компания мулки структурасининг тиниқлиги, асосан менеджмент, 5 % дан ортиқ акцияларга эгалик қилувчи акциядорлар қисмига тегишлиси. Бунда, мулк структурасини энг охирги мулкдоргача ёритиш керак.
- Тўртинчи тамойил – оддий акциялар «битта акция – бита овоз» қоидаси бўйича овоз берадилар. Бу тамойил Ўзбекистонда амалда қўлланилади.
- Бешинчи тамойил – Раҳбарлар кенгашини компания акиядорлари танлайди; кенгаш улар олдида ҳисобот беради, ва ўз таркибига компания менеджерлари ҳисобланмаган мустақил раҳбарларни олади.
Олтинчи тамойил – корпорация ичидаги рағбатлантириш (иш ҳақи, мукофотлар, опционлар ва б.) тизими акциядорлар манфаатига хизмат қилиши керак. Бу компания ходимлари унинг акциядорлари ҳисобланишини, ёки компания акцияларини бонус кўринишида олишларини англатади. Еттинчи тамойил – корпорациялар ўзлари фаолият олиб бораётган давлат қонунларига бўй сунишлари мажбур. Саккизинчи тамойил – ҳукумат ва корпораиялар доимий алоқаларни тутиб турадилар. Фойдаланилган адабиётлар ройҳати: www.стат.уз www.реферат.уз корпоратив бошқарув тамойиллари китоби wиккипедиа Етиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |