1-модда
Мазкур Конвенция мақсадлари учунУмумий таъриф
а) «Товарларни кодлаш ва тасвифлашнинг Уйғунлашган тизими» деганда, қуйида «Уйғунлашган тизим » деб юритиладиган, ўз ичига позициялар, субпозициялар, уларга тааллуқли бўлган рақамли кодлар, бўлимларга, гуруҳларга ва субпозицияларга изоҳларни қамраб олган Номенклатура, шунингдек мазкур Конвенцияга илова тариқасида келтирилган Уйғунлашган тизимни изоҳлаш учун классификациялашнинг асосий қоидалари тушунилади;
b) «божхона тарифлари номенклатураси» деганда, товарларни импорт қилишда божхона божи ундириш учун Келишувчи Томонлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган номенклатура тушунилади;
с) «статистик номенклатура» деганда, товарларнинг экспорти ва импорти бўйича статистик маълумотларни тўплаш учун Келишувчи Томонлар биргаликда ишлаб чиққан товарлар номенклатураси тушунилади;
d) «ягона божхона-статистик номенклатураси» деганда, Келишувчи Томонлар қонун ҳужжатга мувофиқ товарларни импорт қилиш вақтида фойдаланиладиган божхона тарифлари ва статистик номенклатурани бирлаштирадиган номенклатура тушунилади;
e) «Кенгашни яратиш ҳақидаги Конвенция» деганда, 1950 йил 15 декабрда Брюсселда имзоланган божхона ҳамкорлиги тўғрисидаги «Конвенция» тушунилади;
f) «Кенгаш» деганда, божхона ҳамкорлиги бўйича е) кичик бандида кўрсатилган Кенгаш тушунилади;
g) «Бош Котиб» деганда Кенгашнинг Бош Котиби тушунилади;
h) «ратификация» деганда, айнан ратификация, қабул қилиш ёки «маъқуллаш, тасдиқлаш» тушунилади.
2-модда
Мазкур Конвенцияга Илова унинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.
3-модда
Келишувчи томонларнинг мажбуриятлари
1. 4-моддада санаб ўтилган истисноларни ҳисобга олиб,
а) Конвенциянинг ҳар бир Келишувчи Томон тегишли мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар (мазкур банднинг с) кичик бандида келтирилган ҳолатлар бундан мустасно), Конвенциянинг мазкур Томонга нисбатан кучга кириш давридан бошлаб унинг божхона-статистик номенклатуралари Уйғунлашган тизим билан мос келиши лозим. Шу тариқа улар ўз номенклатураларига нисбатан божхона тарифлари ва статистик номенклатура мажбуриятини олдилар:
I) Уйғунлашган тизимнинг барча товар позициялари ва субпозицияларидан фойдаланиш, шунингдек унга тааллуқли бўлган рақамли кодлар – ҳеч қандай қўшимча ва ўзгаришларсиз;
II) Уйғунлашган тизимни изоҳлаш учун асосий таснифлаш қоидаларини, шунингдек бўлимлар, гуруҳлар ва субпозицияларга изоҳларни қўллаш ва Уйғунлашган тизимнинг бўлимлари, гуруҳлари, товарнинг позициялари ва субпозициялари ҳажмини ўзгартирмаслик;
III) Уйғунлашган тизимда қабул қилинган кодлаш тартибини сақлаш талаб этилади.
b) Конвенциянинг ҳар бир Келишувчи Томони импорт ва экспорт бўйича ўз маълумотларини Уйғунлашган тизимнинг олти ҳонали кодига биноан ёки шу тарафнинг ҳоҳишига кўра чуқурроқ классификацияга мос равишда чоп этади. Албатта, бу маълумотлар савдо сири бўлиб, давлат хавфсизлигига дахлдор бўлмаса.
с) Уйғунлашган тизим субпозицияларидан божхона тарифларининг номенклатурасидан фойдаланишда келишувчи томонларни ҳеч нарса чекламайди. Фақат унинг умумий божхона-статистик номенклатураси юқоридаги а(I), a(II), a(III) бандлардаги талабларга жавоб бериши лозим.
2. Мазкур модданинг 1 (а) банди талабларига мувофиқ, Келишувчи Томонларнинг ҳар бири Уйғунлашган тизимнинг ўз миллий қонунчилигида акс этиши учун зарур бўлган ўзгартиришларни киритиши мумкин
3. Мазкур модда Келишувчи Томонларга, Уйғунлашган тизимга кўра, божхона тарифлари номенклатурасида ёки статистик номенклатурада товарларни энг кўп белгиси бўйича таснифлаш учун бўлимчалар яратишни тақиқламайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |