УТни яратган муаллифлар товарларни УТ гуруҳларига киритиш учун иккита асосий талабларга риоя этилишини назарда тутган.
1. Товар – алоҳида ўзини мустақил фарқли белгиларига эга бўлиши зарур (товар белгиси, номи, мақоми, Давлат стандарт талаблари асосида ишлаб чиқилганлиги каби маълумотлар).
2. Товарларни УТ гуруҳларига киритиш учун мазкур товарларга бир нечта мамлакатларда ҳаридорлар талабгор бўлиши шарт. Бунинг учун халқаро ва миллий статистик экспорт-импорт жараёнлари тўғрисидаги савдо маълумотлар таҳлил этилади.
11-савол.
Уйғунлашган тизимнинг (2017 январь) тузилиши ва ЎзР ТИФ ТНни амалиётга киритиш тартиби.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТИФ ТННИНГ ЮРИТИЛИШИ
Ўзбекистон Республикасининг товар номенклатураси ҳам бутун дунё амалиётида қўлланилаётган Уйғунлашган тизимга асосланган. Ўзбекистон Республикасида расман 1993 йилда фақат хорижий давлатлар учун, 1994 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, барча давлатлар учун БЮД юритилди ва ТИФ ТН амалда қўлланила бошланди.
Дастлаб, ТИФ ТН нинг 1992-1993 йилларда Москвада нашр этилган, Россия Федерацияси Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга киритилган товар номенклатурасидан фойдаланилди.
1995 йилда ДБҚнинг Марказий божхона экспертиза лабораторияси, шунингдек етакчи ДБҚ бошқармаларнинг тажрибали мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикасида миллий товарлар номенклатурасини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилди. Мазкур миллий ТН, тегишли вазирликлардан ижобий хулосалар олингандан сўнг, 1996 йилда унинг дастлабки нусхалари чоп этилди. Бу ТНга Ўзбекистон иқтисодиётида муҳим бўлган 200дан ортиқ (улардан баъзилари-эндемик) товарлар киритилиб, уларга халқаро код рақамлари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сонли қарорига мувофиқ Ташқи иқтисодий фаолиятга доир товарлар номенклатурасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги учун Россия Федерацияси Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган 1996 йилги варианти асосида, Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН ишлаб чиқилди ва у 2001 йил март ойидан амалга киритилди.
МДҲ давлатларининг ТИФ ТНси 1995 йил 3 ноябрда Москва шаҳрида қабул қилинган ва 1996 йилдан амалга киритилган.
Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклутарасининг 2017 йил таҳририни жорий этиш тўғрисида” 2017 йил 28 декабрдаги ПҚ-3448-сон қарори билан Уйғунлаштирилган тизимнинг 2017 йилги шаклига асосланган, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН (2017 йил таҳрири) амалиётга 2018 йил 1 январдан жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 31 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклутарасининг 2017 йил таҳририни жорий этиш тўғрисида” 2017 йил 28 декабрдаги ПҚ -3448-сон қарори ижроси тўғрисида” ги 782-сон буйруғи ишлаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |