2-боб. Хизматнинг вазифалари ва функциялари
11. Қуйидагилар Хизматнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда бюджет
ва бюджетдан ташқари маблағларини ноқонуний сарфланиши ва талон-тарож қилиниши ҳолатларининг қуйидаги йўллар билан профилактикасини таъминлаш ва уларнинг олдини олишдан иборат:
тизимдаги муассаса ва ташкилотларнинг харажатлар сметасини режалаштириш ва унинг ижроси, бюджет ҳисобини юритилиши, тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан мониторинг қилиш;
тизимдаги муассаса, ташкилотлар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомиллаштириш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар тайёрлаш;
аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тизимдаги муассасалар ва ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.
12. Хизмат ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Вазирлик буйруқлари ва топшириқларини амалга оширилишини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади;
бошқарув қарорлари қабул қилиш мақсадида мактабгача таълим тенденциялари тўғрисида Вазирлик раҳбарияти учун ахборотни тўплайди, умумлаштиради ва таҳлил қилади;
Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини ноқонуний сарфланиши ва талон-тарож қилиниши ҳолатларининг профилактикасини ташкил этади;
тизимдаги муассаса ва ташкилотларнинг харажатлар сметасини режалаштириш ва унинг ижроси устидан мониторингини амалга оширади;
бюджет ҳисобининг юритилишини устидан мониторинг ишларини амалга оширади;
тендер (танлов) савдоларининг ўтказилиши ва шартномалар тузилиши устидан мониторингини амалга оширади;
дебитор ва кредитор қарздорликларнинг асослилигини ўрганади;
нодавлат мактабгача таълим муассасалари томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун Давлат бюджети маблағларидан қоплаб бериладиган ойлик компенсация тўловларининг мақсадли сарфланишини назорат қилади;
нақд пул маблағлари, товар-моддий бойликларни ҳамда бошқа активларни сақланиши ва ҳолатини мониторинг қилади;
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, хизмат сафари тўловларининг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида молиялаштирилиши ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мониторинг ишларини амалга оширади;
бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради;
Ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |