ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИЧКИ АУДИТ ВА МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТ ХИЗМАТИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
Тошкент 2017 йил
Ички аудит ва молиявий назорат хизмати тўғрисида
Н И З О М
_____________________________________________________________________________
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) Ички аудит ва молиявий назорат хизматининг (кейинги ўринларда Хизмат деб аталади) мақоми, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш қоидаларини тартибга солади.
2. Хизмат Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси ва вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларида сони 2-3 штат бирлигидан иборат ички аудит ва молиявий назорат бўлимлари (кейинги ўринларда ҳудудий бўлимлар деб аталади) ташкил этилади, бўлим ходимлари Вазирлик номенклатураси хисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппаратининг ички аудит ва молиявий назорат хизматига бўйсунади ва ҳисобот беради.
3. Вазирлик ички аудит хизмати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирига бўйсунади ва хисобот беради.
4. Хизмат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 21 августдаги №ПҚ-3231-сон Қарорига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 929-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисида”ги Низомга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
5. Хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирликнинг директив ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Хизматнинг асосий тамойиллари қонунийлик, мустақиллик, беғаразлик, натижаларининг ишончлилиги ва холислиги, касбий маҳорат ва махфийлик ҳисобланади.
7. Хизмат Вазирлик тизимидаги муассаса ва ташкилотларда ички аудит ва молиявий назоратни ўтказишда шунингдек, ички аудит ва молиявий назорат натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлашда мустақилдир.
8. Хизмат ўз ваколати доирасида қонунни бузиш ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида Вазирлик тизимидаги ташкилот ва муассасаларга киритган тақдимномалари ташкилот ва муассасалар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
9. Хизмат ходимларини Вазирликнинг бошқа таркибий бўлинмаларига тегишли бўлган ишларга, шунингдек унинг ваколатига кирмайдиган дастур ва лойиҳаларни тайёрлаш ёки амалга оширишга жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
10. Хизмат юридик мақомга эга эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |