Тошкент 2017 йил Ички аудит ва молиявий назорат хизмати тўғрисида


-боб. Хизматнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги



Download 67 Kb.
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi67 Kb.
#254745
1   2   3   4
Bog'liq
Ички аудит хизмати Намунавий низоми 22.12.2017й.

3-боб. Хизматнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

13. Хизмат ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:


Вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари ва тизимдаги муассаса ва ташкилотлардан ички аудит ва молиявий назоратни амалга ошириш юзасидан зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;
назорат объектларининг электрон маълумотлар базаси ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
Вазирнинг рухсати билан бошқа давлат молиявий назорат органлари, Вазирлик ва идораларнинг ички аудит ва молиявий назорат хизматлари билан ахборот алмашиш;
молиявий назоратини амалга оширишда махсус касбий билимларни талаб этадиган масалаларни кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини эксперт сифатида жалб этиш;
назорат объектининг мансабдор ва бошқа масъул шахслардан аудит
ва молиявий назорат тадбири жараёнида пайдо бўладиган масалалар бўйича тушунтиришлар беришни талаб қилиш;
назорат объекти мансабдор ва бошқа масъул шахсларининг тушунтиришлар бериш ва назорат тадбири натижалари бўйича расмийлаштириладиган ҳужжатларни имзолашдан бош тортганликлари тўғрисидаги далолатномани тузиш;
зарур ҳолларда, касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар ва бошқа биноларни муҳрлаш, қалбакилаштириш, сохталаштириш ва бошқа суистеъмолликлар аломатлари аниқланган тақдирда эса назорат объекти тегишли ҳужжатларини олиб қўйиш, шунингдек назорат объекти мансабдор шахсларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китобларни хатловдан ўтказилишини талаб қилиш;
аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тизимдаги муассасалар ва ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
тизимдаги ташкилот ва муассасалар, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари раҳбарларига бюджет ҳисоби ва ҳисоботи тизимини такомиллаштириш, асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик, бюджет интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан товарлар, иш ва хизматларни харид қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг ходимлари таркибини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тавсиялар бериш;
Хизмат ходимлари таркибини шкаллантириш бўйича тавсия бериш;
Хизмат қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
14. Ички аудит хизмати:
ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Хизматга юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Вазирлик фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича Хизмат ишини ташкил этиш;
Вазирлик томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси
ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Вазирлик томонидан қабул қилинадиган мактабгача таълим соҳасидаги буйруқларнинг тайёрланиши сифати ва экспертизадан ўтказилиши;
мактабгача таълимни ривожлантириш, шунингдек, мактабгача таълим соҳасида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
ва улардаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ҳудудий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан амалга оширилишини ташкил этиш учун жавоб беради.



Download 67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish