«Бир марта юз берган нарса иккинчи марта бўл-
маслиги мумкин. Аммо икки бор юз берган нарса
учинчи марта,
албатта, бўлади».
Улар отларга минишди.
– Сенга тушлар ҳақида бир ривоят айтиб бермоқчи-
ман, – деди Алкимёгар. – Яқинроқ юр.
Йигитча итоат қилди.
– Хуллас, бундай, Қадим Римда, Тиберий ҳукмрон-
лиги замонида бир марҳаматли одам бўлган экан,
унинг икки ўғли бор экан. Бири жангчи бўлибди ва
салтанатнинг энг узоқ бир гўшасида хизмат қилиш
учун жўнаб кетибди. Иккинчиси эса бутун Римни
ҳайратга соладиган шеърлар ёзар экан.
Кунлардан бир кун чол туш кўрибди, тушида осмон-
дан фаришта тушиб, унинг ўғилларидан бирининг сўзи
173
бутун дунёга машҳур бўлишини ва уни инсоният кўп
асрлар такрорлаб юришини башорат қилибди. Чол бу
бахтдан йиғлаб юборибди: тақдир унга улуғ марҳамат
кўргизган, фақат оталаргина ҳис қилиши мумкин бўл-
ган олий қувончни ҳадя этган эди.
Кўп ўтмай у дорулфанодан дорулбақога рихлат
қилибди – бир гўдакни арава остидан қутқараман
деб, ўзи ғилдирак тагига тушиб қолибди. Умрини
тоат-ибодатда ўтказгани боис тўппа-тўғри Арши
аълога кўтарилибди ва у ерда тушига кирган фа-
риштани учратибди.
– Сен мўмин ва меҳрли инсон эдинг, – дебди фа-
ришта унга. – Ҳаётинг муҳаббатли, ўлиминг фази-
латли бўлди. Истаган тилагингни ижобат қиламан.
– Ҳаёт ҳам мендан мурувватини аямади, – дебди
чол. – Сен тушимга ташриф буюрганингда, бутун
саъю ҳаракатларим зое кетмаганлигини англадим.
Энди ўғлимнинг шеърлари авлодлардан-авлодларга
ўтади. Ўзим учун сўрайдиган нарсам йўқ. Ҳар қандай
ота ўзи боқиб тарбиялаган, ўқитган фарзандининг
шуҳратидан ғурурланиб юради. Шунинг учун узоқ
келажакда ҳам ўғлимнинг сўзлари такрорланаёт-
ганини эшитсам, девдим.
Фаришта унинг елкасига қўлини қўйди ва шу лаҳ-
задаёқ икковлари ҳам олис келажакда ҳозир бўлди-
лар – улкан шаҳар, номаълум тилда гаплашаётган
минг-минглаб одамлар.
Қувончдан чолнинг кўзларига яна ёш келди.
– Ўғлимнинг шеърлари асрлар оша яшашига
ишонар эдим, – деди чол кўзларидан шашқатор ёш
оқаркан. – Айт-чи, бу одамлар ўғлимнинг қайси мис-
раларини такрорлаб юришибди.
Фаришта чолни авайлаб курсига ўтқизди ва ёнига
ўзи ҳам ўтирди.
– Сен айтаётган шеърлар бутун Римда машҳур
бўлди, уларни ҳамма севиб тинглар ва завқу шавққа
174
тўлардилар. Аммо Тиберий салтанати завол топ-
ди ва шеърларни ҳам унутдилар. Одамлар сенинг
ўғлингнинг – лекин жангчи ўғлингнинг сўзларини
такрорлаяптилар.
Чол фариштага ҳайрат ва ҳайрон нигоҳларини
қадади.
– У энг чекка вилоятлардан бирида хизмат қилди,
– деб давом этди фаришта. – Юзбошилик мартабаси-
га эришди. У ҳам сенга ўхшаб адолатли ва меҳрибон
эди. Кунлардан бирида унинг қулларидан биттаси
касал бўлиб қолди, уни ўлим ўз оғушига олишга чоғла-
наётган эди. Сенинг ўғлинг ҳозиқ бир табиб пайдо
бўлганини эшитди ва уни излаб йўлга тушди. Йўлда
эшитдики, У – Худонинг Ўғли экан. Ўғлинг У шифо
бахш этган одамларни кўрди, Унинг таълимотини
эшитди ва римлик юзбоши бўлса-да, Унинг динига
кирди. Ниҳоят, бир куни тонг чоғи Унга рўбарў бўлди
Do'stlaringiz bilan baham: |