Тошкент 2017 Èáëèñ âà Ïðèì õîíèì



Download 1,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/17
Sana22.02.2022
Hajmi1,95 Mb.
#93655
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17
Bog'liq
Пауло Коэльо-Иблис ва Прим хоним

«Менинг баъзи асарларим китоб дўконининг ба-
диий адабиётлар бўлимида, баъзилари фалсафа бў-
лимида туришини хоҳлардим, лекин асло эзотерика 
бўлимида эмас. Мен буни тортинмасдан, уялмасдан, 
ғурур билан айта оламан».
Мана, муаллифнинг ҳаёти билан қисман танишиб 
чиқдингиз ва Сизда «Алкимёгар Пауло Коэлонинг ўзи 
эмасми», деган фикр туғилиши мумкин. Бу саволга 
ҳам муаллифнинг ўзи жавоб беради:
«Дарҳақиқат, китобларимнинг қаҳрамонлари – 
менинг ўзим. Лекин «мен ўзим» деб айта олмайдиган 
ягона қаҳрамоним бу – Алкимёгар. Чунки Алкимёгар 
Ҳамма Нарсани англаган, мақомга эришган одам
мен ҳамма нарсани билмайман, кўп илмлар менга 
номаълум. «Алкимёгар»да мен чўпон йигитчаман, 
чинниворлар сотувчисиман, ҳатто Фотимаман. Китоб-
ларимда битта-яримта ўйлаб топилган ҳолатлар бор, 
лекин асарларим тўқиб ёзилмаган. Ўша воқеаларнинг 
ҳаммаси юз берган, бошимдан ўтказганман».
«Алкимёгар»ни турли дин ва турфа миллат ва-
киллари севиб ўқияпти, у ҳақда китоблар ёзиляпти, 
таҳлил ва талқинларнинг охири кўринмайди. Бош 
сабаб – ҳар бир Китобхон у ердан ўзини топяпти: ким-
дир Фотима, кимдир Сантяго, кимдир чинниворлар 
сотувчиси, кимдир Туякаш, кимдир мовутчининг қизи, 
яна кимдир Сантягонинг отаси. Орзулар ва армонлар, 
муҳаббат ва айрилиқ, омад ва мағлубият қоришиқ умр-
ларининг мазмунини излашяпти. Ҳаётлари давомида 


188
Худо юборган, ўзлари эътибор бермаган аломатлар-
нинг сарҳисобини қилишяпти. Қалбларига қачондан 
буён қулоқ солмай қўйганларини эслашяпти. Ана шу 
– тирикликка чорлов, ана шу – руҳнинг уйғонишига 
даъват эмасми! Худди шу фазилати туфайли ҳам ўз-
бек китобхонлари «Алкимёгар» ни севиб ўқишларига 
ишонаман.
Қолаверса, роман бизнинг халқ қиссаларимиз каби 
ровиёна бир услубда ёзилганлиги, Сантягонинг йўли 
сўфийликдаги тариқат йўли сингари ўзидан бошланиб 
ўзида ниҳоя топиши, Маликсиддиқнинг Хўжаи Хи-
зирга ўхшаб, Сантягонинг йўлида турли қиёфаларда 
рўбарў бўлиши каби миллатимизнинг маънавий дунё-
сига, эътиқодига яқин жиҳатлари боис ҳам хал қимиз 
меҳрини қозонишига имоним комил.
Балки «Алкимёгар»нинг ўзбек тилида бирданига 
учта таржимаси пайдо бўлиши ҳам бизнинг ихтиёри-
миздан ташқари рамзий бир ҳодисадир. Ўзбек ада-
биётининг забардаст олими ва таржимони, ҳурматли 
устозим Озод Шарафуддинов, таниқли адабиётшунос, 
фидойи журналист Аҳмад Отабоевлар таржималарига 
камоли эҳтиром ила мазкур таржимани бир уриниш, 
деб ҳисоблашларини истар эдим. Албатта, йўл қўйил-
ган сакталиклар борасида устозлар, адабиётшунослар 
ва китобхонлар ўз мулоҳазаларини аямасликларидан 
умидворман.
Азиз САИД



Download 1,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish