Педагогик технология – бу ўқув жараёнини лойиҳалаб, шу лойиҳа асосида ташкил этиладиган, аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамда ушбу мақсаднинг натижаланишини кафолатловчи педагогик фаолият жараёнининг мазмунидир.
Ўқитиш технологияси – ўқув машғулотининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, кутиладиган натижаларни олдиндан аниқлаштириш, ҳар босқичда қўлланиладиган шакл, метод ва воситаларни тўғри танлаб олиш, ўқитувчи ва таълим олувчининг вазифаларини ойдинлаштиришга қаратилган алгоритмик кетма-кетлик.
Тарбия технологияси – тарбия натижаларига асосланиб, унинг мақсад ва вазифаларини ойдинлаштириш, мазкур жараёнининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, шакл, метод ва воситаларини аниқ белгилаб олишга қаратилган тизимли жараён.
Идентив ўқув мақсади – технологик жараённинг асосий компоненти бўлиб, кутиладиган натижага айнан мос келадиган ўқув мақсадидир.
Интерактив метод – ўқув жараёнининг таркибий қисми бўлиб, бир вақтнинг ўзида ҳам ўқитувчи, ҳам таълим олувчини фаоллаштиришга йўналтирилган ўқитиш услублари мажмуи.
Услуб деб – мақсадга эришишда қўлланиладиган тадбир ва чораларга айтилади. Инсон бу усул ва услубларни маълум бир тартибда қўллайди.
График органайзерлар – ўқув жараёнида қўйилган мақсадга эришишда ёрдам берувчи чизма, жадвал, графиклар мажмуи. Агар график органайзерларни ўқитувчи тайёр (тўлдирилган) ҳолда қўлласа восита вазифасини, таълим олувчиларнинг машғулот мавзусига доир билимларини мустаҳкамлаш ва фикрлашини ривожлантириш мақсадида ишлатилса метод вазифасини бажаради.
Ҳар бир ўқув фани бўйича, масалан, математика фани бўйича таълим технологияси қуйидагиларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилади:
таълим технологиясини ишлаб чиқиш қоидалари.
таълим мақсадни белгилаш. Бу ўз ичига: ўқув фанининг тузилиши ва мазмунини аниқлаш ҳамда фан бўйича ўқув ахборотининг ҳажми ва мураккаблигини аниқлашни олади.
Таълим технологиясининг умумий мақсади қуйидаги даражалар асосида ойдинлашади:
таълим муассасасининг мақсади ҳамда ўқитувчининг методик фаолияти мазмунини аниқлаштириш;
ўқув предмети (бўлим)нинг мақсади;
ушбу модул (ўқув унсури)нинг мақсади ва унинг таълим олувчилар фаолиятидаги алоҳида модулга ҳам, унинг ташхис қилинадиган охирги натижаларига ҳам ўтказилади.
Ўқитувчининг самарали фаолият кўрсатишга ундовчи таълим технологияси дарснинг методик ишланмасидан фарқли ўлароқ, таълим олувчилар фаолиятига нисбатан йўналтирилган бўлиб, у уларнинг шахсий ҳамда ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятларини ҳисобга олган ҳолда, улар томонидан ўқув материалларини мустақил ўзлаштиришлари учун зарур шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади. Педагогик технологиянинг асосий моҳияти − таълим олувчи шахсини ривожлантириш орқали таълим мақсадига эришишни таъминлашдан иборат.
Таълим технологиясининг концептуал асосларида:
ўқув фанининг мақсади, вазифалари ва долзарблиги, ўқув фани бўйича ўқув фани дастурига мос дарс соатларининг ҳажми ва фаолият турлари бўйича тақсимланиши;
ўқув фанининг мазмуни: ўқув фанининг ўқув фани дастурига мос равишда ўқув фанининг мавзуий мазмуни изчил баёни ёритилади.
Ўқув машғулотларида таълим технологияларини ишлаб чиқишнинг концептуал асослари сифатида ўқитиш, коммуникация, ахборот ва бошқарувнинг усул ва воситаларини танлаш ишини амалга ошириш асосида ётувчи таълим жараёнини лойиҳалаштиришнинг концептуал ёндашуви белгиланади.
Ўқув машғулоти таълим технологиясини режалаштириш ва лойиҳалаштириш қоидалари қуйидагиларни ўз ичига олади (Таълим технологиясини ишлаб чиқишда ўқитувчи фаолиятининг кетма-кетлиги):
таълим технологияси тамойиллари асосида ўқув жараёнини режалаштириш;
таълим технологияси тамойиллари асосида ўқув жараёнини лойиҳалаштириш;
таълим жараёнида таълим олувчилар билан ҳамкорликдаги фаолиятини босқичма-босқич амалга оширишни аниқлаш;
таълим жараёнинг ташкилий-дидактик таъминотини ишлаб чиқиш.
Юқоридагилардан келиб чиқиши керак бўлган асосий натижа қуйидагилардан иборат:
таълим технологияси модели;
ўқув машғулотининг технологик харитаси;
ўқув машғулоти технологик харитасига иловалар, яъни ўқув-услубий, тарқатма ва дидактик материаллар.
Қуйида буларни алоҳида-алоҳида қараб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |