Тошкент – 2016 Тожиев М


ўргатиш: ўқитиш мақсадини амалга ошириш бўйича ўқитувчининг тартибланган фаолияти; ўрганиш



Download 1,69 Mb.
bet4/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

ўргатиш: ўқитиш мақсадини амалга ошириш бўйича ўқитувчининг тартибланган фаолияти;
ўрганиш: англаш, машқ қилиш, ва эгалланган тажрибалар асосида хулқ-атвор ва фаолиятнинг янги шаклларини эгаллаш жараёнии;
ўқитиш: қўйилган мақсадга эришишга йўналтирилган ўқитувчи билан таълим олувчиларнинг тартибланган биргаликдаги ҳаракати;
таълим: ўқитиш жараёнида эгалланадиган билим, кўникма, малакалар, фикрлаш усуллари тизими;
билим: маълум бир фанни назарий ўзлаштиришни акс эттирадиган инсон ғоялари йиғиндиси;
кўникма: эгалланган билимларнинг аниқ хатти-ҳаракатдаги ифодаси, ўзлаштирилган билимларни амалиётга қўллаш усулларини эгаллаши;
малака: – автоматлашган, бирор бир усул билан бехато бажариш, кўникманинг такомиллашган даражаси;
мақсад: ўқитишнинг нимага қаратилганлиги, унинг кучлари келгусида қай йўсинда сафарбар этилиши;
мазмун: ўқитиш жараёнида эгалланиши лозим бўлган илмий билим, амалий кўникма ва малакалар, фаолият, фикрлаш усуллари тизими;
ташкил этиш: қўйилган мақсадга эришиш учун унга зарурий шаклни тақдим этадиган, аниқ мезонлар бўйича тартибланган дидактик жараён;
шакл: ўқув жараёнининг ташқи ифодаси, унинг ички моҳияти, мантиқий мазмуни учун қобиқ;
метод: ўқитишнинг мақсад ва вазифаларига эришиш (амалга ошириш) йўли;
восита: янги ўқув материални ўзлаштириш ёки мустаҳкамлаш жараёнида ўқитувчи ва таълим олувчилар томонидан фойдаланиладиган объектлар;
натижа: ўқув жараёнининг сўнгги маҳсули бўлиб, у олдиндан белгиланган мақсадларнинг амалга ошганлик даражасини кўрсатади.
Таълимни технологиялаштириш – бу ўқитиш жараёнига технологик ёндашиш асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва самарали воситаларини татқиқ қилувчи ва қонуниятларни очиб берувчи педагогик йўналишдир.
Таълимга технологик ёндашиш – бу маълумот ва таълим мазмунини атрофлича таҳлил қилиш йўли билан ўқув-тарбия жараёнининг умумий, хусусий мақсадларини таҳлил қилиш, ўқитувчи ва таълим олувчи мақсадларининг бирлашган нуқталарида (ўқитиш ва ўқиш мақсадлари) таълимнинг дидактик мақсадини белгилаш асосида таълимни лойиҳалаш ва амалга ошириш йўллари орқали кўзланган мақсадга эришишдир.
Умуман, таълим технологияси ҳақида гап кетганда, ўзаро боғлиқ бўлган қуйидаги ҳодисаларни бир-биридан фарқлашга эҳтиёж туғилади:
таълим жараёнини лойиҳалаш;
лойиҳани амалга ошириш;
таълимнинг жорий ва оралиқ натижаларига кўра лойиҳага тузатиш ва ўзгартиришлар киритиш;
таълимни такрорлаш ва якуний назорат қилиш.
Юқоридаги ҳодисаларнинг биринчи ва иккинчиси анъанавий таълим тажрибасида ҳам учрайди. Замонавий таълим технологиясининг анъанавий таълим тизимидан фарқи шундаки, таълим натижаси ва унинг эталон даражасида бўлиши доимо ўқитувчи ҳамда таълим олувчининг диққат марказида туради. Ўқитувчи таълим натижасини тез-тез текшириб, ҳамда у ўзлари эришган ютуқлардан огоҳ қилиб, таълим олувчилар ўзлари эришган ютуқ ва камчиликларни англаб, ютуқларини янада кўпайтиришга, камчиликларини эса бартараф этишга ҳаракат қилади. Таълим олувчилар таълимнинг зарурийлигини улар таълим жараёнининг ҳақиқий субъектига айланган пайтида сезишади.
Кейинги вақтларда “методика” тушунчасини “технология”дан устун қўйишга уринишлар юзага келмоқда. Аслида, ушбу бахсли масалани педагог-дидактларимиз томонидан умумий махражга келтириш вақти келди. Бир томондан олиб қаралса, методика – бу метатехнологиядир. Агар мазкур тушунчани ўқув жараёнига татбиқ этадиган бўлсак, ўқув жараёни, унинг мақсади, вазифалари, мазмуни, шакли, метод ва воситаларини белгилашга доир умумий талаблар мавжуд. Ҳар бир ўқув машғулотини амалга ошириш маълум белгиланган алгоритмик кетма-кетликка асосланади. Методика, ана шу алгоритмик кетма-кетликнинг умумий ва хусусий қоидаларига асосланишни талаб этади.
Ўқитувчи ўқув мақсадига асосланган ҳолда ҳар бир ўқув машғулотини ўтказиш технологиясини эркин танлаши мумкин. Яъни, ҳар бир машғулотда олдиндан кутилаётган натижага мос ҳолда ўқув босқичларини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, ҳар бир босқичда қўлланиладиган шакл, метод ва воситаларни танлаб олиш имконияти юзага келади.
Аслида “Методика” ҳам, “технология” ҳам ўқитувчи ва таълим олувчи фаолиятини яхлитликда ташхис этади. Аммо, технология методикадан фарқли равишда ҳар бир босқичда ўқитувчи ва таълим олувчи фаолияти мазмунини алоҳида-алоҳида ойдинлаштиради. Ҳар бир босқичда эришилган натижаларни ташхис этиб, ўз вақтида коррекциялаш имконини беради. Бу таълимга технологик ёндашувнинг энг асосий характерли томонидир.
Методика” ва “технология” тушунчаларининг баҳс доираси билан ҳам боғлиқликда айрим фарқли жиҳатларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Жумладан, методик тизим(система) “Нима учун ўқитиш керак?”, “Нимани ўқитиш керак?”, “Қандай ўқитиш керак?”, ”Қаерда ўқитиш керак?” “Нима ёрдамида ўқитиш керак?” каби саволларга жавоб излайди, технология эса, “Қандай тарзда самарали ўқитишга эришиш мумкин?” деган саволни марказга қўяди. Методика ўқув жараёнини қандай тарзда ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини назарда тутса, технология қай йўсинда ўқув жараёнини энг қулай, мақбул тарзда амалга оширишга диққат-эътиборни қаратади.
Реал таълим амалиётида эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир муҳим масала “метод” ва “технология” тушунчаларини бир хил мазмунда қўлланилаётганидир. Бунинг асосий сабабларидан бири, педагогик технологияга доир адабиётларда “метод” тушунчасининг ўрнига “технология” сўзини қўйиб ишлатилиш ҳолати кўп учрайди.
Бизга маълумки, инсон муаяйн мақсадга эришиши учун бир қатор методлардан фойдаланади. Анъанавий дидактика ва методикада “Таълим усуллари”, “Таълим методлари” деб юритилмоқда. “Метод” тушунчаси халқаро тушунча бўлиб, меъёрий ҳужжатларда ҳамда педагоглар жамоатчилик томонидан кенг қўлланилгани учун ушбу тадқиқот ишида ҳам “метод” ва “усул” тушунчаларни бир маънода қўлланилди.
Маълумки, “метод” – мақсадга эришиш йўли сифатида яхлит таълим жараёнининг алоҳида элементи ҳисобланади. Агар интерактив методларни “технология” сўзи билан ифода этаётган мутахассислар, уларни қўллашни босқичма-босқич амалга оширилишини назарда тутиб, шундай ёндашувга асосланаётган бўлсалар, бундай назарий-методологик асос дидактик нуқтаи- назардан мутлақо хато. Чунки, технологик жараён икки босқичдан: “режалаштириш” ва “лойиҳалаш” босқичларидан ташкил топади.
Юқоридаги фикрларни умумлаштириб айтганда, таълим технологияси – ўқитиш методикаси асосида қурилиб, унинг қонуниятлари, тамойиллари, шакл, метод ва воситаларига, кутиладиган натижаларга асосланган ҳолда ўқитиш жараёнининг ҳар бир босқичини алоҳида-алоҳида лойиҳалаш, лойиҳага мувофиқ ўқитувчи ва таълим олувчи фаолиятини аниқ белгиланган кетма-кетликда амалга оширишнинг самарали техникасидир.
Педагогик технология доирасида юзага келган атамаларни тўғри қўллаш мақсадида, биз томондан берилган таърифни бериб ўтишга ҳаракат қиламиз.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish