Тошкент – 2016 Тожиев М



Download 1,69 Mb.
bet31/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Дарсга тайёрланиш
Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги икки босқичда амалга оширилади.

  1. Дарсга умумий тайёргарлик.

Ўқитувчининг дарсга умумий тайёргарлиги доимий равишда амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
Давлат таълим стандарти, малака талаблари, таянч ўқув режа, ўқув фани дастурлари ва уларга берилган тушунтириш хатларини ўрганиб чиқиши;
ўқув фанига оид янги илмий-методик адабиётлар билан доимий равишда танишиб бориши;
ўз фани соҳасида янги маълумотларни тўплаш, муаммоли масала ва топшириқларни, тест материалини жамлаш;
ҳар бир дарсда қўлланилиш мумкин бўлган кўргазмали материаллар ва ўқув жиҳозларини тўғри танлай олиши ва улардан ўринли фойдаланиши;
илғор педагогик тажрибаларни доимий равишда ўрганиб бориши орқали ўз билимларини кенгайтириб бориши;
компьютер техникасидан дарс жараёнида фойдалана олиш маҳоратини ошириб бориши, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, ZiyoNET ахборот порталига жойлаштирилган маълумотлардан самарали фойдалана олиши талаб этилади.
2. Дарсга кундалик тайёргарлик.
Ўқитувчининг дарсга кундалик тайёрланиши дарсни ташкил этиш, таълим олувчиларга бериладиган билим, кўникма ва малакаларни қай даражада ўзлаштиришини таъминлайди. Дасрга тайёрланиш алгоритми (қоидалар мажмуи) барча омиллар, ҳолатларни ҳисобга олиш ва кафолатлайдиган изчил тадбир бўлиши зарур. Шунинг учун, ўқитувчи ҳар бир дарсга тайёрланишда қуйидаги тавсияларга риоя қилиши лозим:
а) Дарсга тайёрланишдан олдин қуйидагиларга эътиборини қаратиши зарур:
Дарсда таълим олувчи шахсини ривожлантириш учун аввало, унинг идрокини кучайтириш ва хотирасини мустаҳкамлаш асосида ўқув материалларининг хотирада сақланишини таъминлаш зарур. Дарснинг мақсадига эришиш учун ўқув материалларини тўғри танлаш, бунда таълим олувчиларнинг билим савиясини ҳисобга олиш ва дарсни жиҳозлашга жиддий эътибор бериш, ўқув материаллар таълим олувчиларга тушунарли бўлиши учун таълимнинг метод ва услубларини тўғри танлаши ҳамда ўринли қўллай олиши муҳимдир.
Дарс ўқитувчига катта маъсулият юклайди. Шуннинг учун ҳар бир дарсга пухта тайёрланиш тажрибали ўқитувчи учун ҳам ёш ўқитувчи учун ҳам бир хил масъулият юклайди. Бунда ҳар бир таълим олувчи шахсини ҳар томонлама чуқур ўрганиши талаб этилади.
Чунки, таълим олувчи шахси таълим-тарбия жараёнида кўзланган мақсадга эришишнинг асоси ҳисобланади.
Шунинг учун, биринчидан, ўқитувчи синф жамоасининг қуйидаги ўзига хос бўлган хусусиятларига эътибор қаратиш лозим:
таълим олувчиларнинг билими ва ўзлаштириш савияси;
таълим олувчиларнинг фанга бўлган муносабати;
синфнинг ишлаш тезлиги;
билим, кўникма ва малакаларнинг шаклланганлиги;
турли ўқув жараёнига муносабати;
таълим олувчиларни интизоми.
Иккинчидан, ҳар бир таълим олувчининг индивидуал ҳусусиятларни эътиборга олиш зарур:
нерв тизими турларининг шаклланганлик даражаси;
ўзаро фикр алмашуви;
ҳиссиётга берилувчанлиги;
янги материални таълим олувчилар томонидан қабул қилишни бошқариш;
ёмон кайфиятни тарқатиш йўлларини билиш;
ўзининг билим ва қобилиятига ишониш;
таълимнинг турли дидактик воситаларининг ишлаш тамойилларини ва улардан тўғри ҳамда ўринли фойдаланишни билиш.
Ўқитувчи олдида турган асосий вазифалардан яна бири таълим олувчиларга бериладиган таълим-тарбия сифатини ошириш, уни янада ривожлантириш ва юқори босқичга кўтаришдан иборатдир.
Демак, ўқитувчи ҳар бир дарсни режалаштирганда дарсни юқори савияда ўтишини таъминлаш учун етарли даражада дарс ишланмасини батафсил тузиши, аниқ вазиятларни эътиборга олган ҳолда дарсларни турли шаклларда ўтказиши талаб этилади.
Ўқитувчи томонидан дарсга кундалик тайёргарлик қуйидаги босқичларда амалга оширилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
тавқим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт аниқлаштириб олинади;
Давлат таълим стандарти ва ўқув фани дастуридан ўтилаётган мавзу юзасидан таълим олувчида қандай тушунчалар, яъни, ушбу мавзу бўйича қандай билим, кўникма ва малакалар шакллантирилиши лозимлиги аниқланади ҳамда шу асосда дарс мақсадлари аниқланади;
мазкур дарсда фойдаланиладиган таълим воситалари (техник воситалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар, адабиётлар) аниқланади ҳамда дарсга тайёрлаб қўйилади;
дарснинг структураси, тури, методлари ва ўқитиш услублари белгилаб олинади;
фанлараро боғланиш имкониятлари аниқланади ва ундан дарс жараёнида фойдаланиш йўллари белгилаб олинади;
ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг дарсдаги ҳамкорликдаги фаолиятлари режалаштирилади;
таълим олувчиларнинг дарсдаги мустақил фаолиятлари ҳажми белгилаб олинади;
дарсда эгалланган билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш усул ва шакллари белгилаб олинади;
уй вазифасини ҳажми белгилаб олинади;
дарсни якунлаш шакллари белгилаб олинади;
белгиланган талаблар асосида юқоридагиларга асосланган ҳолда дарс ишланмаси тайёрланади.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish