Тошкент – 2016 Тожиев М


Математика ўқитишнинг тарбиявий мақсади ўз олдига қуйидагиларни қўяди



Download 1,69 Mb.
bet52/87
Sana28.06.2022
Hajmi1,69 Mb.
#717065
TuriМонография
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   87
Bog'liq
МонографНашр-03.04.2017-2

Математика ўқитишнинг тарбиявий мақсади ўз олдига қуйидагиларни қўяди:
a) Ўқувчиларда илмий дунёқарашни шакллантириш.
Бу билиш назарияси асосида амалга оширилади.
b) Ўқувчиларда математикани ўрганишга бўлган қизиқиш­ларни шакллантириш ва уни янада ривожлантириш.
Математика дарсларида ўқувчилар дастлабки дарсларданоқ мустақил равишда хулоса чиқаришга ўрганадилар. Улар бунга ўз кузатишлари ва шу кузатишлари орқали мантиқий тафаккур қилишга ўрганиш натижасида хулоса чиқарадилар. Чиқарилган барча хулосалар математик қонуниятлар билан тасдиқланади.
Математика ўқитувчисининг вазифаси ўқувчиларда мустақил мантиқий фикрлаш қобилиятларини шакллантириш билан бир вақтда уларда математик қонуниятларни ўрганишга бўлган қизи­қишларини тарбиялашдан иборатдир.
c) Ўқувчиларда математик тафаккур ва маданиятни шакллантириш.
Математика дарсларида ўрганиладиган ҳар бир математик хулоса жуда кўп математик тушунча ва қонуниятлар билан ифодаланади ҳамда у қатъийликни талаб қилади. Ўқувчиларда мазкур қонуниятларни босқичма-босқич ўрганиш жараёнида мантиқий тафаккур қилиш ривожланади ва математик хулоса чиқариш маданияти шаклланади. Ўқувчиларда математик маданиятни шакллантиришда бирор математик қонуниятни ифода этадиган фикрларни символик равишда тўғри ифодалай олишлари ва аксинча, символик равишда ифода қилинган математик қонуниятни ўз она тилларида ифода қила олишларига ўргатиш муҳим ўрин тутади.
d) Ўқувчиларда тизим(система)лар назарияси ва ундан келиб чиқувчи объектив борлиққа система(мажмуи)ли ёнда­шув асосида қарашни тарбиялаш.
Ҳар бир ишда тизимлар назариясидан келиб чиқиш, бирин­чидан, ишни бир неча ўн баробар осонлаштиради, баъзи мураккаб ишларда, масалан, кибернетикада замонавий алоқа тизими ва космонавтикада мажмулар назариясини эгалламай туриб, ўша ишни бажариб ҳам бўлмайди. Таълим-тарбия жараёни ҳам ўта мураккаб бўлганлиги туфайли, тизимлар назариясидан фойдаланмай туриб, уни замонавий тарзда амалга ошириб бўлмайди; иккинчидан, тизимлар назарияси ҳар қандай фаолиятни тўғри амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади; учинчидан, тизимлар назарияси муайян нарса ва ҳодисани бошқаларга тушунтиришни осонлаштиради ҳамда бериладиган билимни ўқитувчи томонидан тез тушунтириш, ўқувчи томонидан тез ўзлаштириш ва уларни узоқ вақт эсда сақланишига хизмат қи­лади. Чунки, инсон онг ва тафаккури, унинг тарихий ривожланиши жараёнида тизимлар назарияси қонуниятларига мос равишда шаклланган. Аслида, мажмулар назарияси инсон онгининг табиий фаолиятидан олинган. Бекорга униорганик усул дейилмаган.
Биринчи бор “бутун борлиқ катта ва кичик мажмулардан иборат” − деган фикрни италиялик файласуф Зенон (м.авв.490-430) айтиб кетган. У: “бутун нарса бўлингач, кўплаб бирликларга эга бўламиз. Бу бирликларнинг ҳар бири, ўз навбатида, бир­ликларга бўлинади. Бу жараён чексиз давом этаверади” – деб таъкидлаган. Шу фикрга яқин фикрни қадимга юнон файласуфи Марк Аврелий Антонин ҳам айтган: «Ҳамма нарса бир-бирига чатишиб кетган. Ҳамма ердаилоҳий узвийлик мавжуд. Барча нарсалар умумий тартиб-қоидалар асосида бирлашиб, айнан бир оламни безашга хизмат қилади»[54]. Бу икки аллома фикрларидан бутун дунё чексиз кўп, ўзаро узвий боғлиқ бўлган бутунлик, яъни тизимлардан ташкил топганини англаса бўлади.
Ёндашувнинг қадимги илм-фан ва фалсафада мавжуд эканлигини ҳам кўрса бўлади. Бутун борлиқ қандайдир, ўзаро боғлиқ бўлган қисмлардан ташкил топганлигини Платон, Форобий, Ибн Сино ва бошқа алломалар фикрларида ҳам кўриш мумкин. Мавлоно Жалолиддин Румий ҳам оламнинг заррадан коинот қадар ўзаро вобасталиги, бир-бири билан тортилиб туриши ҳақида айтган. Бироқ оламни ихтиёрий, гоҳо нотўғри англашимиз натижасида, табиатдан берилган мажму ёндашув тафаккуридан ажралиб қолганмиз. Ўзлигимизга, яъни табиий моҳиятимизга қайтиш учун мажмулар назариясини ўрганишимиз шарт.

Download 1,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish