Билиб олинг.
Ҳужжат матни аниқлик, ихчамлик, лўндалик, мазмуний тўлиқлик каби
талабларга жавоб бериши лозим. Бу хусусиятлар ҳужжатчилик тилининг ўзига хос
услуби, сўз қўллаш йўллари, морфологик ва синтактик белгилари орқали
таъминланади.
Хизмат ѐзишмаларида аниқлик ва мазмуний тугаллик фикрни аниқ далиллар
билан асослашга боҚлиқ. Ҳужжатчиликда бундай далил, асослар қуйидагича бўлиши
мумкин:
- расмий қонунлар, битим ва шартномаларнинг тегишли
моддалари, бандларини кўрсатиш. Масалан, «¤зР фуқаролик кодексининг 1135-моддасига
мувофиқ», «Тузилган шартноманинг 3-бандига асосан» каби.
- қонунчилик ѐки келишилган шартлар, адреснинг ўзгарганлигини таъкидлаш. Масалан,
«бошқа шаҳарга кўчиши муносабати билан»;
- рақамли кўрсаткич, ҳисоб-китоблар асосида. Масалан, «давлат рақами 10 S 6260 бўлган
ВАЗ 2107 русумли енгил автомобиль билан»:
47
47
- мантиқий асосларни ифодаловчи «шунга кўра», «муносабати билан», «,,,ганлиги сабабли»,
«,,,,иши учун», «оқибатида», «,,,маслиги туфайли», «шу мақсадда», «гувоҳлик беришича»,
«текширув натижасига биноан» ва ҳ.к.
44-топшириқ. Матнни ўқинг, унинг зарурий қисмларини аниқланг ва тавсифланг.
Таржимаи ҳол
Мен, Собиров Нодир Нозим ўҚли, 1985 йил 27 июнда Бухоро шаҳрида хизматчи
оиласида туҚилдим. Отам - Собиров Нозим вилоят йўл қурилиши бошқармасининг бош
муҳандиси, Онам - Номозова Насиба 18-ўрта мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдилар. Оилада 4
кишимиз. Укам - Насим 7-синфда ўқийди.
1992 йилдан 2002 йилгача Бухоро шаҳридаги 18-мактабда ўқидим. Мактабда синф деворий
газетаси муҳаррири бўлдим. Она тили ва адабиѐт фанларига жуда қизиқаман. Бу фан бўйича
вилоят олимпиадасида 2-ўринни эгаллаганман. Теннис бўйича республика мусобақаларида
фахрли ўринларни олганман.
9-синфни тугатиб, 2002 йилда Бухоро давлат университетининг академик лицейига ўқишга
кирдим.
Менинг турар жойим: Бухоро шаҳри, Янгиер кўчаси, 51-уй.
(имзо) Н.Собиров.
2002 йил 21 май
35-машқ. £уйидаги сўз ва сўз бирикмаларини дафтарингизга кўчиринг ва маъноларини
изоҳланг, сўнгра улар иштирокида гаплар тузинг.
Деҳқон оиласида туҚилдим, савдо уюшмаси раиси, бўлим мудири вазифасида ишлайди,
мактабни тамомладим, ўқишга кирдим, лавозимда ишладим, аъзосиман, қатнашаман,
уйланганман, турмуш ўртоҚим, жамоат иши, сайланганман.
45-топшириқ. Ижтимоий келиб чиқиши ва ижтимоий аҳволи бирикмаларининг маъносини
изоҳланг. ¤зингизнинг ижтимоий келиб чиқишингиз ва ижтимоий аҳволингиз тўҚрисида кичик
матн тузинг.
36-машқ. Ариза намунасидаги бўш ўринларни тўлдириб, дафтарингизга кўчиринг.
Ажратилган сўзлар маъносини изоҳланг.
48
48
Тошкент давлат педагогика
университет,,, ректори
проф. Б.ў.£одировга
... факультети... II курс талаба,,,
Самад £осимовдан
А р и з а
Мен «Умид» жамҚарма... танловида . . . натижаларга эриш,,, имтиѐзли ўринни қўлга
кирит... . Шунинг . . . «Умид» жамҚармаси мен... Америка £ўшма . . . га ўқиш учун
йўлланма беришга . . . қилди.
¤қишимни Америк . . . Штатлари... Колифорния университети... тарих факультетида . . .
эттириш учун рухсат . . .ни сўрай... .
(имзо) С.£осимов
2002 йил 28 май
Do'stlaringiz bilan baham: |