Тошбоев Ш. О. 17 Болалар анестезиологияси



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/41
Sana04.07.2022
Hajmi0,73 Mb.
#739162
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Боларар анестезия си (2)

6.
 
Меъѐрий қон айланишини қувватлаб туриш. 
Болалар қон 
йўқотиш ва гиповолемияга айниқса сезувчан бўладилар. Чунки уларда қон 
томирлар хажмига нисбатан юрак насос функциясининг компенсатор 
имкониятлари камдир. Шунинг учун аъзолар перфузиясини мўътадил 
даражада ушлаб туриш учун миокарднинг қисқариш қобилияти, қон 
томирлар тонуси ва айланиб юрувчи қон хажмини операциядан олдинги 
даврда пухталик билан меъѐрлаштириш лозим. Кўпчилик анестезиологлар 
ўз амалиѐтларида қон кетиш хажмини аниқлаш учун гравиметрик усулдан 
фойдаланадилар, бунинг учун барча ишлатилган операцион материаллар 
вазни ўлчанади, хосил бўлган йиғиндининг 55-58% ни йўқотилган қон 
ташкил қилади. Ушбу усул жуда оддий, бироқ ўта аниқликка эга эмас. 
Табиийки, қон айланиш тизимининг функционал холати адекват 
анестезиянинг мезонларидан бири бўлиб хисобланади. Гемодинамик 
бузилишларни бартараф қилиш учун нафақат инфузион воситалар, балки 
кардио- ва вазоактив таъсирга эга бўлган препаратлар ҳам қўлланилади. 
 
7.
 
Меъѐрий метаболизмни қувватлаб туриш – 
бу интраопеацион 
даврда алмашинув жараѐнлари, сув –электролит мувозанати, кислота-
ишқор холати, диурез ва тана хароратини бошқариш, тартибга солишдир. 
Ушбу масалаларга оид маълумотлар тегишли боболарда кенгроқ 
ѐритилган.
 
8.
 
А
нестезия хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш. 
Хозирги 
пайтга келиб наркоз давомида организмнинг асосий витал функцияларини 



кузатиб борувчи комплекс кўп функцияли мониторинг тизимларидан 
фойдаланилмоқда. Бу эса бемор учун хам, шифокор учун хам 
анестезиянинг хавсизлигини таъминлай олади. Бундан ташқари, жуда кўп 
замонавий воситалар ва умумий, регионар анестезия усуллари орасидан 
анестезия босқичлари ва операциядан кейинги даврда анестезиолог 
томонидан бемор бола учун қулай шароит ярата оладиган усулларни
танлаб олишни талаб қилади.

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish